Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Зафар Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наманган шаҳри ёдгорликлари архитектураси ва улар асосида туризм инфраструктурасини такомиллаштириш йўллари», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/А101.  
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Султанова Дилшода Намазбаевна, архитектура фанлари доктори, доцент; Досметова Зухра Шавкатовна, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган шаҳри ёдгорликлари архитектурасини очиб бериш, туризм инфраструктурасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мулла Қирғиз мадрасасининг тарҳий ечими ўрта асрларга мансуб мадрасалар типологиясидан фарқ қилган ҳолда ҳудуднинг табиий шароитидан келиб чиқиб беш бурчак тарзда, ҳозирда сақланмаган Саидқулибек мадрасаси, Айритош ва Айритом масжидлари рўпарасида қўш услубида қурилганлиги, 1972, 1985, 2004, 2011 йилларда уч маротаба таъмирланганлиги далилланган;
Атоуллихон Тўра масжиди 1915-1922 йилларда XIX асрнинг бошида қурилган эски масжид ўрнида бунёд этилганлиги, Ўрта Осиёдаги XVI асрдан кейин қурилган обидалар ичида энг катта гумбазга эгалиги, масжид типологияси XVI асрда Бухоро вилояти Вангази қишлоғида қурилган Тош масжид типологиясига ўхшашлиги, масжидда гумбаз диаметрини катталаштириш эвазига ичкари устунларнинг камайтирилганлиги ва яхлит муҳитнинг таъминланганлиги исботланган.
Намангандаги мақбаралар (Хўжамнинг қабри, Мавлавий Намангоний ва бошқалар) композицияси асосан йирик пештоқли ва гумбазли тарзда бўлганлиги, мақбара-хонақоҳ ечимдаги типологияда шакллантирилганлиги, мақбара-хонақоҳлар зиёратчилар учун турар жой сифатида ҳам фойдаланилганлиги аниқланган;
Наманган шаҳрининг туризм инфраструктурасини бойитишга, улардан самарали фойдаланишга хизмат қилувчи таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилиб, туристик маршрут йўналишлари шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Наманган шаҳри ёдгорликлари архитектураси ва улар асосида туризм инфраструктурасини такомиллаштириш йўллари” мавзусидаги тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар асосида:
Мулла Қирғиз мадрасасининг тарҳий ечими ўрта асрларга мансуб мадрасалар типологиясидан фарқ қилган ҳолда ҳудуднинг табиий шароитидан келиб чиқиб беш бурчак тарзда, ҳозирда сақланмаган Саидқулибек мадрасаси, Айритош ва Айритом масжидлари рўпарасида қўш услубида қурилганлиги, 1972, 1985, 2004 йилларда уч маротаба таъмирланганлиги далилланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02-06/3928-сон маълумотномаси). Натижада Мулла Қирғиз мадраси ҳақидаги илмий маълумотларнинг бойишига, мадраса юзасидан аниқ қарашларнинг юзага келишига имконият яратилган;
Атоуллихон Тўра масжиди 1915-1922 йилларда XIX асрнинг бошида қурилган эски масжид ўрнида бунёд этилганлиги, Ўрта Осиёдаги XVI асрдан кейин қурилган обидалар ичида энг катта гумбазга эгалиги, масжид типологияси XVI асрда Бухоро вилояти Вангази қишлоғида қурилган Тош масжид типологиясига ўхшашлиги, масжидда гумбаз диаметрини катталаштириш эвазига ичкари устунларнинг камайтирилганлиги ва яхлит муҳитнинг таъминланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02-06/3928-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоятида қурилган масжидлар типологияси ҳақидаги маълумотлар олиш  имконият ошган;
Намангандаги мақбаралар (Хўжамнинг қабри, Мавлавий Намангоний ва бошқалар) композицияси асосан йирик пештоқли ва гумбазли тарзда бўлганлиги, мақбара-хонақоҳ ечимдаги типологияда шакллантирилганлиги, мақбара-хонақоҳлар зиёратчилар учун турар жой сифатида ҳам фойдаланилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02-06/3928-сон маълумотномаси). Натижада тарихий зиёратгоҳ ҳудудларида туризм инфраструктурасининг бойишига ва зиёратчиларга қулай имкониятлар яратилишига эришилган;
Наманган шаҳрининг туризм инфраструктурасини бойитишга, улардан самарали фойдаланишга хизмат қилувчи таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилиб, туристик маршрут йўналишлари шакллантирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02-06/3928-сон маълумотномаси). Натижада ёдгорликлар атрофини ободонлаштириш, муҳофаза зонасини ҳамда тарихий муҳитни шакллантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish