Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Зикржон Муҳаммадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Элементар геокимёвий ландшафт шўрхокларининг кимёвий, биогеокимёвий хоссалари ва уларни яхшилаш йўллари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/B902.
Илмий раҳбар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор; Ураимов Тожиддин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Фарғонанинг элементар геокимёвий ландшафт блокларида шаклланган табиий ва антропоген шўрхокларни тупроқ-мелиоратив, педогеокимёвий хоссалари ва биогеокимёвий хусусиятларини аниқлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
элементар геокимёвий ландшафтларнинг табиий ва антропоген шўрхокларининг морфологик белгилари, агрокимёвий хоссаларидаги, энергетик ҳолатлардаги, шўртобланиш жараёнидаги ҳамда сувда эрувчи тузларнинг аккумулятсияси ва дифференциятсиясидаги фарқлар, шўрланиш жараёнида кучсиз минераллашган сизот сувларининг жадал иштироки натижасида табиий шўрхокларнинг 0-100 см қатламида 358 т/га, янги ўзлаштирилган гуруҳида 172 т/га, янгидан суғориладиган шўрхокларда 196 т/га зарарли тузларни иштироки аниқланган;
табиий шўрхокларда, сизот сувларида сувда эрувчи тузлар эритмаларини геокимёвий оқими сақланганлиги, аккумулятив характерга эга эканлиги, лекин чўлланиш жараёнлари давом этаётган бир пайтда тузларнинг тупроқ профилидаги аккумулятсия жараёни максимал ҳолатини 3,5-4 % ҳолатда сақланиб қолиши ва бу катталик улар учун бу соҳада турғунлик даражаси эканлиги исботланган;
табиий ва антропоген шўрхоклар профилида, ўсимликларида циклик элементлар миқдори, сифати, консентратсия кларки ва тақсимоти, миграцияси ҳамда аккумулятсияси билан бирга педогеокимёвий ва биогеокимёвий барерлари, уларда пҲ 7,5-7,8 бўлиши, бу чегарада Мн, Ни, Ср ва бошқаларнинг аккумулятсияси, геокимёвий ва биогеокимёвий спектрлари, фон миқдорлари, буғланувчи, оксидловчи барерларда соданинг кам миқдорда оксидланиш-қайтарилиш жараёнида ҳосил бўлиши, бу жараённи табиий шўрхоклардан антропоген шўрхоклар томон сусайиб бориши аниқланган;
чўл минтақасининг табиий ва антропоген шўрхок ўсимликлари форматсиясига тегишли филогенетик мослашуви туфайли уларда биринчи навбатда катионоген элементларни кўпроқ, кейинчалик анионоген элементларни нисбатан камроқ сингдириши ва мос равишда биологик сингдириш коеффитсиентларини шакллантириш хусусиятлари ҳамда энг юқори БСК оқбош, итузум, шўра ўсимликларига тўғри келиши, кучли биологик аккумулятсияланувчи На, Ср, К, Cе, Мо ларга, кучсиз Фе, Ба, Мн, Cо, Ни, Ас, Сб элементларига тўғри келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экология ва атроф муҳитни тоза ҳолда сақлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш мақсадида, табиий ва антропоген шўрхоклар, уларда ўсувчи галофит ўсимликларнинг педогеокимёвий хоссаларининг ўзгариши, муҳофазаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий ва антропоген шўрхокларнинг морфологик белгилари, кимёвий, биогеокимёвий хоссалари ва уларни яхшилаш йўллари «Шўрланган тупроқлар мелиоратсияси» номли ўқув қўлланмасига киритилган ҳамда 60530700-тупроқшунослик йўналиши ва 7053701-тупроқшунослик мутахассислиги талабаларининг ўқув жараёнига жорий қилинган (Гувоҳнома, № 106-610). Натижада, Марказий Фарғона тупроқ-иқлим шароитида шаклланган табиий ва антропоген шўрхокларнинг морфологик белгилари, кимёвий ва биогеокимёвий хосса-хусусиятлари, экологик ҳолатини яхшилаш, шўрхок тупроқлар унумдорлигини оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Шўрхокларнинг генезиси, шўрланиш химизми, тупроқ-мелиоратив мониторингги, тупроқ-ўсимлик занжирида оғир металлар билан ифлосланиши, шўрхоклар ва шўрланган тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва оширишда галофит ўсимликлардан фойдаланиш «Шўрланган тупроқлар мелиоратсияси» номли ўқув қўлланмасига киритилган ва амалиётга жорий қилинган (Гувоҳнома, №106-610). Натижада, Марказий Фарғонанинг шўрланган тупроқларининг тупроқ-мелиоратив ҳолатини яхшилашда фитомелиоратсиялаш, шу асосда унумдорлигини ошириш, иккиламчи шўрланишни олдини олиш ва улардан самарали фойдаланишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish