Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиева Боғдагул Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника йўналиши талабаларига инглиз тили фанини интеграл билингвал ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (Pedагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3125.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, Pedагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат Pedагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, Pedагогика  фанлари  доктори, профессор; Қаландарова Сафия Тахировна, Pedагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади техника йоъналиши талабаларига инглиз тилини интеграл билингвал асосида оъқитиш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши талабаларига инглиз тили фанини интеграл билингвал ўқитишда талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг ахборот-дидактик таъминоти тил малакаларини интегратив эгаллашга йўналтирилган нутқий конструксияларни ихтисослик модуллари мазмунига сингдириш асосида ривожлантирилган;
техника йўналиши талабаларига инглиз тили фанини интеграл билингвал ўқитиш методикасини ривожлантириш модели мақсад, мазмунли, технологик-жараёнли, рефлексив-баҳолаш ҳамда натижа компонентлари узвийлигини универсаллик ва изчиллик тамойилларига мувофиқ методик жиҳатдан таъминлаш асосида ишлаб шиқилган;
бўлажак муҳандисларга инглиз тилини интеграл билингвал ўқитиш методикаси таълим жараёнига техник ва дидактик воситалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари компонентларининг узвийлигини методик таъминлаш ва илмий мазмундаги автоматик назорат шаклларини эмперик жиҳатдан таълимий асослаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг инглиз тилини билиш компетентлигини ривожланганлигини баҳолашнинг мотивацион-мақсадли, коммуникатив-фаолиятли, ижтимоий-шахсий мезонлари бошланғиш, таянч, етакши-касбий даражаларга нисбатан методик жиҳатдан интеграл мосолаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга инглиз тили фанини интеграл билингвал оъқитиш методикасини ривожлантириш юзасидан ишлаб сҳиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
тил малакаларини интегратив егаллашга йўналтирилган нутқий конструксияларни ихтисослик модуллари мазмунига сингдириш асосида ривожлантирилган техника йўналиши талабаларига инглиз тили фанини интеграл билингвал ўқитишда талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг ахборот-дидактик таъминоти бўйича таклиф ва тавсиялар, талабаларга инглиз тили фанини интеграл билингвал ўқитишнинг назарияси ва амалиёти бирлигини илмий-методик жиҳатдан таъминлашга оид таклифлар “Энглиш фор течниcал студенц” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи билан тасдиқланган №302-166-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма техника олий таълим муассасаларида инглиз тили фанини ўқитиш методикасини замонавий методлар асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълим жараёнига техник ва дидактик воситалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари компонентларининг узвийлигини таъминлаш ва илмий мазмундаги интегратив ижодий топшириқлар, интерфаол методлар, интенсив тажриба-изланишлар, автоматик назорат шаклларини эмперик жиҳатдан асослаш орқали такомиллаштирилган бўлажак муҳандисларга инглиз тилини интеграл билингвал ўқитиш методикаси асосида инглиз тилини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишга қаратилган “Теачинг Энглиш басед он cомпетенcе аппроач” мобил иловасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 12-декабрдаги 02/01-01-100-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш асосида ўқув дастурлари, луғатлар, методик қўлланмаларни такомиллаштириш имконияти яратилган;
мақсад, мазмунли, технологик-жараёнли, рефлексив-баҳолаш ҳамда натижа компонентлари узвийлигини универсаллик ва изчиллик тамойилларига мувофиқ таъминлаш асосида ишлаб шиқилган техника йўналиши талабаларига инглиз тили фанини интеграл билингвал ўқитиш методикасини ривожлантириш модели Термиз муҳандислик-технология институти, Жиззах политехника институти ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 12-декабрдаги 02/01-01-100-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур методик моделдан фойдаланиш талабаларнинг инглиз тилидан коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга ҳамда таълимда ўқув курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва Pedагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish