Sayt test rejimida ishlamoqda

Хажиева Максуда Султановнанинг
фан доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мусулмон ренессанси ижтимоий-маданий анъаналарининг педагогик асослари (Абу Абдуллоҳ Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозий қарашлари асосида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Ped353.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Сафо Муродович Матжонов, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупов Қонисбай Абилович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг педагогик ғоялари асосида ёшлар тафаккури ва уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясининг устувор йўналишларини аниқлаштириш ҳамда уларни узлюксиз таълим тизимига жорий этиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг педагогик қарашлари тарбиявий йўналишларига доир имитацион ва педагогик хусусиятларнинг қиёсий типологияси мусулмон ренессанси ижтимоий-маданий анъаналарининг хусусиятлари асосида аниқлаштирилган;
шарқона аксиологик қадриятлар ва педагогик эвдемониядаги меҳр-шафқат, муҳаббат, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлилик, бағрикенглик, алтруизм (инсонпарварликка хос хусусиятлар), адолатлилик, садоқатлилик, аҳллик, ватанпарварлик каби анъаналарнинг шахс ахлоқий тарбиясига позитив таъсири педагогик таълимнинг инсонпарварлик тамойили, когнитив ва аксиологик ёндашувларга устуворлик бериш асосида очиб берилган;
ёшларнинг “эзгулик”, “шараф”, “виждон”, “адолат” билан боғлиқ педагогик ва психологик кўрсаткичлари Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг этнопедагогик қарашлари асосида аниқланиб, миллий анъаналарга хос тарбиявий самарадорлигини ошириш механизмлари такомиллаштирилган;
Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг педагогик қарашлари воситасида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг ташкилий-тузилмали модели глобаллашув жараёнида замонавий жамиятга қўйилаётган талабларни тадрижий (эволюсион) таҳлил қилиш ҳамда педагогик парадигмаларга оптимал мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
мутафаккирларнинг қарашларидаги комил инсон фазилатларига эга шахсни тарбиялашнинг услубий ва креативлик мезонларини социометрик кўрсаткичлар воситасида аниқлаш асосида талабаларда импровизацион фаолиятни (фикр, дунёқараш, ижодий жараёнлар) оширишда маънавий-тарбиявий технологияларни қўллашга оид дидактик таъминот тизимини ривожлантириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг этнопедагогик қарашлари асосида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш жараёнини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
мусулмон ренессанси ижтимоий-маданий анъаналарининг педагогик асосларини ўрганишнинг назарий-методологик хусусиятларини аниқлаш асосида илмий далилланган Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг педагогик қарашлари ривожи, тарбиявий йўналишларига доир имитацион ва педагогик хусусиятларнинг қиёсий типологиясига оид таклиф ва тавсиялар “Глобаллашув асослари” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги 359-сонли буйруғи билан тасдиқланган 359-032-рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклифлар талабаларда Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг этнопедагогик қарашлари асосида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш жараёнини ўрганишнинг педагогик ва ахлоқийлик мазмунини англаш, идрок этиш имкониятини берган;
Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг этнопедагогик қарашлари асосида аниқланган ва тарбиявий самарадорлиги илмий холислик асосида баҳоланган ёшларнинг “эзгулик”, “шараф”, “виждон”, “адолат” билан боғлиқ педагогик ва психологик кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялар “Коррупсияга қарши курашишнинг маънавий-маърфий ва ҳуқуқий асослари” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғи билан тасдиқланган 106-370-рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклифлардан олий педагогик таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогик ёндашувларни глобаллашув жараёнида замонавий жамиятга қўйилаётган талабларга амалий жиҳатдан мослаштириш асосида ишлаб чиқилган Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг педагогик қарашлари воситасида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг ташкилий-тузилмали моделига оид амалий тавсиялар ва таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2022-йилга мўлжалланган иш режасининг 1.7 “Жамоатчилик кайфияти” (фуқаролар нималар ҳақида ўйлаяпти, нималарни исташяпти, жамоатчилик фикр), Жамоатчилик фикрини ўрганиш учун мунтазам турли мавзуларда ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш), 2.3 ННТ Вакиллари билан муҳокама ва давра суҳбатларни ўтказиш (Муҳокама учун тегишли мавзуларни аниқлаш, ННТлар ўртасида муҳим тадбирлар бўйича сўровлар ўтказиш), 4.5 (Умуммиллий тадбирлар бўйича сўровлар ўтказиш) 4.11. Миллий тадқиқотларни олиб бориш бандларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2022-йил 16-сентябрдаги 03-08/226-сонли далолатномаси). Натижада, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг фаолият самарадорлигини оширишга ҳамда аҳолининг маънавий-ахлоқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилган;
мутафаккирларнинг қарашларидаги комил инсон фазилатларига эга шахсни тарбиялашнинг услубий ва креативлик мезонларини аниқлаш орқали асосланган талабаларда импровизацион фаолиятни (фикр, дунёқараш, ижодий жараёнлар) оширишда маънавий-тарбиявий технологияларни қўллашга оид дидактик таъминот тизимини ривожлантириш зарурати бўйича таклиф ва тавсиялар “Ижтимоий фалсафа” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи билан тасдиқланган 388-052-рақамли гувоҳнома). Натижада, Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Саъдий Шерозийларнинг таълим-тарбиявий ғоялари асосида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш ҳамда ёшлар тарбиясидаги ахлоқий меъёр ва мезонларини юксалтириш борасидаги педагогик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish