Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамбеткаримов Ринат Рустемовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда таҳлилий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2999.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Солиев Илхом Собирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда таҳлилий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари шахсда еркин фикрлашни ривожлантиришга қаратилган интерфаол таълим мазмунига бунёдкорлик ва миллий ифтихор факторларини индиентив уйғунлаштириш ҳамда креатив фикрлашнинг ахборот хавфсизлигини фронтал таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш жараёни инсон тафаккурининг кенглик даражасини оширишга қаратилган зарур маълумотлар, маърузаларни танқидий таҳлил қилиш, якуний хулоса чиқариш ҳамда ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш продуктивлигини босқичма-босқич аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш модели субъект-субъект ҳамкорлик фаолияти натижадорлигини оширишга қаратилган сермазмун тафаккур ва таҳлилий фикрлашда умуммаданий компетенсияларини таълим жараёнининг интегратсион мазмунига адаптив мослаштириш ҳамда билиш даражаларини таълим мақсадларига мос равишда ўзаро мақбул уйғунлашириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш сифати вазиятли топшириқлар мазмунини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий фикрлашга оид мантиқий масалалар фанга оид компетенсияларни интенсив ривожлантирувчи трансформатив топшириқларни мослашувчан ўқув муҳитига продуктивлик ва ижодийлик даражаларига кўра киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар ва тавсиялар асосида:
талабаларда таҳлилий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари шахсда еркин фикрлашни ривожлантиришга қаратилган интерфаол таълим мазмунига бунёдкорлик ва миллий ифтихор факторларини индиентив уйғунлаштириш ҳамда креатив фикрлашнинг ахборот хавфсизлигини фронтал таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Фалсафий сўзлар” (қорақалпоқ тилида) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68-123 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда таҳлилий фикрлашга асосланган компетентликни ривожлантиришнинг диагностик воситаларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш жараёни инсон тафаккурининг кенглик даражасини оширишга қаратилган зарур маълумотлар, маърузаларни танқидий таҳлил қилиш, якуний хулоса чиқариш ҳамда ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш продуктивлигини босқичма-босқич аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Фалсафий сўзлар” (қорақалпоқ тилида) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68-123 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантиришнинг замонавий имкониятларини очиб беришга шароит яратилган;
талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш модели субъект-субъект ҳамкорлик фаолияти натижадорлигини оширишга қаратилган сермазмун тафаккур ва таҳлилий фикрлашда умуммаданий компетенсияларини таълим жараёнининг интегратсион мазмунига адаптив мослаштириш ҳамда билиш даражаларини таълим мақсадларига мос равишда ўзаро мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Фалсафий сўзлар” (қорақалпоқ тилида) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68-123 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантиришнинг самарали шаклларини таъминловчи педагогик моделини лойиҳалаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш сифати вазиятли топшириқлар мазмунини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий фикрлашга оид мантиқий масалалар фанга оид компетенсияларни интенсив ривожлантирувчи трансформатив топшириқларни мослашувчан ўқув муҳитига продуктивлик ва ижодийлик даражаларига кўра киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Фалсафий сўзлар” (қорақалпоқ тилида) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68-123 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантиришнинг самарали технологияларини, мезонларини, кўрсаткичлари ва даражаларини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish