Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаражабов Одил Элмурзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Булутли технологиялари воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4358.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.2020.Пед.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашев Жамшид Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика унивевситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади булутли технологиялари воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш бўйиша тавсиялар ишлаб шиқишдан.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
булутли технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш имкониятлари илмий-методик, тизимли-информатсион ёндашувларнинг идиентив хусусиятларини вертикал мослаштиришга қаратилган мобиллик, медиакогнитивлик ва интегративликни таъминлаш тамойилларини уйғунлаштириш ва коллаборатсиялаш асосида такомиллаштирилган;
булутли технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш жараёни хусусий, умумий ва гибрид ҳисоблаш тизимларига асосланган моделларни реалаксион-иерархик маълумотлар базасига фронтал трансформатсиялаш ва мақсадли диверсификатсиялаш асосида такомиллаштирилган;
булутли технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги дастурий таъминотлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ривожлантирувчи-интегратив технологияларни қўллаш, франчайзинг ва валидатсия каби масофавий таълим моделларини таълим мақсадларига мос интенсив унификатсиялаш асосида такомиллаштирилган;
булутли технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш мезонлари баҳолашнинг сервис вақтини мунтазам ҳисобга олиш, сақлаш ҳажмини провайдерларга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ҳоллардаги дидактик жараёнларнинг когнитив- мотиватсион, рефлексив-креатив мазмунига интерактив даражаларни босқичма-босқич тадбиқ этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Булутли технологиялари воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш бўйиша олинган илмий натижалар асосида:
булутли технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш имкониятлари илмий-методик, тизимли-информатсион ёндашувларнинг идиентив хусусиятларини вертикал мослаштиришга қаратилган мобиллик, медиакогнитивлик ва интегративликни таъминлаш тамойилларини уйғунлаштириш ва коллаборатсиялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сон буйруғи асосида берилган 418-174 нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини эгаллаш даражасини ошириш имкони кенгайтирилган;
булутли технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш жараёни хусусий, умумий ва гибрид ҳисоблаш тизимларига асосланган моделларни реалаксион-иерархик маълумотлар базасига фронтал трансформатсиялаш ва мақсадли диверсификатсиялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Рақамли техника ва дастурий таъминот” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосида берилган 68-682 нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг булутли технологиялардан фойдаланиш даражасини оширилишига шароит яратилган;
булутли технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги дастурий таъминотлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ривожлантирувчи-интегратив технологияларни қўллаш, франчайзинг ва валидатсия каби масофавий таълим моделларини таълим мақсадларига мос интенсив унификатсиялаш асосида такомиллаштиришга оид ва тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сон буйруғи асосида берилган 418-174 нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда замонавий ўқитиш технологияларини тадбиқ этиш самарадорлиги ошган;
такомиллаштириш мезонлари баҳолашнинг сервис вақтини мунтазам ҳисобга олиш, сақлаш ҳажмини провайдерларга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ҳоллардаги дидактик жараёнларнинг когнитив- мотиватсион, рефлексив-креатив мазмунига интерактив даражаларни босқичма-босқич тадбиқ этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Компютер таъминоти” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 25-августдаги 744-сон буйруғи асосида берилган 744-121 нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг рақамли компетенсияларини эгаллаш тайёргарлигини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish