Sayt test rejimida ishlamoqda

Дустмуродов Маъруфжон Мансур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ўрхун-Енисей битигтошларидаги ҳарбий терминлар тадқиқи”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2223.
Илмий раҳбар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор; Курганов Анвар Мухторович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрхун-Енисей битигтошлари матнида қўлланилган ҳарбий терминларни лингвостатистик, семантик-функсионал, тарихий-этимологик аспектларда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туркий халқлар давлатчилигининг илк даврлари ҳарбий тизимини ўзида акс эттирган Ўрхун-Енисей битигтошларидаги ҳарбий терминлар очиб берилиб, туркий халқларнинг қадимги давр ва илк ўрта асрларда ўзига хос ҳарбий иш ҳамда мудофаа тизимига эга бўлгани 117 та ҳарбий термин асосида исботлаб берилган;
битигтошларда ўрин олган ҳарбий терминлар, хусусан, унвонлар, лавозим номи ва эпитет (сифат)лар функсионал ва семантик жиҳатдан асосланиб, қадимги туркларда ҳарбий, сиёсий, маъмурий, ижтимоий ва диний хусусиятларга эга ўзига хос бошқарув тизими мавжуд бўлганлиги, улар орасида ҳарбий соҳа билан боғлиқ терминлар устувор бўлганлиги аниқланган;
қадимги туркларда, хусусан, Биринчи Турк хоқонлиги (552-630) ва Иккинчи Турк хоқонлиги (682-744) даврида ҳарбий иш ва мудофаа билан боғлиқ амалиётлар жорий қилинар экан, хусусан, ҳарбий амалдор, қўшин бошлиғи ва аскарларнинг даражаси оширилишида муайян тартибларга амал қилингани, вазифадорнинг мақоми оширилаётганда маълум бир унвон бериш ёки мавжуд унвоннинг олдига эпитет (сифат) қўшилиши шаклида амалга оширилгани далилланган;
битигтошларда учрайдиган ҳарбий терминларнинг генезиси очиб берилиб, уларнинг эски туркий тил, эски ўзбек адабий тили, ҳозирги ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари ҳамда айрим туркий тилларда сақланиш ҳолати ўнлаб мисоллар (алп, баγатур, čöр / cöрä, öн баšï, юз баšï, бïŋ баšï, туман, бäг, баšлïγ ва бошқа) асосида тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрхун-Енисей битигтошларидаги ҳарбий терминлар тадқиқидан олинган илмий-назарий натижалар асосида:
Ўрхун-Енисей битигтошларида қўлланган ҳарбий терминларнинг генезиси ёритилганлиги, уларнинг эски туркий тил, эски ўзбек адабий тили, ҳозирги ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари ҳамда айрим туркий тилларга муносабати асосланганлигига оид хулосалардан “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги ПЗ-20170927147 амалий лойиҳасининг учинчи босқичидаги режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 21-ноябрдаги 04/1-3198-сон маълумотномаси). Натижада битигтошлар ҳарбий терминологиясини семантик-функсионал жиҳатдан тадқиқ этиш орқали соҳа терминларининг маъновий-вазифавий тараққиётига оид маълумотларнинг юзага келишига сабаб бўлган;
битигтошлардаги ҳарбий терминларнинг бир қанчаси Турк хоқонлиги давригача бўлган туркий ва ғайритуркий сулолалар қўшинида мавжуд бўлганлиги, хоқонлик даврига келиб, семантик-функсионал жиҳатдан янада фаоллашганига оид хулосалардан “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувининг тутган ўрни (мил.ав. ИИ – милодий ХИИ асрлар)” мавзусидаги ОТ-Ф1-029 фундаментал лойиҳасининг учинчи босқичидаги режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 21-ноябрдаги 04/1-3197-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг суғдий тил ва унинг туркий тил тараққиётида тутган ўрнига оид маълумотлари янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган;
битигтошлардаги ҳарбий терминлар тадқиқи бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” номли 2 сондаги, “Манбалар сўзлаганда” номли 1 сондаги, “Тарих ва талқин” номли 1 сондаги ҳамда “Бир асар тарихи” номли 2 сондаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 16-февралдаги 01-06-391-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришлар янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish