Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Тахмина Камилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эдгар Аллан По асарларидаги ғоявий-бадиий образлар ва уларни таржимада қайта яратиш усуллари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва адабиётшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1349.
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Бушуй Татяна Анатолевна, филология фанлари  доктори профессор; Мукҳитдинова Назира Батиркҳановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Э.А.По асарларининг ғоявий-бадиий образларини очиб бериш ва уларни таржима матнида қайта яратиш йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Э.А.По бадиий услубининг структуравий-композицион ва оммабоп экспрессив-стилистик воситалари (эпитетлар, метафоралар ва қиёслашлар) аниқланиб, шунингдек, бадиий образларининг ҳаёти, борлиғи, ўзига хос хусусиятлари, ички дунёси ва руҳий ҳолатининг ғоявий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган;
Э.А.По ижодий мазмуни шаклланишидаги лингвистик ва экстралингвистик омиллар очиб берилиб, унинг шеърий асарларига Яқин Шарқнинг таъсири ҳамда унинг асарлари ва образларида Шарқ мавзусининг акс этиши асосланган;
Э.А.По асарларида бадиий образлар яратишда қўлланилган фонетик, лексик, грамматик, синтактик ва стилистик воситалар “Темурланг” достони мисолида очиб берилиб асарларнинг асл нусхаси ва машҳур таржимонлар томонидан қилинган таржималари ўртасидаги фонетик, стилистик ва синтактик номувофиқликлар аниқланган;
Э.А.По асарларининг реал ва фантастик образларини яратиш учун таржиманинг адекват усуллари белгиланиб, унинг асарларини бошқа тилларга таржима қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Э.А. По асарларида бадиий образларни яратиш ва уларни таржима матнида сақлаш бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
бадиий образлар таржима матнида берилиш таҳлил хулосалари Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2020-2021- йилларга мўлжалланган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 6 сентябрдаги 2435/30.02.01-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ўқитувчиларнинг бадиий асарлар сюжетини тушуниш ва идрок этиш, янги бадиий усулларни талқин қилиш, аслият ва таржима матн билан ишлаш ва уларни қиёслаш, қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик соҳаларидаги билимини ошириш, таржимада энг адекват усулларни қўллаш борасидаги билимини ошириш ва турли стилистик воситаларни чуқур тадқиқ қилиш имконини берган;
бадиий матнни адекват таржима қилиш усулларининг тадқиқ хулосалари Европа Иттифоқининг TEMPUS дастури 2020-2021- йилларга мўлжалланган Tempus Project 544161- TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL “Developing the Teaching of European LanguaGES: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 6 сентябрдаги 2433/30.02.01-сон маълумотномаси). Диссертациядан олинган материаллар талабаларнинг бадиий асарларни ўқиш қобилиятини ошириш, бадиий усулларни ўрганиш ва таржима кўникмаларини ривожланишга йўналтирилган тил аспектлари амалиёти ҳамда адабиётшунослик фанини инновацион технологиялар орқали такомиллаштириш учун хизмат қилган;
ғоявий-бадиий образларни матнда яратиш лисоний воситаларнинг таҳлил натижалари И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 6 сентябрдаги 2436/30.02.01-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий натижаларининг қўлланилиши бадиий образларни талқин қилиш, бадиий образларни таржима матнида турли стилистик воситалар ёрдамида қайта яратиш усулларини чуқур ўрганиш, бадиий асар муаллифининг фалсафий ғоясини тушуниш ва уни таржимада китобхонга етказиш усулларини тадқиқ қилиш, чет тилини ўргатишда бадиий матнни мувофиқлаштириш имконини берган;
Э.А.По асарларининг реал ва фантастик образларини яратиш учун таржиманинг адекват усуллари белгиланиб, унинг асарларини бошқа тилларга таржима қилиш юзасидан тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти “СТВ” телеканалининг ёшларни хорижий тилларни ўрганишга ва жаҳон адабиёти дурдоналарини тақдим этган адиблар ҳаёти ва ижоди борасида маълумотлар етказишга бағишланган маданий-маърифий дастурларни тайёрлаш ссенарийсида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 30 майдаги 30/05/01-сон гувоҳномаси). Ушбу тадқиқот натижалари оммавий тарзда  бадиий образларни талқин қилиш, бадиий образларни таржима матнида турли стилистик воситалар ёрдамида қайта яратиш усулларини чуқур ўрганиш, бадиий асар муаллифининг фалсафий ғоясини тушунишга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish