Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммадов Бобир Исан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Андроид операцион тизими мобил иловалари терминларининг ўзбек, рус, инглиз тилларида берилиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2268.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Шахобиддинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмоил қиз,и филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади андроид операцион тизими мобил иловалари инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги терминларининг лингвистик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилидаги мобил иловаларда қўлланилган полуфунксионал терминларнинг маънолари орасидаги алоқа лексемаларнинг янги семантик оттенкаларнинг пайдо бўлиши натижасида омонимлик хусусияти шаклланганлиги аниқланган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги андроид операцион тизими мобил иловалари терминларнинг парадигматик структурасининг хусусиятлари очиб берилиб,  ҳар уч тилдаги терминларнинг морфем ва семантик деривацион хусусиятлари асосланган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги андроид операцион тизими мобил иловалари терминларнинг синонимик ва антонимик муносабатлари аниқланиб, тиллараро интеграл ва дифференциал семалари асосланган.
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги андроид операцион тизими мобил иловалари терминларининг семантик гуруҳлари аниқланиб, гуруҳ таркибидаги терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андроид операцион тизими мобил иловалари терминларининг ўзбек, рус, инглиз тилларида берилиши бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
андроид операцион тизими мобил иловалари терминларининг ўзбек тилида берилиши ва лексикографик талқини бобидаги микроструктурасида келтирилган терминларнинг лексикографик тавсифи, шунингдек, мобил илова терминларининг инглиз, рус ва ўзбек тилларида берилишининг таҳлили жараёнида мобил иловалардаги ҳар бир ойнада фойдаланилган терминларни мавзувий тарзда ажратиб олиш яъни кириш, бош(асосий), каскад менюси ойнаси, ички (созламалар) менюсидаги терминларни ажратиш бўйича хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2021-2023-йилларга мўлжалланган
№ ИЛ – 402104474 “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” бўйича инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 21-декабрдаги 01/4-3526 – сон маълумотномаси). Натижада “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасида қўлланилиши керак бўлган терминларни ягона қолипга келтирилишига эришилган;
андроид операцион тизими мобил иловалари терминларининг инглиз тилида берилиши бобидаги мобил иловалар ва электрон платформалар маълум бир дастурлаш тиллари (“жава”, “пйтҳон”, “пҳп”) орқали ёзиладиган бўлиб, улардаги терминлар асосан инглиз тилида ёзилган ҳисобланиши, мобил илова ва электрон платформаларнинг асосий тили инглиз тили бўлиб, ундаги терминлар, рус ва ўзбек тилларига таржима қилиниб, фойдаланувчиларга етказилиши, ҳар бир мобил илова ёки электрон платформалар “кириш (асосий/иловани атовчи), бош (фойдаланувчи интерфейсидаги)”, “ички ва каскад (дастурий восита) менюлар”дан иборат эканлиги бўйича хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2020-2022 йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси”ни яратиш бўйича амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 27-декабрдаги 01/4-3655 – сон маълумотномаси). Натижада, “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасининг ўзбек тилидаги талқинининг каскад менюсидаги терминларини яратишда асосий қўлланмалардан бири бўлишига эришилган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги андроид операцион тизими мобил иловалари терминларининг семантик гуруҳлари аниқланиб, гуруҳ таркибидаги терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари далилланганлиги бўйича фикр ва тасвиялардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Долзарб мавзу” каби кўрсатув ва радиоешиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 30-ноябрдаги 01-10/179 – маълумотномаси). Кўрсатувлардаги эшиттиришлар орқали “Гоогле чроме”, “Телеграм”, “Яндех.тахи”, “Пайме” каби мобил иловаларда қўлланилган терминларнинг этимологияси, қўлланилиши жиҳатдан маълумот берилганлиги ва мобил иловалардаги аксарият терминлар такрорий эканлиги ҳамда мобил иловалардаги терминларнинг ўзбек тилидагисидан фойдаланиш бироз қийинчиликлар юзага келтираётганлигини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish