Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамасаидова Муҳаббат Абдусалом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped1973.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Асимов Алижон, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Сайдалиев Саидумар, педагогика фанлари номзоди, профессори; Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг психологик-педагогик омиллари таълим олувчиларнинг танқидий-таҳлилий тафаккур қилишларига йўналтирилган фаолиятли, рефлексив ва коммуникатив мотивасион компонентларини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш модели мустақил, креатив, аналитик фикрлашга йўналтирилган ўқув топшириқларини босқичма-босқич ва интенсив бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг технологиялари ўқитиш мазмунининг дидактик йўналтирилганлиги, ақлий фаолиятнинг барча турларини ривожлантириш тамойиллари билан уйғунлиги ва мақбуллигини методик жиҳатдан узвий таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашга ўргатиш жараёнида ахборотни идрок этиш, мақсадга интилиш, фикрларни режалаштириш, хатоларни тўғирлашга тайёрлик, тўғри қарор қабул қилиш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ўйинли-топшириқли машқлардан фойдаланишнинг маҳсулдор усуллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг психологик-педагогик омиллари таълим олувчиларни танқидий-таҳлилий тафаккур қилишга йўналтирувчи фаолиятли, рефлексив ва коммуникатив мотивасион компонентларини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Бошланғич синфларда масала устида ижодий ишлаш жараёнига муаммоли вазиятларни қўллашда ўқитувчининг ахборот компетентлиги” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 октябрдаги 441-сонли буйруғи маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш жараёнининг моҳиятини ёритиб беришга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг технологиялари ўқитиш мазмунининг дидактик йўналтирилганлиги, ақлий фаолиятнинг барча турларини ривожлантириш тамойиллари билан уйғунлиги ва мақбуллигини методик жихатдан узвий таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич синфларда масала устида ижодий ишлаш жараёнига муаммоли вазиятларни қўллашда ўқитувчининг ахборот компетентлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 октябрдаги 441-сонли буйруғи асосида берилган 441-009 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш модели мустақил, креатив, аналитик фикрлашга йўналтирилган ўқув топшириқларини босқичма-босқич ва интенсив бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич синфларда масала устида ижодий ишлаш жараёнига муаммоли вазиятларни қўллашда ўқитувчининг ахборот компетентлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 октябрдаги 441-сонли буйруғи асосида берилган 441-009 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш моделини ишлаб чиқиш самарадорлиги ортган;
бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашга ўргатиш жараёнида ахборотни идрок этиш, мақсадга интилиш, фикрлларни режалаштириш, хатоларни тўғирлашга тайёрлик, тўғри қарор қабул қилиш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ўйинли-топшириқли машқлардан фойдаланишнинг махсулдор усулларини аниқлашга оид таклифлар “Бошланғич синфларда масала устида ижодий ишлаш жараёнига муаммоли вазиятларни қўллашда ўқитувчининг ахборот компетентлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 октябрдаги 441-сонли буйруғи асосида берилган 441-009 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish