Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Маҳлиё Хабибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2PhD/Ped920.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари ностандарт вазиятларда таъсирчан қарорлар чиқариш, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён этиш ҳамда турли зиддият ва беқарор шароитда тарбияни сингдиришнинг ратсионал характердаги воситалардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги таълимий мақсадга жадал эришишга қаратилган, дидактик мазмунга оид, операционал ва натижадорликни баҳолаш блоклари ҳамда шахсий фаолиятга йўналтирилган таълим жараёнига интегратив-индивидуаллаштириш ва таснифий-табақалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси мотивасион, когнитив, креатив босқичларда илюстратив ва тушунтириш, муаммоли, ностандарт дарсларни ташкил этиш ҳамда матнли, дастурли, ёрдамчи воситалар ва натижаларни диогностик кўрсаткичларига барқарор уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги ахборотлар билан ишлаш жараёнида номаълум вазиятларга мослашганлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ахборотларни мустақил ўзлаштириш, ихтиёрий идрок қилиш билан узвий уйғунликда олиб боришга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари ностандарт вазиятларда таъмирчан қарорлар чиқариш, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён этиш ҳамда турли зиддият ва беқарор шароитида тарбияни сингдиришнинг ратсионал характердаги воситалардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1291 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги таълимий мақсадга жадал эришишга қаратилган, дидактик мазмунга оид, операционал ва натижадорликни баҳолаш блоклари ҳамда шахсий фаолиятга йўналтирилган таълим жараёнига интегратив-индивидуаллаштириш ва таснифий-табақалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1291 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга педагогик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг консептуал, рефлексив, интегратив компонентларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси мотивасион, когнитив, креатив босқичларда илюстратив ва тушунтириш, муаммоли, ностандарт дарсларни ташкил этиш ҳамда матнли, дастурли, ёрдамчи воситалар ва натижаларни диогностик кўрсаткичларига барқарор уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1291 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш технологиясини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги ахборотлар билан ишлаш жараёнида номаълум вазиятларга мослашганлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ахборотларни мустақил ўзлаштириш, ихтиёрий идрок қилиш билан узвий уйғунликда олиб боришга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1291 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг Тарбия фанини ўқитиш жараёнлари моделини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish