Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Лазиз Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Электротехника ва электроника” фанини замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (техника олий таълим муассасалари мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Ped2878.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги бир марталик, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04
Расмий оппонентлар: Базарова Саодат Джамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Расулов Абдулхай Норходжаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Электротехника ва электроника” фанини замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши олий таълим муассасалари малака талаблари технологик билимлар ғоялар генератори тамойили асосида “Электротехника ва электроника” фанини ўқитиш жараёнида талабалар техник фикрлаш кўникмасининг ташкилий-тузилмавий компонентлари (мотивацион, образлилик, тезкорлик ва рефлексивлик) мазмунини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
“Электротехника ва электроника” фанини ўқитишда таълим самарадорлигини ошириш мақсадида инвариант таълим методлари ва ахборот технологияларини қўллаш орқали техник фикрлаш имкониятлари (ташхислаш, хариталаш, ихтирочилик ва бошқариш) такомиллаштирилган;
олий таълимда “Электротехника ва электроника” фанини ўқитишда талабаларнинг технологик ва креативлик қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган ностандарт техник масалалар, ахборот технологияларини қўллаш орқали амалий ва лаборатория машғулотларини ишлаб чиқиш, талабаларда краетивлик, ижодий, ташаббускорлик, мустақил фикрлаш, ҳамкорлик кўникмаси каби сифатларни аниқлаш орқали касбий компентенсиялари такомиллаштирилган;
боʻлажак мутахассисларни тайёрлигини баҳолаш мезони ва уларнинг мониторингини ҳисобга олиб бориш механизми ҳамда ахборотлаштирилган таълим муҳитида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашни самарадорлигини аниқлашга оид ривожлантирувчи методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда “Электротехника ва электроника” фанини замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
техника йўналиши олий таълим муассасалари малака талаблари технологик билимлар ғоялар генератори тамойили асосида “Электротехника ва электроника” фанини ўқитиш жараёнида талабалар техник фикрлаш кўникмасининг ташкилий-тузилмавий компонентлари (мотивацион, образлилик, тезкорлик ва рефлексивлик) мазмунини аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Электр энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 522-сон буйруғи, 522-202-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш жараёнини ривожлантиришга хизмат қилган;
“Электротехника ва электроника” фанини ўқитишда таълим самарадорлигини ошириш мақсадида инвариант таълим методлари ва ахборот технологияларини қўллаш орқали техник фикрлашнинг ташхислаш, хариталаш, ихтирочилик каби имкониятларини такомиллаштиришга оид материаллар “Электр таъминоти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-446-рақамли гувоҳномаси) Натижада, талабаларда “Электротехника ва электроника” фанидан касбий компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
олий таълимда “Электротехника ва электроника” фанини ўқитишда талабаларнинг технологик ва креативлик қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган ностандарт техник масалалар, ахборот технологияларини қўллаш орқали амалий ва лаборатория машғулотларини ишлаб чиқиш, талабаларда краетивлик, ижодий, ташаббускорлик, мустақил фикрлаш, ҳамкорлик кўникмаси каби сифатларни аниқлашга оид таклиф ва тавсиялардан Бухоро муҳандислик-технология институтининг ОТ-Ф2-62 рақамли “Саноат корхонаси “интеллектуал” электр тармоғини электр таъминоти тизимини умумлашган самарадорлик кўрсаткичи асосида яратиш назариясини ривожлантириш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Автоном гибрит энергия асосидаги микро электр тармоқ бошқарув тизимини шакллантириш дастурлари” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2022-йил 10-октябрдаги 02/01/-86/923-сон маълумотномаси). Натижада, “Электротехника ва электроника” фанини интерфаол технологияларидан фойдаланиб оʻқитиш орқали талабаларнинг самарали касбий фаолиятга киришиш ва умумтехник компитенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish