Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Мохигул Хамитовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамлаштириш орқали жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш муаммолари”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Yu147.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор; Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор; Хайриев Нодиржон Исроилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш орқали жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш ҳамда одил судловни таъминлашнинг тезкор механизмини шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суриштирувчи, терговчи жиноят ишини ўз иш юритувига олганда жиноят ишини юритиш шакли (формати)ни электрон ёки қоғозда танлаш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилиши ва унинг нусхасини йигирма тўрт соат ичида прокурорга юбориши асослантирилган;
жиноят процессида ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашда фойдаланувчиларга тақдим этилаётган ахборот ўз вақтида берилиши ва қонунда белгиланган муддатда тақдим этилиши лозимлиги асослантирилган;
жиноят процессида маълумот тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш муддати уни рўйхатга олинган кундан бошланиши зарурлиги асослантирилган;
дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши, кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан етти ойгача узайтирилиши мумкинлиги, иш қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан эътиборан бир ой доирасида белгиланиши, бу муддатни янада узайтириш иш прокурорга берилгунга, тўхтатиб турилгунга ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддати ҳисобга олинган ҳолда умумий асосларда амалга оширилиши асослантирилган;
суриштирув жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда тамомланиши, суриштирув муддати прокурор томонидан йигирма кунгача узайтирилиши мумкинлиги, иш қўшимча суриштирув ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча суриштирув муддати мазкур ишни суриштирувчи қабул қилган пайтдан эътиборан ўн кун доирасида белгиланиши асослантирилган;
айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги, ушбу муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан икки ойгача узайтирилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш орқали жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди:
суриштирувчи, терговчи жиноят ишини ўз иш юритувига олганда жиноят ишини юритиш шакли (формати)ни электрон ёки қоғозда танлаш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилиши ва унинг нусхасини йигирма тўрт соат ичида прокурорга юбориши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги лойиҳасининг 344 ва 3811-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2022-йил 13-декабрдаги 27/2-339-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши жиноят-процессуал ҳуқуқида электрон рақамли жиноят ишининг ҳуқуқий асосларини ва тартибини мустаҳкамлашга хизмат қилди;
фойдаланувчиларга тақдим этилаётган ахборот ўз вақтида берилиши ва қонунда белгиланган муддатда тақдим этилиши лозимлиги бўйича таклифлар
Ўзбекистон Республикаси Олий суди “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум Қарорининг 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 13 декабрдаги ПЛ-73-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқининг ўз вақтида таъминланиш тартибини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
маълумот тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш муддати уни рўйхатга олинган кундан бошланиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум Қарорининг 22-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 13-декабрдаги ПЛ-73-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши судлар фаолиятига доир мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини тартибга солишга хизмат қилган;
дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши, кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан етти ойгача узайтирилиши мумкинлиги, иш қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан эътиборан бир ой доирасида белгиланиши, бу муддатни янада узайтириш иш прокурорга берилгунга, тўхтатиб турилгунга ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддати ҳисобга олинган ҳолда умумий асосларда амалга оширилиши бўйича таклифлар
2017-йил 29-мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда
Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 421-сонли Қонуни билан киритилган Жиноят-процессуал кодексининг 351-моддасининг бешинчи-саккизинчи қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 26-декабрдаги
06-13/77-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши жиноят-процессуал ҳуқуқида дастлабки тергов муддатининг қисқартирилишига хизмат қилди;
суриштирув жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда тамомланиши, суриштирув муддати прокурор томонидан йигирма кунгача узайтирилиши мумкинлиги, иш қўшимча суриштирув ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча суриштирув муддати мазкур ишни суриштирувчи қабул қилган пайтдан эътиборан ўн кун доирасида белгиланиши бўйича таклифлар 2017-йил 6-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 442-сонли Қонуни билан киритилган Жиноят-процессуал кодексининг 461-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 26-декабрдаги
06-13/77-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши жиноят-процессуал ҳуқуқида суриштирув муддатининг такомиллашишига хизмат қилган;
айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги, ушбу муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан икки ойгача узайтирилишига оид таклифлар
2017-йил 6-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 442-сонли Қонуни билан киритилган Жиноят-процессуал кодексининг 4051-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 26-декабрдаги 06-13/77-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши жиноят-процессуал ҳуқуқида жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра дастлабки тергов ёки суриштирувдан келган жиноят ишлари бўйича суд муҳокамаси муддатларининг дифференциацияланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish