Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдикулова Эъзозхон Эркинжон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг инглиз тилидаги лексик захирасини шакллантириш ва такомоллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.PhD/Ped2890.    
Илмий раҳбар: Алимов Шарабидин Салиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Ғанижон Мирзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор; Махкамова Гулнара Турдиахуновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади     Ўзбекистондаги русийзабон мактабга тайёрлов гуруҳидаги (6-7 ёшли) мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида замонавий ўқитиш услублари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда инглиз тилининг лексик захирасини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача ёшдаги болаларни инглиз тили лексикасини осон ўзлаштиришларида психологик, лингвистик, дидактик ва педагогик омиллар муҳимлиги исботланган ва чет тилини эрта ўрганишнинг онгли-қиёсий, мотивацион ва аудиовизуал усули афзаллиги асосланган;
русийзабон тайёрлов гуруҳи (6-7 ёшли) болаларни инглиз тилидаги лексик захирасини шакллантириш ва такомиллаштиришдаги усул ва воситалар ва умумий дидактик тамойилларга асосланган ҳолда фаол ва нофаол лексик минимумни танлаш, лексик минимумни ўзлаштириш бўйича тавсиялар ва онгли-қиёсий, имитацион, мотивацион машқлар ишлаб чиқилган;
русийзабон 6-7 ёшдаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг нутқ қобилиятлари ва тил ўрганишга қизиқишини янада ошириш учун прагматик компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган дидактик, симуляцион, сюжетли, коммуникатив, ролли технологиялар (CLIL технологияси, STEAM ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар) интеграцияси асосида инглиз тилидаги лексик захирасини шакллантириш ва такомоллашритиш методикаси ишлаб чиқилган;
6-7 ёшдаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг маънавий тафаккури ва ўзлигини англашини ривожлантиришга хизмат қилувчи миллий менталитет, маданият, қадриятлар, урф-одатлар элементлари (миллий қаҳрамонларни яратиш, ўзбек чолғу мусиқаси остида инглиз қўшиқларини ижро этиш)дан фойдаланган ҳолда инглиз тилидаги лексик захираси бўйича методик таъминоти такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг инглиз тилидаги лексик захирасини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларни инглиз тили лексикасини осон ўзлаштиришларида психологик, лингвистик, дидактик ва педагогик омиллар муҳимлиги исботланган ва чет тилини эрта ўрганишнинг онгли-қиёсий, мотивацион ва аудиовизуал усули асосида “Фун Энглиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 2022-йил 19-июлдаги 233-0439-рақамли гувоҳномаси). Натижада лойиҳалар, драматизация, дидактик, фаол, мантиқий ўйинлар асосида мактабгача ёшдаги болалар учун «Fun English» ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги грифи олинган;
русийзабон тайёрлов гуруҳи (6-7 ёшли) болаларни инглиз тилидаги лексик захирасини шакллантириш ва такомиллаштиришдаги усул ва воситалар ва умумий дидактик тамойилларга асосланган ҳолда фаол ва нофаол лексик минимумни танлаш, лексик минимумни ўзлаштириш бўйича тавсиялар ва онгли-қиёсий, имитацион, мотивацион машқлардан А-ОТ-2021-419 сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформаси (Preschool PDP)”ни яратишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, 2022 йил 15-октябрдаги 04/11-6429-сон маълумотномаси).  Натижада мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш учун яратилган платформа материаллари бойитилган ҳамда инглиз тилини ўқитишда улардан фойдаланиш орқали самарадорлик кузатилган.
6-7 ёшдаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг маънавий тафаккури ва ўзлигини англашини ривожлантиришга хизмат қилувчи миллий менталитет, маданият, қадриятлар, урф-одатлар элементлари (миллий қаҳрамонларни яратиш, ўзбек чолғу мусиқаси остида инглиз қўшиқларини ижро этиш)дан фойдаланган ҳолда инглиз тилидаги лексик захирасини шакллантириш ва такомиллаштиришга оид материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Болалар учун” номли эшиттиришлар ссенарийсида (2022-йил август ва сентябр ойлари) фойдаланилган (“Ўзбекистон” ДМ телерадиоканалининг 2022-йил 17-октябрдаги 04-36-1745-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар мулоқот жараёнида мактабгача ёшдаги болаларни инглиз тилини ўрганишдаги психологик, лингвистик, дидактик ва педагогик омиллар, чет тилини ўрганишда болаларнинг она тилидаги нутқи ривожланганлиги ҳамда ижтимоий муҳитнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотга эга бўлдилар, шунингдек, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда хусусий дискурсларда миллий ўзига хослик таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish