Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Азиза Давранбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Махтумқули Фироғий панд-насиҳатлари воситасида талабаларда маънавий-аҳлоқий фазилатларни шакиллантиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3428.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Сафо Матчонов, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Қувондиқ Айитбаевич, педагогика фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Махтумқули Фироғий  панд-насиҳатлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Махтумқули Фироғий маънавий-ахлоқий ва маданий меросининг изчиллик ва аргументлаштирилганлик тамойиллари, назарий-услубий муаммолари ва мазмун-моҳияти педагогиканинг контент доменлари ва детерминантларини когнитив қабул қилишнинг билиш назариясининг тан олинган усулларига нисбатан қиёсий ва инвариант татбиқ этиш асосида аниқлаштирилган;
Махтумқули Фироғий панд-насиҳатлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг конструктив ва деструктив, психологик-педагогик, эвристик ва услубий хусусиятлари ҳамда имкониятлари миллий таълим идентификасияни ривожлантириш билан боғлиқ маънавий-ахлоқий мезонлар орқали таълим ва тарбия сифатини квалиметрик баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
мутафаккир қарашларидаги комиллик ва ўзаро ҳамжиҳатлик ғоялари талабалар фаолиятида намоён бўлишининг идентиклиги, уларнинг педагогик-психологик ривожланиш даражалари ҳамда эпистемологик ва когнитив тамойиллари  замонавий педагогик ёндашувларни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишлари методик жиҳатдан татбиқ этиш асосида очиб берилган;    
Махтумқули маънавий-ахлоқий ва маданий меросини миллий таълим тизимида ўрганишни такомиллаштиришнинг самарадорлик даражасини объектив баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик, плюралистик ва детерминистик омиллари талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини уларнинг ривожланиш векторига нисбатан тўғри белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махтумқули панд-насиҳатлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган илмий-консептуал таклифлар асосида:
педагогиканинг етакчи тамойиллари (инсонпарварлик, илмийлик, таълим ва тарбия узвийлиги), категориялари (шахс, тарбия, таълим) ва меъёрлари (жисмоний, руҳий, ижтимоий)га алоқадорлигини илмий асослаш орқали аниқлаштирилган Махтумқули Фироғий маънавий-ахлоқий ва маданий меросининг изчиллик ва аргументлаштирилганлик тамойиллари, назарий-услубий муаммолари ва мазмун-моҳиятига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012–2014 йй.) мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 24-июндаги 01/12-312-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларда ҳамкорликда фаолият юритиш, маънавий потенсиалини жадал ривожлантириш имкониятлари ортишига эришилган;
        миллий ва хорижий тажрибаларни ўзаро солиштириш ва қиёсий таҳлил қилиш асосида очиб берилган мутафаккир қарашларидаги комиллик ва ўзаро ҳамжиҳатлик ғоялари талабалар фаолиятида намоён бўлишининг идентиклиги, уларнинг педагогик-психологик ривожланиш даражалари ҳамда эпистемологик ва когнитив тамойилларига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014 йй.) мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 24-июндаги 01/12-312-сон маълумотномаси). Натижада шоирнинг ватан, жамият ҳақидаги гуманистик қарашлари, халқни бирлаштириш йўлидаги ғоялари талабаларнинг дўстлик ва хайрихоҳлик тамойилларига асосланган ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга  хизмат қилган;
         миллий таълим идентификасияни ривожлантириш билан боғлиқ маънавий-ахлоқий мезонлар орқали таълим ва тарбия сифатини квалиметрик баҳолаш орқали аниқлаштирилган Махтумқули Фироғий панд-насиҳатлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг конструктив ва деструктив, психологик-педагогик, эвристик ва услубий хусусиятлари ҳамда имкониятларига доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017–2020 йй) мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 24-июн маълумотномаси 01/12-312-сон маълумотномаси). Натижада, шоир панд-насиҳатлари ва ҳикматлари асосида талабаларнинг аждодлар бадиий-эстетик тафаккури маҳсули бўлган тарихий-маънавий меросини ўрганишга бўлган қизиқишлари ортган;
    педагогиканинг замонавий парадигмалари асосида такомиллаштирилган Махтумқули маънавий-ахлоқий ва маданий меросини миллий таълим тизимида ўрганишни такомиллаштиришнинг самарали шакл ва методлари ҳамда самарадорлик даражасини объектив баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик, плюралистик ва детерминистик омилларига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телеканали “Гʻазал бўстони”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (2021-2022 йиллар) (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканалининг 2023 йил 16 январдаги 04-36-76-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон ёшларини халқимизнинг бой тарихий ва миллий-маънавий меросидан фойдаланган ҳолда маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятлари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish