Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Гулбаҳор Валижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда ахборот воситалридан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг педагогик шарт–шароитлари (7-9-синфлар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Ped1285.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Халилов Дурбек Аминжонович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 7-9-синф ўқувчиларида ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда ахборот воситалридан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини мотивасион, мослашувчанлик, рефлексивлик  тамойилларини уйғунлиги асосида медиамаданиятини шакллантириш ва педагогик микро омилларининг (эҳтиёж, мотив, мақсад, ҳаракат) идентив натижаси практик интенсивлигини барқарор таъминлаш асосида  аниқлаштирилган;
ўқитувчи ва ота-оналарнинг ўзаро колабаративлик фаолиятини ташкил этишда, 7-9-синф ўқувчиларнинг  ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш механизмлари телекўрсатувлар ва интернет материаллари мазмунини таъсирчанлигини оширишга қаратилган касбга йўналтириш (суҳбат, коучинг, видеоролик, видеокастлар) воситаларини педагогик жараёнида қўллаш тажрибасини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқув - тарбиявий жараённинг функсиялари (чақирув, тушуниш, англаш, фикрлаш) консептуал тамойиллар (субективлик, тизимлилик, нтегративлик, ижтимоий мослашиш, ҳамкорлик, ўз-ўзини назорат қилиш, мустақиллик) тизимли-жараёнли, мотивацион ва рефлексив, шахсий-фаолиятга йўналтирилган натижавий компонентларини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мазмуни таълим олувчининг техник ва технологик имкониятларини репродуктив, продуктив, креатив даражаларини дидактик имкониятларини такомиллаштиришга йўналтирилган методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.   Ўқувчиларда ахборот воситалридан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг педагогик шарт–шароитлари воситаларидан фойдаланиш маданийатини шакллантиришга оид илмий натижалари:
ўқувчиларда ахборот воситалридан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини мотивасион, мослашувчанлик, рефлексивлик  тамойилларини уйғунлиги асосида медиамаданиятини шакллантириш ва педагогик микро омилларининг (эҳтиёж, мотив, мақсад, ҳаракат) идентив натижаси практик интенсивлигини барқарор таъминлашга доир таклифлари умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларининг малака ошириш курсларининг «Ўқув жараёнида ахборот-комуникация технологияларидан фойдаланиш», «Педагогнинг касбий компетентлиги ва маҳорати», «Педагогнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш», «Ахборот-комуникация технологиялари ва медиа саводхонлик», «Фандаги янгиликлар, фанни ўқитишнинг долзарб масалалари» модуллари мазмунига  сингдирилган  (Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 2-февралдаги 06-02/3-547-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ахборот воситалридан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини  оширишга хизмат қилган.
ўқитувчи ва ота-оналарнинг ўзаро колабаративлик фаолиятини ташкил этишда, 7-9-синф ўқувчиларнинг  ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш механизмлари телекўрсатувлар ва интернет материаллари мазмунини таъсирчанлигини оширишга қаратилган касбга йўналтириш (суҳбат, коучинг, видеоролик, видеокастлар) воситаларини педагогик жараёнида қўллаш (ўрганиш, тушуниш, англаш, ташҳислаш, таҳлил қилиш, баҳолаш)  тажрибасини комплекс ёндушув асосида  интеграциялаш бўйича таклифлар 2018-2020-йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасидаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган.  (Республика маънавият ва марифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти 2023-йил 3-февралдаги 33-сон далолатномаси).Натижада ўқитувчи ва ота-оналарнинг ўзаро колабаративлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда ота-оналарнинг медиатаълим (ахборот воситалари ва Интернет тармоғи билан ишлаш) ва виртуал назорат (ўқувчининг ахборот воситалари билан ишлаш жараёнини назорат қилиш механизмлари такомиллашига эришилган.
ўқувчиларда ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқув - тарбиявий жараённинг функсиялари (чақирув, тушуниш, англаш, фикрлаш) консептуал тамойиллар (субективлик, тизимлилик, нтегративлик, ижтимоий мослашиш, ҳамкорлик, ўз-ўзини назорат қилиш, мустақиллик) тизимли-жараёнли, мотивацион ва рефлексив, шахсий-фаолиятга йўналтирилган педагогик ёндошувлар асосида натижавий компонентларини оптималлаштириш ҳамда ўқувчиларда ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мазмуни таълим олувчининг техник ва технологик имкониятларини репродуктив, продуктив, креатив даражаларини дидактик имкониятларини такомиллаштиришга йўналтирилган методик тавсиялар умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларининг малака ошириш курсларининг модуллари мазмунига сингдирилган. (Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 2-февралдаги 06-02/3-547-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг самарадорлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish