Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзоев Дилшод Пўлотовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармағи номи): “Талабаларни касбий фаолиятига оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped2108.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети бир марталик, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, проффесор.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлар доктори (DSc), профессор; Алимов Азам Анварович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни касбий фаолиятига оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетентлигини ривоглантиришда тайёргарлик даражасига қуйиладиган умумий талабларга ташхислаш ва новатирликка оид касбга йўналтирилган масалалар ва кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситалар орқали ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
фан, таълим ва ишлаб чиқариш корхоналарини амалий интеграциялаш яъни, электротехник материаллар хусусиятлари ва электр қурилмаларини қисимлари, деталлари, йиғма бирикмалар лойиҳасини тузишда электр энергетика таълим йўналишидаги талабаларнинг мутахассисликка оид фанларни дастурий таълим воситалар орқали ўқитишда уларнинг умумий тузилмаси (маъруза машғулот, амалий машғулот, лаборатория машғулот) ва ўзига хос хусусиятлари (тестлар, видео лавҳалар, 3Д анимациялар, луғатлар) аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенция сифатларини оширишга  қаратилган (индивидуал, креатив, танқидий, инновацион, амалий) ёндашувлар ва мутахассисликка оид креативлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари билан инновацион ўқитиш методларидан фойдаланиш орқали электр муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
талабаларнинг креативлигини ривожлантирувчи, касбий фаолиятга тайёрловчи инфратузилмасини шакллантиришда дастурий таълим воситаларни таълим жараёнида амалий татбиқ этишга оид мотивацион, камуникативлик, интелектуаллик ва ахборотлиликка асосланган моделининг самарадорлигини, тажриба-синов жараёнларида математик-статистик қайта ишлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни касбий фаолиятига оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методика, таклиф ва тавсиялар ҳамда илмий натижалар асосида:
талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетентлигини ривоглантиришда тайёргарлик даражасига қуйиладиган умумий талабларга ташхислаш ва новатирликка оид касбга йўналтирилган масалалар ва кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситалар орқали ўқитишнинг дидактик имкониятларига доир назарий маълумотлар “Электротехник материаллар. Электр ускуналар монтажи технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи, 233-1006-рақамли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга эришилган;
фан, таълим ва ишлаб чиқариш корхоналарини амалий интеграциялаш яъни, электротехник материаллар хусусиятлари ва электр қурилмаларини қисимлари, деталлари, йиғма бирикмалар лойиҳасини тузишда электр энергетика таълим йўналишидаги талабаларнинг мутахассисликка оид фанларни дастурий таълим воситалар орқали ўқитишда уларнинг умумий тузилмаси (маъруза машғулот, амалий машғулот, лаборатория машғулот) ва ўзига хос хусусиятлари (тестлар, видео лавҳалар, 3Д анимациялар, луғатлар) аниқлаштиришга оид таклифлар “Электротехник материаллар. Электр ускуналар монтажи технологиялари” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйриғи, 302-0717-рақамли гувоҳномаси). Натижада, дастурий таълим воситаларидан фойдаланиб талабаларни мутахассисликка тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенция сифатларини оширишга  қаратилган (индивидуал, креатив, танқидий, инновацион, амалий) ёндашувлар ва мутахассисликка оид креативлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари билан инновацион ўқитиш методларидан фойдаланиш орқали электр муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш модели такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълимда ахборот технологиялари” номли электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0530-рақамли гувоҳномаси). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларини инновацион касбий фаолиятга тизимли тайёрлашга эришилган;
талабаларнинг креативлигини ривожлантирувчи, касбий фаолиятга тайёрловчи инфратузилмасини шакллантиришда дастурий таълим воситаларни таълим жараёнида амалий татбиқ этишга оид мотивацион, камуникативлик, интелектуаллик ва ахборотлиликка асосланган моделининг самарадорлигини, тажриба-синов жараёнларида математик-статистик қайта ишлашга оид тавсиялар “Қайта тикланувчи энергия манбалари” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022-йил
9-сентябрдаги 302-сон буйриғи, 302-0798-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларни энергия ресурсларини қўллашдаги муаммолар, технологик жараёнларни лойиҳалаш, қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланишга оид компетентлигини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish