Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Бекмурат Ўтапулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш”, 13.00.01– Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3704.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Фарсаханова Дилафруз Ризахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат унивевситети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғч синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятлари ижтимоий фаоллик даражасини ташхис этишнинг ахборий-когнитив ва фаолиятли-ижодий компонентларини изчил аниқлаш ҳамда ижтимоий-педагогик мулоқот кўникмаларини қиёсий баҳолаш ва ижтимоий муваффақиятга эришиш даражасини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш жараёни ижтимоийлаштириш ва қайта ижтимоийлашув жараёнлари самарадорлигини таъминлашга қаратилган субъект-субъект муносабатларидаги ижтимоий мослашув, қадриятларга йўналганлик ва амалий-натижали ҳаракат векторини танлай олиш элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғч синф ўқувчилари ижтимоийлашувини ривожлантириш мотивлари имитатсион ва ишбилармонлик ўйинларини қўллашнинг ташкилий-методик жараёнларини матн устида ишлашга ўргатиш фаолияти ва ижтимоий баҳолаш мезонлари билан яхлит синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш мезонлари ватанпаварлик туйғуларини ривожлантиришнинг замонавий тенденсияларига кўра прагматик дунёқарашни қарор топтириш ва мустаҳкамлашнинг консептуал асослари ҳамда ижтимоий-педагогик имкониятлари идиентивлигини босқичма-босқич таъминлашга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятлари ижтимоий фаоллик даражасини ташхис этишнинг ахборий-когнитив ва фаолиятли-ижодий компонентларини изчил аниқлаш ҳамда ижтимоий-педагогик мулоқот кўникмаларини қиёсий баҳолаш ва ижтимоий муваффақиятга эришиш даражасини таҳллий аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар 2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун 3Д тизимли интерактив ахборот-таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02-07-1796/04 рақамли далолатномаси). Натижада электрон таълим муҳитида WЕБ технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга қўйиладиган психологик-педагогик, дидактик, техник ва методик талабларни аниқлашга эришилган;
бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш жараёни ижтимоийлаштириш ва қайта ижтимоийлашув жараёнлари самарадорлигини таъминлашга қаратилган субъект-субъект муносабатларидаги ижтимоий мослашув, қадриятларга йўналганлик ва амалий-натижали ҳаракат векторини танлай олиш элементларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар А-1-23 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун мултимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02-07-1796/04 рақамли далолатномаси). Натижада электрон таълим муҳитида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ўқув жараёнида фойдаланиладиган электрон таълим ресурслари тузилмаси ва мазмунини такомиллаштириш имкони яратилган;
бошланғч синф ўқувчилари ижтимоийлашувини ривожлантириш мотивлари имитатсион ва ишбилармонлик ўйинларини қўллашнинг ташкилий-методик жараёнларини матн устида ишлашга ўргатиш фаолияти ва ижтимоий баҳолаш мезонлари билан яхлит синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар 2020042147-рақамли “Олий таълим муассасалари учун 3Д тизимли интерактив ахборот-таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02-07-1796/04 рақамли далолатномаси). Натижада таълим мазмуни такомиллаштирилган ҳамда умумий ўрта таълим ўқувчиларининг билим ва амалий кўникмалари даражаларини оширишга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш мезонлари ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришнинг замонавий тенденсияларига кўра прагматик дунёқарашни қарор топтириш ва мустаҳкамлашнинг консептуал асослари ҳамда ижтимоий-педагогик имкониятлари идиентивлигини босқичма-босқич таъминлашга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар А-1-23 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун мултимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02-07-1796/04-рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилари ижтимоийлашувининг педагогик имкониятларини ривожлантириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish