Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллаев Адхам Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Деструктив таъсирга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаёт тарзига қайтаришнинг психологик механизмлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD476.
Илмий раҳбар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдурайимович, психология фанлари доктори, профессор; Равшанов Лочин Урунович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деструктив таъсирга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаётга қайтариш учун олиб бориладиган коррекциявий фаолиятни такомиллаштириш, тактик даражада ахлоқий-руҳий таъминотни амалга ошириш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматчиларнинг психосотсиал саломатлигига деструктив таъсир кўрсатиш иерархияси ахборотларнинг психологик трансформатсияланиши шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини дефункционал ҳолатга келтириши туфайли индивидли, ижтимоий, ҳарбий-техник омиллар асосида такомиллаштирилган;
деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаёт тарзига қайтаришни таъминлашда ҳиссиёт ва муваффақиятсизликдан қўрқишнинг ҳимоявий рефлекция даражасида саноген тафаккурга ўйғун ҳолда ривожланиши зарурлиги туфайли аҳлоқий, эстетик, ҳарбий профессионал ва психологик хусусиятларни шаклланиши муҳимлиги асосланган;
ҳарбий хизматчиларнинг деструктив хатти-ҳаракатларининг профилактик тузилмаси «оилавий муаммолар», «ҳарбий хизматга мослашиш», «зиддиятлар», фонида саноген реалистик фикрлашни ривожлантириш муҳимлиги туфайли ахлоқий-руҳий ҳолатнинг ҳиссий компонент локализатсияси асосида такомиллаштирилган;
деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаёт тарзига қайтаришда психологик иммунитетнинг ёъналтирувчи, информатсион, когнитив, регулятив, рефлекцив функцияларини тактик ва оператив вазифаларни бажаришда дифферренсиал намоён бўлиши туфайли саноген тафаккурни ривожлантиришнинг муҳимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деструктив таъсирга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаёт тарзига қайтаришнинг коррекциявий механизми бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари:
ҳарбий хизматчиларнинг психосотсиал саломатлигига деструктив таъсир кўрсатиш иерархияси ахборотларнинг психологик трансформатсияланиши шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини дефункционал ҳолатга келтириши туфайли индивидли, ижтимоий, ҳарбий-техник омиллар асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16-июндаги ПМ 23-сонли Кенгаш буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-23-м сонли маълумотномаси). Натижада, деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаётга қайтаришда, юқори жанговар ва сафарбарлик шайлигини ушлаб туриш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямиздан фахрланиш туйғусини янада оширишга хизмат қилган;
деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаёт тарзига қайтаришни таъминлашда ҳиссиёт ва муваффақиятсизликдан қўрқишнинг ҳимоявий рефлекция даражасида саноген тафаккурга ўйғун ҳолда ривожланиши зарурлиги туфайли аҳлоқий, эстетик, ҳарбий профессионал ва психологик хусусиятларни шаклланиши муҳимлиги асосланган хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16-июндаги ПМ 23-сонли Кенгаш буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-23-м сонли маълумотномаси).  Натижада, бўлажак командирлар келажакда ўз бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларини бошқариш, ўқитиш ва тарбиялаш билан деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаётга қайтариш методик таъминотни кучайтириш имконияти оширилган;
ҳарбий хизматчиларнинг деструктив хатти-ҳаракатларининг профилактик тузилмаси «оилавий муаммолар», «ҳарбий хизматга мослашиш», «зиддиятлар», фонида саноген реалистик фикрлашни ривожлантириш муҳимлиги туфайли ахлоқий-руҳий ҳолатнинг ҳиссий компонент локализатсияси асосида такомиллаштирилган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16-июндаги ПМ 23-сонли Кенгаш буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-23-м сонли маълумотномаси). Натижада, деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда уларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини бақарорлаштириш масаласи хал этилган;
деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаёт тарзига қайтаришда психологик иммунитетнинг ёъналтирувчи, информатсион, когнитив, регулятив, рефлекцив функцияларини тактик ва оператив вазифаларни бажаришда дифферренсиал намоён бўлиши туфайли саноген тафаккурни ривожлантиришнинг муҳимлиги асосланган тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16-июндаги ПМ 23-сонли Кенгаш буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-23-м сонли маълумотномаси). Натижада, деструктив таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларни соғлом ҳаётга қайтариш, округ қўшинларида юқори ҳарбий интизомни сақлаш ҳамда уларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини бақарорлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish