Sayt test rejimida ishlamoqda

Мисирова Нодира Товбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4363.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари макро ва микро муҳит шароитларнинг ижодий фаолиятга зарур бўлган шахсий хусусиятлари индувидуаллигини интенсив аниқлаш ҳолда янги ўзлаштирилган фактларни мазмунан умумлаштириш ва илмий масалаларни танқидий-эмперик ўрганиш қобилиятини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги ижодий ишларни рағбатлантирувчи обектив ва субектив омилларини босқичма-босқич аниқлаш ҳамда обект стилилятсия субекти ва атроф-муҳит шартлари ўртасида ўзаро таъсирни аниқлаб, мақсадли компонентага мунтазам устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни касбий-ижодий фаолиятга тайёргарликни баҳолаш мезонларини таҳлилий диагностика қилиш кўрсаткичларининг педагогик фаолиятга ижобий таъсирини фаоллаштириш ҳамда амалий натижаларга эришиш траекторияси ва ижодкорлик технологияларни ўзлаштириш даражаларини қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш тенхологиялари ижодкорлик фаолиятида дидактик мазмунига таъсир қиладиган педагогик мақсадларни ўз фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш, ижтимоий ҳаракатчанлик қобилиятларини рефлексив баҳолаш ҳамда миллий қадриятларга изчил мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари макро ва микро муҳит шароитларнинг ижодий фаолиятга зарур бўлган шахсий хусусиятлари индувидуаллигини интенсив аниқланган ҳолда янги ўзлаштирилган фактларни мазмунан умумлаштириш ва илмий масалаларни танқидий-эмперик ўрганиш қобилиятини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Педагогик компетентлик ва креативлик асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғига асосан берилган 356-069 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш ижтимоий омилларининг педагогик жиҳатларини таҳлил этишга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги ижодий ишларни рағбатлантирувчи обектив ва субектив омилларини босқичма-босқич аниқлаш ҳамда обект стилилятсия субекти ва атроф-муҳит шартлари ўртасида ўзаро таъсирни аниқлаб, мақсадли компонентага устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Табиатшуностлик ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0550 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий ва ижодий фаолиятга тайёргарлигини ривожлантиришни рағбатлантиришнинг ташкилий-педагогик шартларини аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш мезонлари диагностика қилиш кўрсаткичларининг касбий-ижодий ишларига таъсирини фаоллаштириш ҳамда обектив янгилигига эга натижаларга эришиш ва ижодкорлик технологияларни ўзлаштириш даражаларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик компетентлик ва креативлик асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғига асосан берилган 356-069 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини ривожлантириш моделининг мазмунини аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш тенхологиялари ижодкорлик фаолиятида дидактик мазмунига таъсир қиладиган педагогик мақсадларни ўз фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш, ижтимоий ҳаракатчанлик қобилиятларини рефлексив баҳолаш ҳамда миллий қадриятларга изчил мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Табиатшуностлик ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0550 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-ижодий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришни баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish