Sayt test rejimida ishlamoqda

Матяқубов Камаладин Куранбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида технологик таълимни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1PhD/Ped4507.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шермухамедов Рахматулла Садикович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Бойметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор; Махаматрасул Эргашов, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида технологик таълимни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида технологик таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг қиймат қўшиш, сифат, барқарорлик, масштаблилик каби педагогик тамойиллари инновацион таълим муҳити шароитида ўқувчиларнинг назарий ва эмпирик, мантиқий ва интуитив билиш кўникмаларини интегратив асосда методик жиҳатдан қарор топтириш орқали такомиллаштирилган;
технологик таълимни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини ривожлантиришнинг функсионал модели замонавий педагогик парадигмаларнинг универсаллик ва изчиллик тамойилларини ўқувчиларнинг ривожланиш векторига ижодий фикрлаш эволюцияси орқали интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган;
технологик таълимни ўқитиш методикаси рақамли технологияларни таълим амалиётига татбиқ этишнинг контент доменларини таълим детерменантларига витаген таълим интеграциясини инобатга олган ҳолда циклли ва хронологик қўллаш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясини технологик жиҳатдан аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида технологик таълимнинг замонавий педагогик имкониятларини такомиллаштиришнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини оширишнинг креативлик мезонларини аниқлаштириш ва таълимга дуал ёндашув имкониятларини тадбиқ этишга доир методик таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида технологик таълимни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
инновацион таълим муҳити шароитида ўқувчиларнинг назарий ва эмпирик, мантиқий ва интуитив билиш кўникмаларини интегратив асосда методик жиҳатдан қарор топтириш орқали такомиллаштирилган умумтаълим мактабларида технологик таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг қиймат қўшиш, сифат, барқарорлик, масштаблилик каби педагогик тамойиллари, технологик таълимни ташкил қилиш ва методологик асосини такомиллаштириш, ўқувчиларда ижодий тафаккур кўникмаларини ривожлантиришда технологик таълимнинг ўрни ва аҳамиятини асослаш билан боғлиқ илмий хулоса ва таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 12 мартдаги №116-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни  тарбиялашда ижтимоий фойдали меҳнатнинг роли ва аҳамиятини технологик таълим фани мисолида ёритилишига хизмат қилган;  
 замонавий педагогик парадигмаларнинг универсаллик ва изчиллик тамойилларини ўқувчиларнинг ривожланиш векторига ижодий фикрлаш эволюцияси орқали интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган технологик таълимни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини ривожлантиришнинг функсионал модели, умумтаълим мактабларида технологик таълимнинг замонавий педагогик имкониятлари, ўқувчиларнинг ижтимоийлашувида технологик таълимнинг аҳамияти борасидаги таклиф ва тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа мазмунига сингдирилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 12 мартдаги №116-сонли далолатномаси). Натижада, ўқувчилар ижодий тафаккурини ривожлантиришда технологик омилнинг имкониятларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
рақамли технологияларни таълим амалиётига татбиқ этишнинг контент доменларини таълим детерменантларига витаген таълим интеграциясини инобатга олган ҳолда циклли ва хронологик қўллаш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясини технологик жиҳатдан аниқлаш асосида такомиллаштирилган технологик таълимни ўқитиш методикаси, умумтаълим мактабларида технологик таълимнинг замонавий педагогик имкониятларини такомиллаштиришнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини оширишнинг креативлик мезонларини аниқлаштириш ва таълимга дуал ёндашув имкониятларини тадбиқ этишга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги республика таълим маркази 2023 йил 22 февралдаги 01/11-01/1-112-сон рақам билан рўйхатга олинган маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ижодий тафаккур имкониятларини оширишда технологик таълим ва тасвирий фаолият уйғунлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish