Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширинов Ферузжон Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш методикаси” (“Компютер графикаси” фани мисолида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Ped3778.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш имкониятлари электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг услубий-дидактик таъминоти тизимини такомиллаштиришга қаратилган компетенсиявий, методологик ва ижодий ёндашувларни қўллаш босқичлари ҳамда лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик, таълимда онглилик ва фаоллик тамойилларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш методикаси ўқув-илмий ресурсларни яратишга қўйиладиган методик-дидактик, педагогик-психологик ва техник-конструктив кўникмаларининг тадқиқот-методик, репродуктив-методик, продуктив-методик фаолият даражалари таксономиясини инобатга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш модели “Case study”, “Blended learning”, “Classic couple strategy” таълим методларини эффектив қўллашга қаратилган узлюксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларига босқичма-босқич устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш жараёни касбий фаолият олиб боришга тайёрлигини аниқловчи адекват баҳолаш мезонларига бевосита таъсир кўрсатадиган ривожлантирувчи-алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаш ҳамда структуравий тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш имкониятлари электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг услубий-дидактик таъминоти тизимини такомиллаштиришга қаратилган компетенсиявий, методологик ва ижодий ёндашувларни қўллаш босқичлари ҳамда лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик, таълимда онглилик ва фаоллик тамойилларига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Объектга йўналтирилган дастурлаш ва C++ дастурлаш тили асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғига асосан берилган 676-514 рақамли нашр рухсатномаси). Натижадан ўқув жараёнида фойдаланиш, таълим сифатини яхшилаш ва талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш имконини берган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш методикаси ўқув-илмий ресурсларни яратишга қўйиладиган методик-дидактик, педагогик-психологик ва техник-конструктив кўникмаларининг тадқиқот-методик, репродуктив-методик, продуктив-методик фаолият даражалари таксономиясини инобатга олиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-53 рақамли нашр рухсатномаси) ва миллий ўқув-илмий ресурсларни ишлаб чиқиш сифати оширилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш модели “Case study”, “Blended learning”, “Classic couple strategy” таълим методларини эффектив қўллашга қаратилган узлюксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларига босқичма-босқич устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғига асосан берилган 676-514 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада электрон ўқув ресурслар яратиш элементларини хисобга олган ҳолда бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш имкони яратилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш компетентлигини ривожлантириш жараёни касбий фаолият олиб боришга тайёрлигини аниқловчи адекват баҳолаш мезонларига бевосита таъсир кўрсатадиган ривожлантирувчи-алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаш ҳамда структуравий тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Объектга йўналтирилган дастурлаш ва C++ дастурлаш тили асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғига асосан берилган 676-514 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак «Информатика» фани ўқитувчиларининг электрон методик таъминот яратиш бўйича компетентлигини ривожлантиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish