Sayt test rejimida ishlamoqda

Холикова Дилобархон Махситовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларида инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Ped4429.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Гулсанам Неъматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори(DSc), профессор; Махмудов Абдулҳалим Хамидович, педагогика фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларининг педагогик-психологик хусусиятлари (креатив, аффектив, когнитив) инновацион фаолиятни ташкил этишнинг интегратив тамойиллари, инновацион-педагогик компетенциялар индуктив  ҳамда  дедуктив идентивлигини билан мақбуллаштириш асосида дидактик принциплари аниқлаштирилган;
талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларинининг аутопедагогик хусусиятлари касбий лаёқатлиликнинг асосини ташкил этувчи дидактик, методик, тадқиқотчилик, психологик, коммуникатив, рефлексив компетенсияларни интегратив-модулли жиҳатини шахсий салоҳият билан интериоризациялашув механизмлари асосида такомиллаштирилган;
талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик жараён моделининг ташкилий-жараёнли компоненти назарий ва амалий блокни қайта алоқага киришувини таъминлайдиган таҳлилий, амалий, умумлаштирувчи босқичларда информал тарзда киритиш имконини берувчи педагогик практикум (“Талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштириш механизмлари” мавзусида қисқа муддатли семинар-тренинг)ни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шартлари контекстли таълимни амалга ошириш, ривожлантирувчи тренинглар, аралаш таълим, “Эвент” технологияси интегратив қўллаш жараёнида импровизация ва рефлексивлик тамойилларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари талабаларини инновацион фикрлаш кўникмаларининг педагогик-психологик хусусиятлари (креатив, аффектив, когнитив) инновацион фаолиятни ташкил этишнинг интегратив тамойиллари, инновацион-педагогик компетенциялар индуктив  ҳамда  дедуктив идентивлигини билан мақбуллаштириш асосида дидактик принциплари асосидаги таклиф ва тавсиялардан педагогика соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғига асосан 676-142-рақамли рухсатнома). Натижада, талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришнинг фалсафий, психологик ва педагогик омилларини аниқлаштириш ҳамда талабаларнинг инновацион фаолиятни ташкил этиш орқали таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларинининг аутопедагогик хусусиятлари касбий лаёқатлиликнинг асосини ташкил этувчи дидактик, методик, тадқиқотчиликка доир, психологик, коммуникатив, рефлексив компетенсияларни креатив таълим муҳити орқали ривожлантиришнинг интегратив-модулли жиҳатини шахсий салоҳият билан интериоризациялашув механизмини қатъий белгилаш орқали аниқлаштириш, рефлексив ёндашув асосида талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини шакллантириш моделининг ташкилий-жараёнли компонентини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар ўйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа ишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 11-декабрдаги 89-03-5202-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларда инновацион фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллашганлик даражасини ифодаловчи индикаторлар таркиби давлат ижтимоий буюртмасига мувофиқ инновацион фаоллик, креативлик, когнитивлик, коммуникативлик, интегративлик, фаол фуқаролик, ўзини ўзи ривожлантириш, умуммаданий ва маърифий таянч компетенсиялар асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган ОТФ-1-100 рақамли 2017 – 2020-йилларга мўлжалланган Давлат илмий–техника дастурлари доирасидаги “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воиталари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” номли фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 11-декабрдаги 89-03-5202-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришнинг концептуал, антропологик, интегративлик, креативлик омиллари ва талаблари талабаларнинг инновацион, ижодкорлик, масъулиятлилик, мослашувчанлик ва коммуникативлик каби кўрсаткичлари динамикасининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish