Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Мансур Махаматхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги тарихи (1991 – 2021 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Tar857.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобилов Эшболта Атамуродивич, тарих фанлари доктори, профессор; Васиева Дилорам Ибрагимовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йилларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги тарихи билан боғлиқ жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида ОТМларининг хорижий давлат таълим муассасалари билан ҳамкорлиги кўрсаткичининг паст бўлишига таъсир кўрсатган ОТМлар фаолияти учун зарур ҳуқуқий кафолатларнинг етарли даражада яратилмаганлиги, олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўзлаштириш  бўйича етарли шарт-шароитларнинг йўқлиги, кадрларни хорижда малака ошириш ва стажировкага юбориш ишларининг қониқарсиз ҳолати каби омиллар асосланган;
Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасида нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлигининг ўсиб бориш динамикаси JICA,KOICA, DAAD AKSELES ва AYREKS каби халқаро ташкилотлар мисолида очиб берилиб, Европа Иттифоқи ташкилоти томонидан Ўзбекистонда амалга оширилган ТЕМПУС, ТАСИС ва Эрасмус+ каби лойиҳалар динамикаси йиллар кесимида далилланган;
Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлигида Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан Германия, Италия, Чехия, Греция, Осиё давлатларидан Япония, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи мавқейи, хусусан, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва бошқа ОТМларда олиб борилган ҳамкорлик йўналишлари (кадрлар малакасини ошириш, ОТМлар моддий техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув биноларини замонавий техника билан жиҳозлаш) очиб берилган;
Ўзбекистонда экологик таълимни ривожлантириш, экология бўйича мутахассисларни тайёрлаш жараёнида ЮНЕСКОнинг “Миллий биологик хилма-хиллик стратегияси ва ҳаракатлар (NBSAP), уларни амалга ошириш ва таъминлаш биологик хилма-хиллик масалалари” лойиҳаси ҳамда ўзбекистонлик ёшлар учун стартап лойиҳалар билан ишлашда Финляндия тажрибасининг ўрни муҳим аҳамият касб этганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида ОТМларининг хорижий давлат таълим муассасалари билан ҳамкорлиги кўрсаткичининг паст бўлишига таъсир кўрсатган омиллар хусусан, ОТМлар фаолияти учун зарур ҳуқуқий кафолатларнинг етарли даражада яратилмаганлиги, олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўзлаштириш  бўйича етарли шарт-шароитларнинг йўқлиги, кадрларни хорижда малака ошириш ва стажировкага юбориш ишларининг қониқарсиз ҳолати бўйича олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2021 йил 3 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 3 мартдаги 02-40-672-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистонда олий таълим муасассаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги бўйича асосий тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлигида Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан Германия, Италия, Чехия, Греция, Осиё давлатларидан Япония, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи мавқие, хусусан, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Низомий номидаги педагогика университетларида олиб борилган ҳамкорлик йўналишлари каби илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорликлар бўлимининг иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 89-06-33-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ҳалқаро алоқалар ва ҳамкорликнинг ўрни хусусидаги тушунчаларнинг шаклланишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish