Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоева Маҳлиё Аъзамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот-коммуникатсион технологиялар воситасида талабаларда географик компетентлик сифатларини ривожлантириш” (“Ўрта Осиё табиий географияси” фанини ўқитиш мисолида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Ped2595.
Илмий раҳбар:  Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович,  география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика инцтитути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар:  Камалов Баҳодир Асамович, география фанлари доктори доцент; Сайдматов Фарҳод Ражабович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади АКТ воситасида талабаларнинг географик компетентлик сифатларини ривожлантириш имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОТМда географик таълим жараёнида ўқув контентни, ахборотни визуал ифодалашга қаратилган “Vizual blend” (“Visual blend”), “Мен билан бажар” (“Do with me”) методи, витаген характердаги “Беш марталик уриниш” номли технология воситасида талабаларнинг онлайн-луғат, интеллектуал харита, интерфаол тақдимот, ўқув кроссвордларини яратиш компетенциялари “Ўрта Осиё табиий географияси” фани ҳамда информатика асосларининг интегратсиялашуви асосланган;
географик таълим жараёнида талабаларни “Амалий жамоавий ижодий лойиҳа” (АЖИЛ), информ-дайжест, “Брейн-ринг”, “Ахборот+” шарти ёрдамида функционал-дидактик имкониятга эга компьютер дастурлари ва сервислари тўғрисида когнитив маълумотларга эгалик, ўқув материалининг характерига кўра функционал-дидактик имкониятга эга компьютер дастурлари ва сервисларини танлаш, танланган компьютер дастурлари ва сервислари ёрдамида виртуал методик ишланмаларни яратишга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
АКТ воситасида  талабаларнинг географик компетентлик сифатларини ривожлантириш модели улар томонидан netlify.app платформасида онлайн-луғат, Mind Map дастурида интеллектуал харита, Power Point дастурида интерфаол тақдимот, HotPotattos6 дастурида кроссвордни тайёрлаш компетенцияларининг замонавий ўқитиш концепсиялари ҳамда рақамли таълим эҳтиёжларига мослигига кўра оптималлаштирилган.
талабаларнинг АКТ воситасида географик компетентлик сифатларининг ривожланганлик даражаси балл кўрсаткичларини белгилаш, улар томонидан амалий топшириқларни креатив, эркин ва мажбурий тарзда бажариш ҳамда ўқув-билиш фаолияти натижаларини йиғилган баллар бўйича даражалаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АКТ воситасида талабаларнинг географик компетентлик сифатларини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ОТМда географик таълим жараёнида ўқув контентни таҳлил қилиш, ахборотни визуал ифодалашга қаратилган “Vizual blend”, “Мен билан бажар” методи, витаген характердаги “Беш марталик уриниш” номли технология воситасида талабаларнинг онлайн-луғат, интеллектуал харита, интерфаол тақдимот, ўқув кроссвордларини яратиш компетенциялари “Ўрта Осиё табиий географияси” фани ҳамда информатика асосларининг интегратсиялашувига оид тасвияларидан Ўзбекистон Миллий Университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникатсион технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28-февралдаги 02-07-753/04-сон маълумотномаси). Натижада АКТ воситасида талабаларнинг географик компенентлик сифатларини ривожлантиришнинг педаогогик шарт-шаороитларини ўрганиш имкони кенгайтирилган;
Географик таълим жараёнида талабаларни “Амалий жамоавий ижодий лойиҳа” (АЖИЛ), информ-дайжест, “Брейн-ринг”, “Ахборот+” шарти ёрдамида функционал-дидактик имкониятга эга компьютер дастурлари ва сервислари тўғрисида когнитив маълумотларга эгалик, ўқув материалининг характерига кўра функционал-дидактик имкониятга эга компьютер дастурлари ва сервисларини танлаш, танланган компьютер дастурлари ва сервислари ёрдамида виртуал методик ишланмаларни яратишга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Самарқанд давлат университетида бажарилган бажарилган ОТ-Ф3-09-рақамли “Мирзачўл воҳаси табиий рсурслари (шамол, сув ва қуёш радиатсияси) асосида ноаъанавий энергия ишлаб чиқариш имкониятларини тадқиқ қилиш” номли лойиҳа доирасида амалда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28-февралдаги 02-07-753/04-сон маълумотномаси). Натижада АКТ воситасида талабаларнинг географик компетентлик сифатларини ривожлантиришнинг методик таъминотини яратишга шароит яратилган;
АКТ воситасида талабаларнинг географик компетентлик сифатларини ривожлантириш модели улар томонидан нетлифй.апп платформасида онлайн-луғат, Mind Map дастурида интеллектуал харита, Power Point дастурида интерфаол тақдимот, HotPotattos6 дастурида кроссвордни тайёрлаш компетенцияларининг замонавий ўқитиш концепсиялари ҳамда рақамли таълим эҳтиёжларига мослигига кўра оптималлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган П7-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28-февралдаги 02-07-753/04-сон маълумотномаси). Натижада АКТ воситасида талабаларнинг географик компетентлик сифатларини ривожлантиришнинг жараёнининг таркибий-тузилмавий моделини яратиш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг АКТ воситасида географик компетентлик сифатларининг ривожланганлик даражаси балл кўрсаткичларини белгилаш, улар томонидан амалий топшириқларни креатив, эркин ва мажбурий тарзда бажариш ҳамда ўқув-билиш фаолияти натижаларини йиғилган баллар бўйича даражалаш асосида аниқлашга оид тавсиялар Самарқанд давлат университетида бажарилган ОТФ3-09-рақамли “Мирзачўл воҳаси табиий ресурслари (шамол, сув ва қуёш радиатсияси) асосида ноананавий энергия ишлаб чиқариш имкониятларини тадқиқ қилиш” номли лойиҳа доирасида амалда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28-февралдаги 02-07-753/04-сон маълумотномаси).  Натижада АКТ воситасида талабаларнинг географик компетентлик сифатларининг ривожланганлик даражасини баҳоловчи индикатор (мезон, кўрсаткич ҳамда даражалар)ни аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish