Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандаров Латифбек Қаландар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Интегратив ёндашув асосида ядро физикаси бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (педагогика олий таълим муассасалари мисолида), 13.00.02- Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  Б2020.4.PhD/Ped2118
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар:  Худайбердиев Элибой Норбоевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Тошатов Алланазар Қаршиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Узоқова Гулноза Сайдуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида ядро физикаси бўлимини ўқитиш методикасини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда креатив ва когнитив фикрлашини ривожлантиришнинг методик жиҳатларига  интегратив ёндашув ва  тизимли-фаолиятли  ёндашувларни  интенсив  қўллаш,  “Ядро физикаси”  бўлимини дидактик  имкониятларини  вертикал  ва горизонтал  йўналишда  кенгайтириб  бориш  мантиқига  устуворлик  бериш асосида аниқлаштирилган;
“Ядро физикаси” бўлимини ўқитиш самарадорлигини оширишга ва талабалар касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган интегратив ёндашувли ўқитиш босқичлари (назарий, муаммоли, консептуал, диалектик) фанлараро ва ички боғланишли таркибий компонентларининг яхлитлигини горизонтал интеграциялашув даражасини барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Ядро физикаси” бўлимидан лаборатория ишларини фанлараро интеграция асосида ташкил этишнинг виртуал ўқув-ташкилий тузилмасига мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари амалий йўналтирилган лойиҳавий таълим шароитида муаммоли топшириқлар ва вебга мослаштирилган воситалари билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
“Ядро физикаси” бўлимини  ўқитиш жараёнида талабаларда мустақил  ишлашга  доир  компетенсияларни  шакллантириш методикаси  танқидий,  аналитик,  мантиқий,  эвристик,  креатив  таълим технологияларини  физика таълимга  адаптив  йўналтиришнинг ташкилий-тузилмали модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида ядро физикаси бўлимини интегратив ёндашув асосида ўқитиш методикасига оид услубий ва амалий таклифлар натижалари асосида:
талабаларда креатив ва когнитив фикрлашини ривожлантиришнинг методик жиҳатларига  интегратив ёндашув ва  тизимли-фаолиятли  ёндашувларни  интенсив  қўллаш,  “Ядро физикаси”  бўлимини дидактик  имкониятларини  вертикал  ва горизонтал  йўналишда  кенгайтириб  бориш  мантиқига  устуворлик  бериш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий-иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 5-декабрдаги 360-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак физика ўқитувчиларининг креатив фикрлаш қобилиятини шакллантиришда, психологик омилларини ҳисобга олиш, ноанʼанавий педагогик технологиялардан фойдаланишнинг ўрни ҳамда аҳамиятини татбиқ этишга хизмат қилган;
“Ядро физикаси” бўлимини ўқитиш самарадорлигини оширишга ва талабалар касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган интегратив ёндашувли ўқитиш босқичлари (назарий, муаммоли, консептуал, диалектик) фанлараро ва ички боғланишли таркибий компонентларининг яхлитлигини горизонтал интеграциялашув даражасини барқарорлаштириш асосида такомиллаштириш ҳамда “Ядро физикаси” бўлимидан лаборатория ишларини фанлараро интеграция асосида ташкил этишнинг виртуал ўқув-ташкилий тузилмасига мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари амалий йўналтирилган лойиҳавий таълим шароитида муаммоли топшириқлар ва вебга мослаштирилган воситалари билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий физика. Атом ва ядро физикасидан масалалар тўплами”, “Умумий физика курсининг электромагнетизм бўлимидан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланмаларнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-092 ва 538-089 рақамли гувоҳномалари). Натижада, бўлажак физика ўқитувчиларининг назарий, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш жараёнида интегратив ёндашув методикасини такомиллаштиришга эришилган;
“Ядро физикаси” бўлимини  ўқитиш жараёнида талабаларда мустақил  ишлашга  доир  компетенсияларни  шакллантириш методикаси  танқидий,  аналитик,  мантиқий,  эвристик,  креатив  таълим технологияларини  физика таълимга  адаптив  йўналтиришнинг ташкилий-тузилмали моделини ишлаб чиқиш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Умумий физика (Атом, ядро ва элементар зарралар физикаси)дан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланмани мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-091 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини шакллантириш, мустақил таълим машғулотларини ташкиллаштириш, ўтказиш ва баҳолаш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish