Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Жамшид Файзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Уумумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (10 синф “Жаҳон тарихи” фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4163.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Жуманова Фотима Ураловна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдуназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессори; Маматкулов Давлатбек Махамаджонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида тарих фанини ўқитишда ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантиришнинг дидактик таъминоти мазмуни тизимли, шахсий, таҳлилий, компетенсиявий ёндашувлар ҳамда кўп функсионал топшириқлар тизими ҳамда ўқув элементлари ва дидактик бирликларнинг семантик таркибига эга мантиқий тузилмалар каби педагогик шарт-шароитларни методик жиҳатдан таъминлаш асосида ривожлантирилган;
ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантиришнинг ташкилий-функсионал модели шахсга йўналтирилган, модулли-компетенсиявий, фаолиятли ва индивидуал методологик ёндашувларни таълим муҳити, компетентлик сифатлари, фанлараро алоқадорлик каби педагогик шарт-шароитларга педагогик жараён блоки воситасида ташкилий ва методик жиҳатдан интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактабларида тарих фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантириш методикаси мантиқий ва тизимли фикрлаш, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш кўникмаларини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишлари воситасида шакллантириш асосида такомиллаштирилган;  
ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шаклланганлик даражаларини ҳамда тарихий тафаккур ва умуминсоний қадриятларни ривожланганлик даражаларини аниқлаштириш механизмига асосланган баҳолаш кўрсаткичлари ўқувчиларнинг тарихий фактларни таҳлил қилиш кўникмасининг квалиметрик мезонларини тизимли қўллаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида тарих фанини ўқитиш асосида ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
тизимли, шахсий, таҳлилий, компетенсиявий ёндашувлар ҳамда кўп функсионал топшириқлар тизими ҳамда ўқув элементлари ва дидактик бирликларнинг семантик таркибига эга мантиқий тузилмалар каби педагогик шарт-шароитларни методик жиҳатдан таъминлаш асосида ривожлантирилган ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантиришнинг дидактик таъминоти мазмунига оид ғоялар,  шахсга йўналтирилган, модулли-компетенсиявий, фаолиятли ва индивидуал методологик ёндашувларни таълим муҳити, компетентлик сифатлари, фанлараро алоқадорлик каби педагогик шарт-шароитларга педагогик жараён блоки воситасида ташкилий ва методик жиҳатдан интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантиришнинг ташкилий-функсионал моделига оид таклиф ва тавсиялардан Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан бажарилган “АИФ 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021йй.) мавзусидаги халқаро тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 21 декабрдаги 02/01-87-2267-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларининг таҳлилий компетенсиясини шаклланишига хизмат қилувчи методик таъминоти бойитилган;
мантиқий ва тизимли фикрлаш, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш кўникмаларини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишлари воситасида шакллантириш асосида такомиллаштирилган умумтаълим мактабларида тарих фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантириш методикасига доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив ҳулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 03-3000-2990-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган моделнинг натижавий блокларни умумлаштириш юзасидан чиқарилган хулосалар амалиёга жорий этилган;
    ўқувчиларнинг тарихий фактларни таҳлил қилиш кўникмасининг квалиметрик мезонларини тизимли қўллаш асосида аниқлаштирилган ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шаклланганлик даражаларини ҳамда тарихий тафаккур ва умуминсоний қадриятларни ривожланганлик даражаларини аниқлаштириш механизмига асосланган баҳолаш кўрсаткичларига доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 15 декабрдаги 01/11-01/11-1852-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур мобил илова ўқувчиларнинг таҳлилий компетенсиясини шакллантириш, тарих фанини ўқитиш самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish