Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродов Кўпайсин Абдивайитович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида илмий тушунчаларни англаб тушуниш даражасини ошириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4093.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Аслонова Орзигул Пиримовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шаббозова Дилфуза Рўзиқуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида илмий тушунчаларни англаб тушуниш даражасини ошириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфларда илмий тушунчаларни англаб тушуниш тушунчаси мазмуни ўқувчиларнинг  руҳий, интеллектуал ва когнитив хусусиятлари ҳамда  матн маъносини ифода этувчи предметли, лингвистик, операционал, семиотик жиҳатини англаш даражасини психологик ташхислаш орқали аниқлаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларининг илмий тушунчаларни англаб тушуниш жараёни ўқув матнларини билим ва ахборот олиш манбаси сифатида ўқувчилар аудиториясига интенсив, экстенсив йўл орқали мослаштириш ҳамда рағбат, ишонтириш, стимуляция каби руҳий мотивацияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида илмий тушунчаларни англаб тушунишга ўргатиш жараёнининг функсионал модели жараёнли-мазмунли  блок таркибига кирувчи илмий фикрлаш, мулоҳаза юритиш, хулоса чиқариш каби аниқлаштирувчи мезонларни фаолиятли ёндашувнинг  мақсад қўйиш, муаммони ҳал қилиш, натижа учун жавоб бериш каби дидактик имкониятлари билан ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
илмий тушунчаларни англаб тушуниш жараёнига татбиқ этилган методика  бошланғич синф ўқувчиларига матнни идрок этиш, унинг моддий, ментал, ижтимоий ва бошқа шаклларини таҳлил қилишга ўргатиш ҳамда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмасини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида илмий тушунчаларни англаб тушуниш жараёни бўйича ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида:
бошланғич синфларда илмий тушунчаларни англаб тушуниш тушунчаси мазмуни ўқувчиларнинг  руҳий, интеллектуал ва когнитив хусусиятлари ҳамда  матн маъносини ифода этувчи предметли, лингвистик, операционал, семиотик жиҳатини англаш даражасини психологик ташхислаш  орқали аниқлаштирилган хулоса ва тавсиялардан А-1-173 рақамли “Ёшларнинг умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 10-майдаги 04/А.1729-сон маълумотномаси). Натижада илмий методик таклиф ва тавсиялар асосида дидактик жараёнда фойдаланиш консепсияси, ижтимоий-фалсафий, педагогик-психологик тамойилларни ривожлантиришга  хизмат қилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларининг илмий тушунчаларни англаб тушуниш жараёни ўқув матнларини билим ва ахборот олиш манбаси сифатида ўқувчилар аудиториясига интенсив, экстенсив йўл орқали мослаштириш ҳамда рағбат, ишонтириш, стимуляция каби руҳий мотивацияга устуворлик бериш ҳамда бошланғич синф ўқувчиларида илмий тушунчаларни англаб тушунишга ўргатиш жараёнининг функсионал модели жараёнли-мазмунли  блок таркибига кирувчи илмий фикрлаш, мулоҳаза юритиш, хулоса чиқариш каби аниқлаштирувчи мезонларни фаолиятли ёндашувнинг  мақсад қўйиш, муаммони ҳал қилиш, натижа учун жавоб бериш каби дидактик имкониятлари билан ўзаро интеграциялаш асосидаги хулосалардан бошланғич таълим йўналиши учун тайёрланган “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи, 500-115-сонли гувоҳнома). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув ахборотларини ўқувчиларга тушунтириш технологияларига оид билимлари такомиллаштирилган;
илмий тушунчаларни англаб тушуниш жараёнига татбиқ этилган методика  бошланғич синф ўқувчиларига матнни идрок этиш, унинг моддий, ментал, ижтимоий ва бошқа шаклларини таҳлил қилишга ўргатиш ҳамда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмасини фаоллаштириш  асосидаги маълумотлардан педагогик тажриба-синов ишлари давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 7-апрелдаги 01/11-01/1-233-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилари фаолиятида ўқув вазифаларига ижобий муносабатни қарор топтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish