Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаёров Руслан Хайкал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғолди ландшафтларидан фойдаланиш ва геоекологик вазиятни оптималлаштириш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Gr153.
Илмий раҳбар: Алимкулов Нусратулла Рахмонкулович, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори (DSc), доцент; Назаров Мақсуджон Гелдиёрович, география фанлари бўйича фалсафа доктори..
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғолди ландшафтларидан фойдаланиш ва геоекологик вазиятни оптималлаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ ва тоғолди ландшафтлари геоекологик обект сифатида қаралиб, тоғли ҳудудлар ландшафтларининг геоекологик вазиятини аниқлаш методологияси такомиллаштирилган;
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғолди ландшафтларнинг шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар роли аниқланган;
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғолди ландшафтлари ва уларни дала шароитида аниқланган, таснифланган ва ўрта масштабли харитаси яратилган;
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғолди ландшафтларига антропоген таъсир омиллари аниқланган, ландшафтларнинг геоекологик вазияти баҳоланган ва геоекологик харитаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғолди ландшафтларидаги геоекологик вазиятларни аниқлаш ва оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тоғ ва тоғолди ҳудудлар ландшафтлари геоекологик вазиятини тадқиқ этиш методологияси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 04-02/7-1786-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ ва тоғолди ҳудудларда геоекологик вазиятни барқарорлаштириш, табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш имконини берган;
Жануби-ғарбий Ҳисорнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларининг ўрта масштабли ландшафт харитасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 04-02/7-1786-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудлар ландшафтларидан фойдаланишни тартибга солиш ва меъёрлаштириш имконини берган;
Жануби-ғарбий Ҳисорнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларининг ўрта масштабли геоекологик харитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 04-02/7-1786-сон маълумотномаси). Натижада, геотизимлардаги геоекологик вазиятни яхшилашнинг замонавий йўналишларини янада аниқлаштириш имконияти яратилган;
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғолди ландшафтларидаги геоекологик вазиятни оптималлаштириш чора-тадбирларини такомиллаштириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 04-02/7-1786-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудлари табиатини келажакда муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш ва янгиларини барпо қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish