Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмов Шоҳрух Абдужалол ўғлининг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эʼлон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини инновацион ёндашувлар асосида ривожлантириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2170
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар:Мамуров Баҳодир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; МелиевХамидулла Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий билим, кўникма ва компетентлигини ривожлантириш таъминоти таълим жараёнининг сифат кўрсаткичини белгиловчи когнитив даражали ва тафаккурни такомиллаштиришга қаратилган дидактик, технологик ва креатив топшириқлар тизимидан виртуал таълим муҳити шароитида фойдаланиш ҳамда ўқув жараёнини инновацион (аналитик, обстракт, аналитик-синтетик) лойиҳалаштириш босқишларини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантирувчи инновацион ўқув муҳитини бошқарувчи (ЛМС) ва ички контент бошқарув (СМС) тизим технологиялари мутахасислик фанларга оид билимларни функсионал интеграциялаш орқали бойитиш ҳамда мантиқий ва креатив фикрлаш даражасига эга касбий талаблар ва компетенсияларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инновацион ёндашувлар асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели ташкилий педагогик шарт-шароитларнинг шакл (назарий, амалий, инновацион) ва босқичларини (таништириш, шакллантириш, ривожлантириш) ўзаро интерпретациялаш орқали онлайн торшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш ва педагогик жараёнларга устиворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожланганлик даражалари ва мезонлари интерактив машқларни самарали ўзлаштириш кўрсаткичларига динамик таъсир кўрсатишга қаратилган муаммоли топшириқларни субъектив, лойиҳавий, продуктив, рефлексив босқичлар бўйича структуралаш ва касбий билим компетентлигининг қадриятли, мотивацион, когнитив, амалий йўналтирилганлик каби компонентларини киритиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини инновацион ёндашувлар асосида ривожлантиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий билим, кўникма ва компетентлигини ривожлантириш таъминоти таълим жараёнининг сифат кўрсаткичини белгиловчи когнитив даражали ва тафаккурни такомиллаштиришга қаратилган дидактик, технологик ва креатив топшириқлар тизимидан виртуал таълим муҳити шароитида фойдаланиш ҳамда ўқув жараёнини инновацион (аналитик, обстракт, аналитик-синтетик) лойиҳалаштириш босқишларини аниқлаштириш орқали такомиллаштишга оид тавсиялар ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-853/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирилган ҳамда уларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг тарихий, психологик-педагогик омилларини таҳлил этиш имконияти оширилган.
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантирувчи инновацион ўқув муҳитини бошқарувчи (ЛМС) ва ички контент бошқарув (СМС) тизим технологиялари мутахасислик фанларга оид билимларни функсионал интеграциялаш орқали бойитиш ҳамда мантиқий ва креатив фикрлаш даражасига эга касбий талаблар ва компетенсияларни аниқлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар МРБ-ОТ-2019-23 рақамли “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланлган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий методик таъминоти” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-853/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ривожлантиришнинг дидактик ва технологик омилларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
инновацион ёндашувлар асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели ташкилий педагогик шарт-шароитларнинг шакл (назарий, амалий, инновацион) ва босқичларини (таништириш, шакллантириш, ривожлантириш) ўзаро интерпретациялаш орқали онлайн торшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш ва педагогик жараёнларга устиворлик бериш орқали такомиллаштириш бўйича тавсиялар ЁА5-ХТ-1-31884 рақамли “Инновацион технологиялар шароитида ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-853/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисини тайёрлашнинг ўқув-касбий ва методик таъминоти инновацион технологияларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожланганлик даражалари ва мезонлари интерактив машқларни самарали ўзлаштириш кўрсаткичларига динамик таъсир кўрсатишга қаратилган муаммоли топшириқларни субъектив, лойиҳавий, продуктив, рефлексив босқичлар бўйича структуралаш ва касбий билим компетентлигининг қадриятли, мотивацион, когнитив, амалий йўналтирилганлик каби компонентларини киритиш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда  инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган  тизимини ишлаб чиқиш” номли грант  доирасида белгиланган  вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-853/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида касбий компетентликнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish