Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашрапов Аббосжон Ахмад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Етиштириладиган карпсимон балиқларнинг эмбриологик ривожланиши ва унинг ташқи бошқариладиган муҳит омилларига боғлиқлиги», 03.00.15 – Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B378.
Илмий раҳбар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.02.08 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулакҳмет Раймбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Пазилов Абдуваеит, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда сунъий кўпайтириладиган карпсимон балиқлар эмбрионал ривожланишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балиқчилик питомниларида ота-она балиқларини жинсий етилишини гонадотропик рағбатлантириш усули орқали олинган наслларнинг эмбрионал ривожланиш хусусиятлари аниқланган;
Венгриядан личинка босқичида келтирилган ота-она балиқлар тўдасигача парваришланиб, улардан олинган чавоқларининг биологик ривожланиш хусусиятлари очиб берилган;
айланма ҳаракатли бассейнларда гонадотроп гормони билан инексия қилинган оқ дўнгпешона балиқлардан уруғланган икра олиниши ва эмбрионал ривожланиш жадаллигининг ортиши илмий асосланган;
Хитой сув ҳавзаларига нисбатан мамлакатимиз ҳовуз балиқчилиги шароитида Карпсимон пелагофил балиқларининг эмбрионал ва личинкалик давридаги ривожланиш хусусиятлари, ривожланиш босқичлари жадал кечиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Етиштириладиган карпсимон балиқларнинг эмбриологик ривожланиши ва унинг ташқи бошқариладиган муҳит омилларига богʻликлиги мавзусида олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карпсимон балиқларнинг эмбрионал ривожланиши ва унинг ташқи бошқариладиган муҳит омилларига боғлиқлиги Самарқанд вилояти Каттақоʻрғон тумани “Каттакоʻрғон жайхуни” ва Ургут тумандаги “Урамас Агро Сервис” фермер хўжаликларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 02/23-2250-сонли маълумотнома). Натижада, балиқларни ўстириш ховузларида парваришланиши ва замонавий технологик ёндошувларнинг қоʻлланилиши натижасида балиқчилик хўжалигида чавоқ етиштириш мутлақ кўрсаткичини 4,95 марта ошириш имконини берган;
оқ амур балиқларидан ота-она тодаларини шакиллантириш, йилнинг апрел ва май ойларида сунъий кўпайтириш, икраларни инкубатсия қилиш, вояга етган балиқлардан икра ва личинкалар олиш бўйича эришилган натижалари “Пўлат балиқ ҳавзаси” хусусий балиқчилик корхонаси ва “Облоқул Бойматов қўрғони” фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2022 йил 18 октябрдаги 09/827-сонли маълумотнома). Натижада, балиқчилик хўжалигида 1,8 миллион дона икра ва 1,2 миллион дона личинка олишга эришилиб, балиқчилик хўжаликларида маблағ иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish