Sayt test rejimida ishlamoqda

Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Рақамли иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарида рискни бошқариш методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” ҳамда 08.00.13 – “Менежмент” туташ ихтисосликлари бўйича (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Iqt332.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.И.16.05 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий  оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шаротидиа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари фаолиятига таъсир қилаётган рискларни баҳолаш ва уларни баратараф этиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, илмий-услубий, илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллар саноати корхоналарида бизнес моделларнинг ўзаро ўхшашлиги ҳисобига шаклланган рискларнинг иқтисодий натижасини саноат ривожланишига таъсири асосида ишлаб чиқариш рискларини бошқаришнинг бизнес модели такомиллаштирилган;
қурилиш материаллар саноати корхоналарига таъсир қилиши мумкин бўлган ички ва ташқи рискларнинг эксперт баҳолашнинг рейтинг тизими [834-1000 - “фожеали риск ҳудуди”], [664-833 - “хавфли риск ҳудуди”], [500-663 - “йўл қўйилиши мумкин бўлган риск ҳудуди”], [0-499 - “ютуқ ҳудуди”] риск гуруҳлари вазнига кўра такомиллаштирилган;
қурилиш материаллар саноати корхоналарида инновацион ечимларга қаратилган рискни бошқариш механизми “Рискни бошқариш” бўлимини киритиш асосида такомиллаштирилган;
қурилиш материаллар саноати корхоналарининг хусусиятлари ва рискнинг мувофиқлик даражасига кўра ахборотлар аниқлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари корхона ҳажми ва мулкчилик шаклидан келиб чиқиб риск бошқарувини “штабли” ва “ауцорсинг” усулларида жорий этиш таклифлари асосланган;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги Кварц АЖнинг кўп омилли рейтингли молиявий параметрларини экспоненсионал моделлаштириш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллари саноат корхоналарида бизнес моделларнинг ўзаро ўхшашлиги ҳисобига шаклланган рискларнинг иқтисодий натижасини саноат ривожланишига таъсири асосида ишлаб чиқариш рискларини бошқаришнинг бизнес модели бўйича берилган таклифи олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Сифат менежменти” номли дарсликни тайёрлашда (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи) ҳамда “Ўзсаноат-қурилишматериаллари” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023-йил 15-июндаги 05/15-1231-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Кварц” АЖ ва “Буилдинг материалс продуcтион анд традинг гроуп” ҚКларида ишлаб чиаришдаги яроқсиз (брак ва дефект) маҳсулотлар ҳамда узилишларни камайиши ҳисобига материал кўринишидаги йўқотишлар 9-10 %га камайишига эришилган;
қурилиш материаллар саноати корхоналарига таъсир қилиши мумкин бўлган ички ва ташқи рискларнинг эксперт баҳолашнинг рейтинг тизими [834-1000 - “фожеали риск ҳудуди”], [664-833 - “хавфли риск ҳудуди”], [500-663 - “йўл қўйилиши мумкин бўлган риск ҳудуди”], [0-499 - “ютуқ ҳудуди”] риск гуруҳлари вазнига кўра такомиллаштириш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023-йил 15-июндаги 05/15-1231-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Кварц” АЖ ва “Буилдинг материалс продуcтион анд традинг гроуп” ҚКларига таъсир қилаётган ички ва ташқи риск омилларини 15-20 %га камайишига олиб келган;
қурилиш материаллар саноати корхоналарида инновацион ечимларга қаратилган рискни бошқариш механизми “Рискни бошқариш” бўлимини киритиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023-йил 15-июндаги 05/15-1231-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Кварц” АЖ ва “Буилдинг материалс продуcтион анд традинг гроуп” ҚКларида рискни молиялаштириш учун сарфланадиган харажатлар 5,5 %га камайишига эришилган;
қурилиш материаллар саноати корхоналарининг хусусиятлари ва рискнинг мувофиқлик даражасига кўра ахборотлар аниқлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари корхона ҳажми ва мулкчилик шаклидан келиб чиқиб риск бошқарувини “штабли” ва “ауцорсинг” усулларида жорий этиш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноат-қурилишматериаллари” уюшмасининг 2023-йил 15-июндаги 05/15-1231-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Кварц” АЖ ва “Буилдинг материалс продуcтион анд традинг гроуп” ҚКларида рентабеллик кўрсаткичини 1,2 %га оширишга эришилган;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги “Кварц” АЖнинг кўп омилли рейтингли молиявий параметрларини экспоненсионал моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари “Кварц” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшма-сининг 2023-йил 15-июндаги 05/15-1231-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Кварц” АЖнинг 2023-2030-йилларда ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш ҳамда корхонанинг истиқболдаги параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish