Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпўлатова Дилдора Бахриддинхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4684.
Илмий раҳбар: Хужамбердиева Шахноза Кўпайсиновна, педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Назирова Гоʻзал Маликовна, педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари (ўқув мотивлари, касбга қизиқиш ва эҳтиёж) таълим жараёнида мустақил ўзини-ўзи ривожлантириш  позитсиясини қарор топтиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш жараёни модели изчиллик ва узвийлик тамойилларига мувофиқ кредит-модул тизимида назарий ва мустақил таълим ҳамда малакавий амалиёт жараёнини самарали ташкил этишнинг интегратсиялашуви асосида такомиллаштирилган;
мутахассислик фанларини ўқитиш ҳамда малакавий амалиёт жараёнида мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш методикаси педагогик фасилитатсия, аутотренинглар ва касбий ўзини-ўзи ривожлантириш технологиялари воситасида такомиллаштирилган;
талабаларни амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш ўқув-билиш фаолияти методикасини такомиллаштиришнинг педагогик технологиялари (шахсга йўналтирилган, интерактив, модулли, муаммоли...) мутахассислик фанларини ўқитиш ҳамда малакавий амалиётларни ташкил этиш жараёнларига адаптив қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари таълим жараёнида мустақил ўзини-ўзи ривожлантириш  позитсиясини қарор топтиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Адижон давлат унивевситетида бажарилган ФЗ-2020011064-рақамли “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилоти (МТТ)нинг замоавий дидактик методик таъминотини яратиш” (2020-2022-йй) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 5- июндаги 39-04-1340-сон маълумотномаси). Натижада,  Натижада бўлажак мутахассислар ва тарбиячиларнинг ўзини-ўзи  шахсий ривожланиш траекторияларини  аниқлаб олиш ва ривожлантириш учун шарт-шаротлар яратилган;
мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш жараёни модели изчиллик ва узвийлик тамойилларига мувофиқ кредит-модул тизимида назарий ва мустақил таълим ҳамда малакавий амалиёт жараёнини самарали ташкил этишнинг интегратсиялашуви асосида такомиллаштирилган ва мутахассислик фанларини ўқитиш ҳамда малакавий амалиёт жараёнида мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш методикаси педагогик фасилитатсия, аутотренинглар ва касбий ўзини-ўзи ривожлантириш технологиялари воситасида такомиллаштиришга доир амалий тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Пре-счоол ПДП)” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университиетинг 2023-йил 1-майдаги 04/11-2540-сон далолатномаси). Натижада, мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш самарадорлигини оширишига эришилган;
талабаларни амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлаш ўқув-билиш фаолияти методикасини такомиллаштиришнинг педагогик технологиялари   мутахассислик фанларини ўқитиш ҳамда малакавий амалиётларни ташкил этиш жараёнларига адаптив қўллаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган А-5-37. “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мултимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017-йй.) амалий лойиҳасининг мактабгача таълимда сторителлингдан фойдаланишга доир топшириқларни ишлаб чиқиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 12-апрелдаги 516-04-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим йўналиши талабаларини амалий педагогик ва бошқарув фаолиятига тайёрлашда медиа тадбирларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish