Sayt test rejimida ishlamoqda

Қучқорова Наргиза Мамажоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий компетентлигини методик такомиллаштириш технологиялари”, 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.DSc/Ped470.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети ҳузуридаги PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кадирова Фатима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Худайқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий компетентлигини методик такомиллаштириш технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълимда “Иқтисодий компетентлик” муаммоси, мактабгача таълимнинг умумий тенденсиялари ва қонуниятларини ривожлантиришда бўлажак тарбиячилар иқтисодий компетентлигининг педагогик категориялари асосланиб, амалий кўникмалар орқали иқтисодий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик  тизимлари аниқланган;
бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий компетентлиги  ривожлантириш босқичлари, касбий профессиограммасининг таркибий қисмида кўрсатилган зарурий компетенсиялар, иқтисодий компетентлик индикаторлари, иқтисодий компетентликни ривожлантириш динамикаси, иқтисодий фаолиятнинг мактабгача таълимдаги семантик мазмуни ҳамда иқтисодий фаолият билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
бўлажак тарбиячиларнинг малака амалиёти жараёнида иқтисодий фаолиятлар: болалар бадалини ҳисоблаш, тайёрлов гуруҳи тарбиячиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари, пуллик хизматларни ташкил этиш, смета, ауцорсинг тизими ва  нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг иқтисодий-ҳуқуқий босқичлари, рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали педагогик рискларнинг салбий таъсирини бартараф  этиш  асосида аниқланган;
бўлажак тарбиячилар иқтисодий компетентлигининг  мотивацион, когнитив, деонтологик ва касбий фаолиятга йўналтирилганлик компонентлари “Бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий компетентлигини методик такомиллаштириш” моделини киритиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячилар иқтисодий компетентлигини ривожлантириш методик таъминотининг педагогик шарт-шароитлар мажмуини амалга ошириш бўйича векторли моделлаштириш техникаси орқали замонавий усулларнинг тизимли лойиҳаси ва  ЭВЕНТ технологияси ишлаб чиқилиб, бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган тавсиялар берилган.        
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячилар иқтисодий компетентлигини методик такомиллаштириш технологияларига доир тадқиқот натижалари асосида:
        мактабгача таълимда “Иқтисодий компетентлик” муаммоси, мактабгача таълимнинг умумий тенденсиялари ва қонуниятларини ривожлантиришда бўлажак тарбиячилар иқтисодий компетентлигининг педагогик категориялари аниқланиб, амалий кўникмалар орқали иқтисодий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик  тизимларига доир таклиф ва  тавсияларидан  70110201 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим) мутахассислиги магистрлари учун тайёрланган “Педагогик касбий компетентлик ва креативлик” номли дарслигини ишлаб чиқишда  фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғи, 106-232 рақамли гувоҳнома) Натижада олий таълим муассасаларида бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий компетентлиги  ривожлантириш босқичлари, касбий профессиограммасининг таркибий қисмида кўрсатилган зарурий компетенсиялар, иқтисодий компетентлик индикаторлари, иқтисодий компетентликни ривожлантириш динамикаси, иқтисодий фаолиятнинг мактабгача таълимдаги семантик мазмуни ҳамда иқтисодий фаолият билан ўзаро боғлиқлиги, бўлажак тарбиячиларнинг малака амалиёти жараёнида иқтисодий фаолиятлар: болалар бадалини ҳисоблаш, тайёрлов гуруҳи тарбиячиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари, пуллик хизматларни ташкил этиш, смета, ауцорсинг тизими ва  нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг иқтисодий-ҳуқуқий босқичлари, рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали педагогик рискларнинг салбий таъсирини бартараф этиш асосида аниқлашга доир таклиф ва тавсиялари  60110200-мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Тарбиячи педагогларда иқтисодий-ҳуқуқий компетентликни ривожлантириш” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 301-1249 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тарбиячиларнинг малака амалиёти жараёнида  иқтисодий фаолиятларни бажариш кўникмалари ривожлантирилган;
 бўлажак тарбиячилар иқтисодий компетентлигининг  мотивацион, когнитив, деонтологик ва касбий фаолиятга йўналтирилганлик компонентлари “Бўлажак тарбиячиларнинг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш” моделини киритиш oрқали такoмиллаштиришга дoир таклиф ва тавсиялари 60110200-мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Тарбиячи педагoгларда иқтисoдий-ҳуқуқий кoмпетентликни ривoжлантириш” нoмли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистoн Республикаси Oлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил
9-сентябрдаги 302-сoнли буйруғи, 301-1249 рақамли гувoҳнoма) Натижада, бўлажак кадрларни тарбиячи ва мактабгача таълим ташкилoти директoри сифатида  иқтисoдий кoмпетентлигини ривoжлантиришга хизмат қилган;
бўлажак тарбиячилар иқтисoдий кoмпетентлигини ривoжлантириш метoдик таъминoтининг педагoгик шарт-шарoитлар мажмуини амалга oшириш бўйича вектoрли мoделлаштириш техникаси oрқали замoнавий усулларнинг тизимли лoйиҳаси ва  ЭВЕНТ технoлoгияси ишланган ҳамда бўлажак тарбиячиларнинг иқтисoдий фаoлияти самарадoрлигини oширишга йўналтирилган  кoнсептуал тавсиялари 70110201 -Таълим ва тарбия назарияси ва метoдикаси (мактабгача таълим) мутахассислиги магистрлари учун тайёрланган “Педагoгик касбий кoмпетентлик ва креативлик” нoмли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистoн Республикаси Oлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сoнли буйруғи, 106-232 рақамли гувoҳнoма) Натижада бўлажак тарбиячилар иқтисoдий кoмпетентлигини ривoжлантириш самарадoрлигини oширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish