Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаев Ахадулла Юсупжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туркистонда археология фанининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи (XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Tar1329.
Илмий раҳбар: Пардаев Мухторқул Ҳасанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Тар.70.05.
 Расмий оппонентлар: Раимқулов Абдусабур Аззамович, тарих фанлари доктори; Ҳушвақов Наби Олимович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистонда археология фанининг шаклланиши ва ривожланишининг дастлабки даври (XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари) тарихшунослигига оид муаммоларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистонда археология фанининг шаклланиши ва ривожланишининг дастлабки даври коллекционерлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда осори-атиқалардан топилган ашёлар шахсий манфаатлар учун хизмат қилганлиги асосан иқтисодий фойда учун тўпланганлиги аниқланган;
археология фанининг ривожланишида маҳаллий коллекционерлар ва рус олимларининг саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ фаолияти, Туркистон ҳаваскор археологлар тўгарагининг дастлабки археологик тадқиқотларни ривожлантиришда муҳим ўринга эгалиги очиб берилган;
XIX асрнинг охирида Туркистонда археология фани янги йўналишлиги, уни асосий тамойиллари ХХ аср бошларида шакллангани, фан соҳасини ривожлантиришда асосий муаммолар-мукаммал методологияни шаклланмагани, археологлар камлиги, молиявий маблағ етишмаслик сабабли изланиш ва қазишмалар қониқарсиз амалга оширилгани далилланган.
дастлабки археологик экспедицияларнинг ташкил этишдаги талаб ва  мажбуриятлар, қазув ишларининг ўзига хос усуллари, қонуниятлари, ёдгорликлар ва улардаги топилмалар билан ишлашнинг йўналишлари исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Туркистонда Археология фанининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Туркистонда археология фанининг шаклланиши ва ривожланишининг дастлабки даври коллекционерлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда осори-атиқалардан топилган ашёлар шахсий манфаатлар учун хизмат қилганлиги асосан иқтисодий фойда учун тўпланганлиги, чет элларга сотилгани борасидаги илмий натижалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, чет элларда сақланаётган халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш ва тарғиб килиш каби вазифалар ижросига қаратилган дастурларини бажаришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 16 декабрдаги 01-47-сон маълумотномаси). Чет элларда тўпланган осори-атиқалардан фойдаланган холда “Ўзбекистоннинг моддий маданияти тарихи” ва “Ўзбекистон археология”сининг шаклланиши, ривожланиши босқичлари тарихини яратишда, археология, этнография, ўлкашунослик фанларидан ўқув қўлланмалар, дарсликлар ёзиш, олий ўқув юртлари ва малака ошириш муассасаларида махсус курслар ўқиш, семинарлар ташкил этиш ҳамда сайёҳлар учун буклетлар, филмлар, этнографик кўргазмалар тайёрлашда фойдаланилган;
археология фанининг ривожланишида маҳаллий коллекционерлар ва рус олимларининг саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ фаолияти, Туркистон ҳаваскор археологлар тўгарагининг дастлабки археологик тадқиқотларни ривожлантиришда муҳим ўринга эгалиги хусусидаги хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиоканали 2023 йил 11 январдаги 02-31-65-сон маълумотномаси). Натижада, телетомашабинларда Туркистонда археология фанининг шаклланиши ва ривожланишининг дастлабки даври тарихи, коллекционерлар фаолияти билан боғлиқ кечганлиги борасидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосаларни шакллантиришга хизмат қилган;
дастлабки археологик экспедицияларнинг ташкил этишдаги талаб ва  мажбуриятлар, қазув ишларининг ўзига хос усуллари, қонуниятлари, ёдгорликлар ва улардаги топилмалар билан ишлашнинг йўналишлари исботлаб берилганлиги борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2020 йиллар давомида бажарилган ОТ-Ф1-88 сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимга даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 20 декабрдаги 04/11-8308-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши юртимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганиш унга оид бўлган изланишларни чуқурроқ олиб бориш ва тарих фанининг янги қирраларини очиб беришда фанда илмий янгиликларни ривожланишини таъминлашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish