Sayt test rejimida ishlamoqda

Яқубова Доно Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак жисмоний маданият мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлашда уларнинг компетентлигини такомиллаштириш (мустақил таълим жараёнида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2091.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудов Бахрамжон Абдусаломович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний маданият мутахассисларининг мустақил таълим жараёнида касбий компетентлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак жисмоний маданият мутахассисларини касбий тайёрлашнинг педагогик имкониятлари касбий компетентликни аниқлашнинг  когнитив, мотивацион, шахсга йўналтирилган, фаолиятга йўналтирилган мезонларини фаннинг специфик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда методик жиҳатдан мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний маданият мутахассисларида янги билимларни ошириш имкониятлари талабалрнинг касбий компетентлигини келажак ўқитувчисининг прфессиограммасига мувофиқ такомиллаштириш стратегияси махсус дастурини инновацион таълим муҳити талабларига мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланиш имкониятлари касбий компетенсияларни методик жиҳатдан ривожлантириш жараёнини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методларини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний маданият йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг функсионал модели касбий компетентликни мустақил таълимга асосланиб самарали ривожлантиришга қаратилган махсус дастур (“Жисмоний маданият мутахассиси - саломатлик посбони”)ни талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан методик жиҳатдан инвариант қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак жисмоний маданият мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлашда уларнинг компетентлигини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
касбий компетентликни аниқлашнинг  когнитив, мотивацион, шахсга йўналтирилган, фаолиятга йўналтирилган мезонларини фаннинг специфик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда методик жиҳатдан мослаштириш асосида такомиллаштирилган бўлажак жисмоний маданият мутахассисларини касбий тайёрлашнинг педагогик имкониятларига доир таклифлар “Жисмоний маданият” ихтисослиги бакалаврият таълим йўналиши учун яратилган “Шахмат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-220 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак жисмоний маданият мутахассисларида касбий компетентлигини ривожлантириш учун зарур ҳисобланган устувор мезонларни аниқлаш имконияти яратилган;
талабалрнинг касбий компетентлигини келажак ўқитувчисининг прфессиограммасига мувофиқ такомиллаштириш стратегияси махсус дастурини инновацион таълим муҳити талабларига мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштирилган бўлажак жисмоний маданият мутахассисларида янги билимларни ошириш имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17-апрелдаги 02-07-1362/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний маданият мутахассисларида касбий компетентлигининг ривожланишига шароит яратилган;
касбий компетенсияларни методик жиҳатдан ривожлантириш жараёнини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методларини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланиш имкониятларига оид тавсиялар “Ойдин ҳаёт”республика марказида бажарилган А1-ФҚ-010040 рақамли “Талимда соғликни сақлаш-соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг самарали усули” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17-апрелдаги 02-07-1362/04-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний маданият йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
касбий компетентликни мустақил таълимга асосланиб самарали ривожлантиришга қаратилган махсус дастур (“Жисмоний маданият мутахассиси - саломатлик посбони”)ни талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан методик жиҳатдан инвариант қўллаш асосида такомиллаштирилган жисмоний маданият йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг функсионал моделига оид таклиф ва тавсиялар “Жисмоний маданият” йўналиши талабалари учун яратилган “Шахмат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-220 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак жисмоний маданият мутахассисларида касбий компетентликни ривожлантиришнинг тузилмавий функсионал моделини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish