Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Зилола Азамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий ҳаётида мусиқа санъатининг ўрни: тарихий таҳлил (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar1195.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Тўраева Матлуба Холиқуловна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мусиқа санъатида жамланган миллий ғоя ва ижод намуналарини маданий ва маънавий ҳаётга таъсирини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳасидаги Зараутсой, Айритом, Холчаён, Далварзин каби археологик ёдгорликлардан топилган мусиқа асбоблари тасвирланган манбаларнинг мамлакатимизда мусиқа санъати шаклланиши ва ривожида муҳим ўрин тутганлиги далилланган;
Сурхон воҳаси аҳолисининг халқ оғзаки ижоди намуналари ҳисобланган термалар, айтишувлар, лапарлар, бахшилик, топишмоқлар, деҳқон,  ҳунарманд, чорва қўшиқларининг мусиқа санъати равнақида муҳим аҳамият касб этганлиги аниқланган;
     мусиқа санъатида юртсеварлик, инсонсеварлик, мардлик, жасурлик, меҳнатсеварлик, меҳр-муҳаббат билан боғлиқ қўшиқлар ва мусиқа санъати намуналарининг инсон шахсини улуғловчи мадҳиялар, баҳодирлик қиёфасини бўрттириб кўрсатадиган эътиқодлар ва халқ қўшиқлари билан боғлиқ жиҳатларининг ҳудудда юқори даражада ифодаланганлиги  далилланган;
 мустақиллик йилларида миллий менталитетни тараннум этувчи халқ  қўшиқчилигига оид мақом, терма, лапар, достон усулларининг қайта тикланиб, такомиллашиб борганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий ҳаётида мусиқа санъатининг ўрни хусусида амалга оширилган тарихий таҳлил бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
мамлакатимизда шаклланган мусиқа санъатининг нодир манбаларини Сурхон воҳаси мисолида ёритиб беришга бағишланган маълумотлардан   Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 03-12-08-5402-сон маълумотномаси). Бу эса, таълим муассасаларида мусиқа материалларидан самарали фойдаланиш ва уни такомиллаштириш учун хизмат қилган;
Сурхон воҳасидаги  халқ оғзаки ижод манбалари ҳисобланган термалар, айтишувлар, лапарлар, бахшилик, топишмоқлар, деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва ҳарбийларга хос қўшиқлар Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 21-декабрдаги 398-сон маълумотномаси). Бу эса, жамоатчилик ўртасида миллий мусиқамизнинг жуда бой меросга эга эканлиги намоён этишга хизмат қилган;
Сурхон воҳасининг Заравутсой, Айритом, Тўпалангдарё ҳавзаси, Холчаён, Далварзинтепа каби тарихий обидаларидан топилган уд, фриз, арфа, даф, доира каби мусиқа асбоблари намуналари асосида Сурхондарё ҳудудида мусиқа санъатининг қадимдан юксак тараққий этганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарих” каналида “Мусиқа-мозийдан акс этган қўшиқлар” туркумидаги теледастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 27 декабрдаги 02-31-2146-сон маълумотномаси). Натижалар, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида маданий ва маънавий ҳаётда муҳим ўрин тутган мусиқа тарихига оид маълумотларни тарқатишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish