Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродова Дурдона Боходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Пак Вансо романларида миллат муаммосининг бадиий талқини”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2505.
Илмий раҳбар: Сайдазимова Умида Турахановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, ДСc.03/30.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Мухибова Улпатхон Учкуновна, филология фанлари доктори, профессор; Ким Виктория Никифоровна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Пак Вансо романларида фуқаролар уруши даври мафкуравий ихтилофнинг миллат тақдирига таъсири масалаларини аниқлаш, адиба асарларида муаллиф “мен”и, шахс концепцияси, психологик пейзаж тасвири, ёзувчи таянган эстетик тамойилларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий адабий ҳаракат фаолиятида мафкуравий курашларнинг роли, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий-маданий янгиланишлар, тарихий шароитларнинг маънавий муҳит, хусусан, бадиий адабиётга таъсири далилланган;
ёзувчининг поетик оламини ёритишда ҳикоя (танпхён-сосол단편소설) ва роман (чжанпхён-сосол장편소설)ларининг мазмун-моҳияти, ҳар икки жанрдаги муштарак мавзу (фуқаролар уруши, мафкуравий бўлиниш, уруш) талқинида ёзувчининг маҳорати ҳамда ўзига хос дунёқараши асосланган;
романларда мафкуравий ихтилоф тасвирида миллат фожиаси, уруш беваси (уруш сабаб бўлиниш оқибатида икки мамлакатда қолиб кетган эр-хотинлар), оила бошлиғи (мамлакатда юзага келган ишсизлик муаммосини енгиб ўтишда аёллар фаолликни ўз қўлларига олишди), боқувчи (уруш даврида эркакларнинг барчаси уруш майдонига жалб этилгани сабаб оилани асраш ва боқиш аёллар зиммасига тушди) каби масалаларни ёритишда адибанинг умумлашма образлар яратиш маҳорати далилланган;
адиба романларида муаллиф образи, уруш майдонида аёллар мавқеининг ўзгариши, мафкуравий қарама-қаршиликлар сабаб руҳий зўриқиш, оила ва миллий қадриятлар инқирози тасвирида ички монолог, табиат унсурларига мурожаат, янги аёл типи портретини чизиш, қаҳрамон характерини яратиш, ички ва ташқи конфликтни кўрсатувчи умумлашма образлар яратиш каби услубий тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий корейс насрида миллат муаммосининг бадиий талқини тадқиқоти бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Адиба яратган романларнинг замонавий наср ривожланишида тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий жараёнлар, тарихий ва мафкуравий омилларнинг адабий соҳа, хусусан, бадиий адабиётга таъсири натижасида юзага келган вазият сабаб ҳудудий бўлиниш ёзувчилар зиммасига ўз йўлини танлаш вазифаси юклаш масалаларига оид материаллардан Корея Республикасининг Жежу миллий университетида “2021-йил КФ Нехт Генератион Кореан Теачер Cоурсе” курс тингловчилари учун маърузалар циклида фойдаланилган (Корея Республикасининг Жежу миллий университетининг “2021-йил КФ Нехт Генератион Кореан Теачер Cоурсе” 2021-йил 24-сентябрдаги маълумотномаси). “Тоғ чиндан ҳам ўша ерда бўлганми?” (“그 산이 정말 거기 있었을까”) романида Корея уруши бошланишидан олдин аҳил-тотувликда истиқомат қилган бир оила вакилларининг турли мафкуравий ғоялар асосида барбод бўлиши, бош қаҳрамон акаси образида мазкур давр ёшларининг ўз қарашларида собит бўла олмаганликлари, гоҳ сўл, гоҳ ўнг қанот тарафдорлари илгари сурган ғоя таъсирига тушиши сабаблари аниқланган.
Пак Вансо романларида замонавий наср тараққиёти, наср ривожида миллий адабий ҳаракатнинг ўрни, адибалар фаолияти масаласига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон-Корея дўстлик жамияти томонидан ўтказилган илмий семинарларда фойдаланилган (Ўзбекистон-Корея дўстлик жамиятининг 2022-йил 28-ноябр санасидаги 3-22-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши фуқаролар уруши даври корейс адабиётида юз берган жараёнлар, унинг ривожланиш динамикаси, роман жанрида юз берган сифат ўзгариши ўрганилган; автобиографик роман – “Шунча шинганининг гулини ким еган?” (“그 많던 싱아는 누가 다 먹었을까”)да муаллиф образи, 1940-1950-йиллардаги ижтимоий ҳаёт, унутилаётган қадриятлар, оила мавқеининг пасайиши, илк мустақиллик йиллари, уруш олди воқеалар, инсон қалби каби даврнинг ўткир муаммолари акс эттирилиши сабабларини аниқлашга хизмат қилган.
фуқаролар уруши фожиасига қаратилган, санъат даражасига кўтарилган асарларда тарихий-маданий жараёнлар, бадиий асарларда анъана ва новаторлик ўртасидаги тўқнашув, инсониятнинг таназзул тарихи, маънавий-руҳий инқирози ҳодисаларининг акс эттирилишига доир материалларидан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Сежонг институти томонидан ўтказилган илмий семинарларда фойдаланилган (Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Сежонг институтининг 2022-йил 8-ноябрдаги маълумотномаси). Адиба қаламига мансуб романларда фуқаролар уруши ҳамда бўлиниш каби тарихий нотинчлик, қийинчиликлар даври Кореяда юз берган мураккаб адабий-маданий ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар акс эттирилиш услублари аниқланган;
Пак Вансонинг романларида шахснинг ўсиши, дунёни таниши, ўзлигини англаши, дарз кетган оилавий муносабатлар доирасида аёл концепциясининг янги талқини, романга туширилган воқеа-ҳодисалар замирида мазкур давр муҳитининг моҳирона жойлаштирилиши, адибанинг поетик маҳоратини ўрганиш каби масаласига оид илмий-назарий хулосалардан 2022-йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оилавий” телерадиоканали муҳарририятининг “Фореигн лангуаге” номли дастурлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оилавий” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 10-июндаги 02-05-877-сонли маълумотномаси). Ижодкор бадиий-эстетик қарашлари, тафаккури, муаллиф “мен”и ва руҳий тасвир уйғунлиги, Пак Вансо романларида бадиий кашфиётлар тизимини очиб бериш орқали хорижий мамлакатлар адабиётига оид кўрсатувларнинг савияси оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish