Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдисаттарова Элмира Абдижамиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши (кимё фани мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped1230.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: [Алеуов Усербай], педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илхамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашларнинг шаклланиш ва ривожланиш тенденцияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашлар шаклланишининг тадрижий босқичлари таълимга тизимли, интегратив, прагматик ёндашувларнинг ўқув материалларини танлашда етакчи доминантликка эга эканлигини аниқлаштиришни илмий-методологик жиҳатдан асослаш орқали аниқлаштирилган;
    Қорақалпоқ мактаблари ва олий таълим тизимида кимё фанини ўқитишнинг методологик хусусиятлари табиий фанлар ютуқларини методик тизимга трансформациялаш жараёнларига интеграцион жиҳатдан бевосита ва билвосита боғлиқлигини эмпирик баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
    Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашларнинг шаклланиши ва ривожланишини тадқиқ этиш прогностик моделининг амалий компонентлари компетенциявий ёндашувни табиий фанларни ўқитишнинг интерфаол технологиялар билан интегративлик даражасини кенгайтириб боришга методик жиҳатдан устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
    Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши замонавий шароитда назария ва амалиёт бирлигига эришиш, виртуал ўқитиш технологияларини жорий этишнинг методик талабларини жараёнли такомиллаштириш, билимларни тўлиқ ўзлаштириш билан витаген таълимнинг уйғунлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашларнинг шаклланиши ва ривожланишини тадқиқ этишга доир эришилган илмий натижалар асосида:
таълимга тизимли, интегратив, прагматик ёндашувларнинг ўқув материалларини танлашда етакчи доминантликка эга эканлигини аниқлаштиришни илмий-методологик жиҳатдан асослаш орқали аниқлаштирилган Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашлар шаклланишининг тадрижий босқичлари, Қорақалпоқ мактаблари ва олий таълим тизимида кимё фанини ўқитишнинг методологик хусусиятларини табиий фанлар ютуқларини методик тизимга трансформациялаш жараёнларига бевосита ва билвосита боғлиқлигини эмприк баҳолаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 7-, 10-синфлар учун “Кимё” ҳамда “Қорақалпоғистон географияси” дарслигини яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 21 ноябрдаги 01/11-02/02-1760-сон маълумотномаси). Натижада, табиий фанларни ўқитиш мазмунини илғор тажрибалар билан бойитишга хизмат қилган;
компетенциявий ёндашувни табиий фанларни ўқитишнинг интерфаол технологиялар билан интегративлик даражасини кенгайтириб боришга методик жиҳатдан устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашларнинг шаклланиши ва ривожланишини тадқиқ этиш прогностик моделининг амалий компонентларига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЁА-1-22. “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасининг табиий фанларни ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 26 августдаги 02-03-2304/04-сон маълумотномаси). Натижада, табиий фанларни ўқитишда инновацион дидактик ғоялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
 Қорақалпоғистон Республикасида дидактик қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши замонавий шароитда назария ва амалиёт бирлигига эришиш, виртуал ўқитиш технологияларини жорий этишнинг методик талабларини жараёнли такомиллаштириш, билимларни тўлиқ ўзлаштириш билан витаген таълимнинг уйғунлигини асослашга доир ишлаб чиқилган методик таклиф ва тавсиялардан 3-,6-синф “Табиий фанлар” бўйича ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 21 ноябрдаги 01/11-02/02-1760-сон маълумотномаси). Натижада, табиий фанларни ўқитишда витаген таълимдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish