Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Набия Идрисовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Жаҳон адабиётида талаба ва талабалик тасвири спецификаси (инглиз ва ўзбек адабиёти мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чог'иштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil1058.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиётида талаба, талабалик тасвири спецификаси, эволуцияси ҳамда поетикасидаги умумий хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёсланаётган тиллар адабиётидаги “университет романи”, “академик роман”, “илмий роман”, “филологик роман”ларнинг жаҳон адабиётида шаклланиш омиллари, жанрий табиати, бадиий сюжет қурилиши “университет насри”нинг роман, қисса, ҳикояларга хос рамзий, маросимий, психологик ва шаклий (структурал) йўналишларини белгилаши асосланган;
инглиз ва ўзбек адабиёти образлари тизимида талаба образининг ўрни,  асосан антиҳеро сифатида, яъни гиёҳванд, алкогол, бузуқ, жиноятчи, қотил қиёфаларида гавдалантириш сабаблари, тарбиявий аҳамияти, портрети, муомала ва кийиниш маданияти, нутқи берилишига хос реалистик белгилари, индивидуаллик ҳамда умумийлик, яқинлик ва муштараклик қирралари аниқланган;
инглиз ва ўзбек адабиётида талаба образининг миллий психологияси, улар таълим оладиган муҳит ва шароит, оиланинг кўмаги, талаба атрофидаги ёрдамчи персонаж (устозлари, дўстлари, рақиблари, севгилиси, ётоқхона хизматчилари) билан илмий, ахлоқий, ишқий муносабатлари, миллий ҳамда ментал хусусиятлари лингвопоетик ва лингвомаданий аспектда намоён бўлиши далилланган;
 “университет насри”га оид асарларда ижтимоий структурани бадиий структурада қайта яратиш тенденсиясининг етакчилик қилиши, мазкур тенденсиянинг индивидуал-шахсий тақдирлар, синфлар, миллатлар, мамлакатларнинг тарихий ҳаракатлари жараёнида намоён бўлишини асардаги воқеалар ривожида зоҳирланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек адабиётида талаба образи ва талабалик тасвири спецификасини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
қиёсланаётган тиллар адабиётидаги “университет романи”, “академик роман”, “илмий роман”, “филологик роман”ларнинг жаҳон адабиётида шаклланиш омиллари, жанрий табиати, бадиий сюжет қурилиши “университет насри”нинг роман, қисса, ҳикояларга хос рамзий, маросимий, психологик ва шаклий (структурал) йўналишларини белгилашига  оид олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2013-2015-йилларда бажарилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ  нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 28-ноябрдаги  481/1-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётининг талаба образи талқин ва тадқиқи акс этган намуналаридан мавжуд дастурлар ва қўлланмаларда кенг фойдаланилиб, таълим жараёнида тарбия методлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;  
инглиз ва ўзбек адабиёти образлари тизимида талаба образининг ўрни,  асосан антиҳеро сифатида, яъни гиёҳванд, алкогол, бузуқ, жиноятчи, қотил қиёфаларида гавдалантириш сабаблари, тарбиявий аҳамияти, портрети, муомала ва кийиниш маданияти, нутқи берилишига хос реалистик белгилари, индивидуаллик ҳамда умумийлик, яқинлик ва муштараклик қирраларига оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018-йилларда амалга оширилган 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 7-январдаги 15/30.02.01-сон маълумотномаси).  Натижада инглиз ва ўзбек адабиётшунослиги, матншунослик фанлари ривожи, ўқитувчиларнинг лингвистик, коммуникативлик қобилиятини ошириш, таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштиришга янги ёндашувларни акс эттирувчи услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга эришилган;
инглиз ва ўзбек адабиётида талаба образининг миллий психологияси, улар таълим оладиган муҳит ва шароит, оиланинг кўмаги, талаба атрофидаги ёрдамчи персонаж (устозлари, дўстлари, рақиблари, севгилиси, ётоқхона хизматчилари) билан илмий, ахлоқий, ишқий муносабатлари, миллий ҳамда ментал хусусиятлари лингвопоетик ва лингвомаданий аспектда намоён бўлишига оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2014-2016-йилларда амалга оширилган Tempus Project 544161- TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL “Developing the Teaching of European LanguaGES: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 7-январдаги 13/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижалар олий ўқув юртларида адабиётшунослик, қиёсий адабиётшунослик фанлари бўйича маърузалар ўқиш, махсус курслар ўтиш, инновацион ўқув қўлланмалар яратиш сифати оширилишига хизмат қилган;
“университет насри”га оид асарларда ижтимоий структурани бадиий структурада қайта яратиш тенденсиясининг етакчилик қилиши, мазкур тенденсиянинг индивидуал-шахсий тақдирлар, синфлар, миллатлар, мамлакатларнинг тарихий ҳаракатлари жараёнида намоён бўлишини асардаги воқеалар ривожида кўриш мумкинлигига билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Тил – миллат кўзгуси”, “Ассалом Бухоро”, “Адабий муҳит” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 22-сентябрдаги 1/238-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувларнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган, қизиқарли таҳлилий материаллар телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинган ва у янги манбалар билан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish