Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўпчиев Усмон Синдоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистонда узумчилик ва виночилик тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tar575.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
 Расмий оппонентлар: Ҳушвақов Наби Олимович, тарих фанлари доктори; Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср охири - ХХ аср бошларида Туркистонда узумчилик ва виночилик соҳалари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узумчилик ҳамда виночилик масалаларининг тарихий ривожланиш босқичларига оълкада етиштирилиб келинайотган узумнинг маҳаллий навлари ва уларнинг номлари - чиллаки, чарос (қизил, оқ ва сариқ навлари боълган), оқ ва қора кишмиш, домброби, майизи, каттақоърғони, доройи, оқ ва пушти ҳусайни, тойифи, саҳоби, ғилони, офпари, буваки, маска, набиши, тоифийнинг Хожаахрори ва Қарши навлари, султони, шакарангур, алвони, циркои, шивилғони ва бошқа шу каби навларига аниқлик киритилиб, ўлкага четдан келтирилган алеатико, алиготе, аревшат, баян шерий, будешури тетра, магарач, қора каринка, рислинг, саперави, венгер мускати каби янги узум навлари ва маҳаллий навлар билан чатиштириш натижасида трансформациялашув жараёнлари кечганлиги далилланган;
XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистонга узумнинг алеатико, алиготе, аревшат, баян шерий, будешури тетра, магарач, қора каринка, рислинг, саперави, венгер мускати каби 40 дан ортиқ нави олиб келганлиги асосланган;
ўлкада узумчилик ва виночилик соҳасининг ривожланиш жараёнида Российа империйаси томонидан Туркистон оълкаси арзон хомашйо манбаи ва рус саноати моллари сотиладиган қулай бозорга айлантирилганлиги, мустамлака ҳукуматнинг оълкада аграр соҳада олиб борган бир йоқлама сийосати, йаъни пахта йаккаҳокимлиги сийосати қишлоқ хоъжалигининг бошқа тармоқларининг қисқариши ва бу ҳолатда уларнинг инқирозига сабаб боълганлиги каби зиддиятлар, экин навларини маҳаллийлаштиришда, ерни тоъйинтириш учун оъғитларни қоъллаш, замонавий техникани хоъжалик тармоғига олиб кириш, йанги тармоқларни шакллантириш кабиларда камчиликлар, соҳа ривожининг ўзига хос йанги узум навларини йаратишда маҳаллий навлар билан бирга Қрим, Кавказ, Европа ва Америкадан келтирилган йанги навларни, шунингдек, йоввойи узум навлари билан маҳаллий ва Европа навларини чатиштириш йоъли билан боғлиқ селексийа ишлари тенденсиялари очиб берилган;
узумчилик ва виночилик саноати ривожланишида русийзабон мутахассислар билан бирга маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳам роли катта бўлганлиги ҳамда соҳанинг Туркистон ўлкаси аҳолиси ва Россия империяси ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон ўлкаси узумчилиги ва виночилик тарихини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
узумчилик ҳамда виночилик масалаларининг тарихий ривожланиш босқичларига оълкада етиштирилиб келинайотган узумнинг маҳаллий навлари ва уларнинг номлари - чиллаки, чарос (қизил, оқ ва сариқ навлари боълган), оқ ва қора кишмиш, домброби, майизи, каттақоърғони, доройи, оқ ва пушти ҳусайни, тойифи, саҳоби, ғилони, офпари, буваки, маска, набиши, тоифийнинг Хожаахрори ва Қарши навлари, султони, шакарангур, алвони, циркои, шивилғони ва бошқа шу каби навларига аниқлик киритилиб, ўлкага четдан келтирилган алеатико, алиготе, аревшат, баян шерий, будешури тетра, магарач, қора каринка, рислинг, саперави, венгер мускати каби янги узум навлари ва маҳаллий навлар билан чатиштириш натижасида трансформациялашув жараёнлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 5 декабрдаги 02-31-1983-сон хати). Бу эса, узумчилик анъаналари, қадимий тажрибалар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг бир бўлаги эканлигини кўрсатиб, республикада узумчилик соҳасини ривожлантириш орқали аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ушбу даврда оълкада хали шиша ишлаб чиқариш у даражада кенг йоълга қоъйилмаган ва уни ишлаб чиқариш катта маблағ талаб этар эди. Бу эса оъз навбатида агар винони шишада қадоқлайдиган боълса вино ишлаб чиқариш заводларга қимматга тушган ҳолда, уларнинг нархининг ошиб кетишига сабаб бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 01-27-31/03-23-сон маълумотномаси). Натилада узумчилик ҳамда виночилик ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва ривожлантиришга, шунингдек агротуризм ва экотуризм соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор ҳамда лойиҳалар ижросини таъминлашга, мамлакатимизнинг халқаро майдонда жозибадорлиги ва ўзига хослигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган;
узумчилик ва виночилик саноати ривожланишида русийзабон мутахассислар билан бирга маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳам роли катта бўлганлиги ҳамда соҳанинг Туркистон ўлкаси аҳолиси ва Россия империяси ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 30 мартдаги 02-10/958-сон маълумотномаси). Натижада, ишда ёритилган Жиззах вилояти узумчилиги, узумчилик билан шуғулланган аҳоли қатлами турмуш-тарзи, узумчиликда қўлланилган меҳнат қуроллари каби вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихини акс эттирувчи маълумот ва тарихий манбалар, Ўзбекистон Миллий архивидан олинган фотосуратлар Жиззах вилоят тарихи ва маданияти музейидаги экскурсия матнларини янгиланиши ва музей фондини бойитишда, шунигдек музейга ташриф буюрувчларнинг бу борада янада тўлиқроқ тасаввурга эга бўлишларига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish