Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалилова Зарнигор Обидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик нутқий ҳаракатларининг гендер хусусиятлари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2245.
Илмий раҳбар: Расулов Зубайдулло Изомович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик нутқий ҳаракатларининг гендер хусусиятларининг муштарак ва ўзига хос жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик нутқий ҳаракатларининг гендер хусусиятлари ҳар иккала халқ тилининг генетик-културологик, ижтимоий-тарихий, лисоний-маданий белгилари, тил эгаларининг миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқоди, ўзига хос урф-одатлари, тафаккури каби омиллар таъсирида шаклланганлиги ва инсоният сивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги мулоқот жараёнида хушмуомалалик максималари ифодасининг гендерга боғлиқлилиги ва ифода шартларини келтириб чиқариши, хусусан, инглиз тилида камтарлик максимасини нутқда воқеланишининг икки стратегияси (примитивлаштириш ва обективлаштириш) билан шартланиши ва мазкур жиҳатлар муайян экспериенциал контекстда намоён бўлиши исботланган;
қиёсланаётган тилларда иллокутив ҳаракат хушмуомалалик, хусусан, илтифот ва мақтовларни ифодалашда гендер белгисига қаратилганлиги муҳим аҳамият касб этиши, аёллар иллокутив ҳаракатларда мақтов ва илтифотларга  оптимистик (ижобий), эркаклар эса бефарқ, меъёрдан ортиқ илтифотларга шубҳа билан қараши халқ миллий маданиятининг бирламчи омиллари эканлиги аниқланган;
ўзбек тили лисоний-ижтимоий гуруҳларида аёл гендерига хос бўлган камтарлик, ва  розилик максималарининг устивор эканлиги, инглиз лисоний-ижтимоий гуруҳларида эса эркак ва аёл орасида субординацион муносабатларнинг деярли мавжуд эмаслиги, розилик максимасининг эса билвосита табиатга эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик нутқий ҳаракатларининг гендер хусусиятлари тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик нутқий ҳаракатларининг гендер хусусиятлари ҳар иккала халқ тилининг генетик-културологик, ижтимоий-тарихий, лисоний-маданий, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқоди, ўзига хос урф-одатлари, тафаккури каби омиллар таъсирида шаклланганлиги ва инсоният сивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлигига оид назарий хулосалардан Навоий давлат педагогика институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ХТ-0-19919 “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2022-йил 26-июндаги 88-87-2383/04-сон маълумотномаси). Натижада лисоний-ижтимоий маданий гуруҳларда нутқий ахлоқ нормалари шу маданий гуруҳларда шаклланган стререотипларга таянган ҳолда ижтимоий стереотиплар (стереотипик қарашлар) лингвистик-маданий гуруҳларда кечаётган турли ижтимоий жараёнларга баҳо беришга ҳамда инглиз ва ўзбек тиллари ижтимоий-маданий гуруҳларига тегишли ҳар икки гендернинг нутқий одоб-ахлоқ қоидалари стереотиплари борасидаги маʼлумотларни илмий асослашга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тиллари мулоқот жараёнида хушмуомалалик максималарининг ифодаси, шу ифоданинг гендерга боғлиқлилиги ва ифода шартларини келтириб чиқариши, хусусан, инглиз тилида камтарлик максимасини нутқда воқеланишининг икки стратегияси (примитивлаштириш ва обективлаштириш)га бевосита боғлиқ эканлиги ва мазкур жиҳатлар муайян экспериенциал контекстда намоён бўлишига оид илмий натижа ва хулосалардан Бухоро давлат тиббиёт институтида 2018-2021 йилларда мўлжалланган 598399-EPP-1-2018-1-IT-EPPKA2-CBHE-JP raqamli “ChILDCA-Improvement of children care teaching as a template for modernising postgraduate medical education in Central Asia” номли хорижий, инновацион лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021-йил 4-августдаги 05/2587-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчилари ва мутахассисларининг инглиз ва ўзбек тилларида ишлатиладиган коммуникатив-лисоний бирликлар хусусиятлари ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
қиёсланаётган тилларда иллокутив ҳаракат хушмуомалалик, хусусан, илтифот ва мақтовларни ифодалашда унинг қайси гендер вакилига қаратилганлиги муҳим аҳамият касб этиши, аёллар иллокутив ҳаракатларда қаратилган мақтов ва илтифотларга  оптимистик (ижобий), эркаклар бундай мақтов ва илтифотларга бефарқ, меъёрдан ортиқ илтифотларга шубҳа билан қараши халқ миллий маданиятининг бирламчи омиллари эканлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Тил - миллат кўзгуси”, “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” каби туркум кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 7-январдаги 1/4-сон маълумотномаси). Натижада тил маданиятнинг асосий кўрсатгичи тушунчасини аҳоли орасида шакллантиришга, ўзбек тили ва маданиятини халқаро миқиёсда тарғиб қилишнинг лисоний асосларини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish