Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Шоирбек Раимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида узвийликни таъминлаш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (жисмоний тарбия) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Ped1484.
Диссертация бажарилган мяссаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий раҳбар: Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган мяссаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Туробжон Умирзақович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Артиқова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларни жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларининг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш асосида узвийликни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмиу янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган катта ёшдаги болаларнинг организмига педагогик тизимли ёндашув асосида устувор таъсир кўрсатишига қараб тақсимланган икки босқичли (“Ўйна, болажон”) махсус машқлар мажмясини ишлаб чиқиш орқали болаларга берилган юклама имкониятлари кенгайтирилган;
умумтаълим мактабининг бошланғич синфларида жисмоний фаоллик даражасини компетенсиявий, антропометрик, прокус ёндашувларга кўра ривожланишдан ортда қолаётган болаларнинг ҳаракатли ўйинлар орқали тана қисмларига машқларни танлаб бериш имкониятлари оширилган;
6-7 ёшдаги болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ҳамда уларни ҳаракат амалларига ўргатишда педагогик хусусиятлари мазмуни ва соғлом турмуш тарзи, ишчанлик каби комплекс ривожлантириш компонентларини таълим жараёнида интеграциялаш асосида ўқув йили давомида тақсимланган шаклларини мустақил ва амалий ўзлаштириш имкониятлари оширилган;
мактабгача таълим ташкилотидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг “СМИ” ҳаракат тайёргарлигини баҳолаш мобил иловаси ишлаб чиқилиб, машқларни балли баҳолаш ҳисобига болалар билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим тизимидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия жараёни узвийлигини аниқлаш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган катта ёшдаги болаларнинг организмига педагогик тизимли ёндашув асосида устувор таъсир кўрсатишига қараб тақсимланган икки босқичли (Ўйна, болажон) махсус машқлар мажмяси ишлаб чиқиш ва кетма-кетликда машқлантириш имконияти ҳамда умумтаълим мактабининг бошланғич синфларида жисмоний фаоллик даражасини компетенсиявий, антропометрик, прокус ёндашувлар асосида ривожланишдан ортда қолаётган болаларнинг ҳаракатли ўйинлар орқали тана қисмларига танлаб машқларни бериш бўйича таклифлар Марҳамат туманидаги 1-8-умумтаълим мактаблари 7-8 ёшли ўқувчиларни “Жисмоний тарбия” дарсларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2022-йил 19-октябрдаги 01/-11-02/02-1649-рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний сифатларидан тезкорлик сифати 13,9% га, куч сифатлари 10,1% га яхшиланган;
        6-7 ёшдаги болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ҳамда уларни ҳаракат амалларига ўргатишда педагогик хусусиятлари мазмуни ва соғлом турмуш тарзи, ишчанлик каби комплекс ривожлантириш компонентларини таълим жараёнида интеграциялаш асосида ўқув йили давомида тақсимланган шаклларини мустақил ва амалий ўзлаштириш бўйича таклифлар Марҳамат туманидаги 14-17-(МТТ)да ҳамда 1-8-умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2022-йил 19-октябрдаги 01/-11-02/02-1649-рақамли гувоҳномаси). Натижада, (МТТ) катта ёш гуруҳидаги болалар ҳамда кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида ўсиш аниқланган: чидамлилик, улоқтириш ҳамда эгилувчанлик кўрсаткичлари мос равишда 11,7%, 15,4% ва 24,4% га ортган;
МТТдаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг “СМИ” ҳаракат тайёргарлигини баҳолаш ва шакллантиришни мобил илова сифатида фойдаланиш бўйича таклифлар 14-17-(МТТ)да ҳамда 1-8- умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2022-йил 19-октябрдаги 01/-11-02/02-1649-рақамли гувоҳномаси). Натижада, 6-7 ёшли болаларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражаси 14% га самарали яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish