Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Наргизахон Собиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўқитишда устувор технологияларни қўллаш жараёнини такомиллаштириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped.2144.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Илмий раҳбар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2020.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори; Қахарова Мавлуда Мукарамовна, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўқитишда устувор технологияларни қўллаш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларининг инглиз тили бўйича компетентлик даражасини оширишнинг самарадорлик кўрсаткичлари таркиби тизимли, имитацион ҳамда консептуал ёндашув принципларига мувофиқ ижобий мотивация берувчи мақсадли технологияларни индивидуаллаштириш ва дифференциаллаштириш асосида аниқлаштирилган;
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларининг инглиз тилидаги малака даражасини баҳолаш мезонлари инновацион технологияларни қўллаш ҳамда лингвистик, коммуникатив, шахсий ривожланиш компетенсияларини ўзаро интеграциялаш ва оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўқитишда устувор технологияларни қўллашга йўналтирилган дидактик жараён модели мақсадли, консептуал, фаолиятли, баҳолаш ва натижавий босқичларни ривожланиш динамикасига дифференциал ёндашувни мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишнинг самарали технологиялари комбинациясига таъсир этувчи омиллар талабаларнинг танлаган касбий фаолият турлари, фанга оид прагматик, интерфаол, креативлик, узвийлик, коллаборативлик талаблари ҳамда методик имкониятларини лойиҳалаштириш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нофилологик олий ўқув юртлари талабаларини инглиз тилига ўқитишда устувор технологияларни қўллаш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларининг инглиз тили бўйича компетентлик даражасини оширишнинг самарадорлик кўрсаткичлари таркиби тизимли,имитацион ҳамда консептуал ёндашув принципларига мувофиқ ижобий мотивация берувчи мақсадли технологияларни индивидуаллаштириш ва дифференциаллаштириш асосида аниқлаштиришга оид илмий-методик тавсиялардан Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида бажарилган А-1-100 “Тиббиёт ходимлари учун чет тили, ахборот коммуникацион ва таълим технологиялари бўйича узлюксиз малака ошириш тизимини яратиш ва унинг самарадорлигини ошириш” номли лойиҳасида кенг фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18 январдаги 02-07-156/04-сон маълумотномаси). Натижада, шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш туфайли таълим олувчиларнинг лингвистик ва коммуникатив компетенсиялари сезиларли даражада яхшиланган;
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларининг инглиз тилидаги малака даражасини баҳолаш мезонлари инновацион технологияларни қўллаш ҳамда лингвистик, коммуникатив, шахсий ривожланиш компетенсияларини ўзаро интеграциялаш ва оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги олий таълимда янги таълим мақсадлари, малака ва кўникмалар асосида тузилган ҳамда касбга йўналтирилган амалий дастурларни такомиллаштиришда Андижон қишлоқ хўжалик институтида Эрасмус+ дастури доирасидаги 585603-EPP-1-2017-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP TOPAS (From Theoretical-Oriented to Practical education in Agrarian Studies) халқаро лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда кенг фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18 январдаги 02-07-156/04-сон маълумотномаси). Талабаларнинг лингвистик ва коммуникатив кўникмаларини такомиллаштириш натижасида симуляция, лойиҳа, кейс, ҳамкорликда ўқиш, портфолио, веб-квест, подкаст технологияларининг самарадорлиги нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўргатишда исботланган;
инглиз тилини ўқитишнинг самарали технологиялари комбинациясига таъсир этувчи омиллар талабаларнинг танлаган касбий фаолият турлари, фанга оид прагматик, интерфаол, креативлик, узвийлик, коллаборативлик талаблари ҳамда методик имкониятларини лойихалаштириш асосида аниқлаштиришга оид илмий-назарий қарашлар ва хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган («Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 11 майдаги 0628-468-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатув орқали устувор технологиялар тўғрисида, уларни қўллаш жараёнини такомиллаштиришга оид янгиликларни тақдим этишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish