Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиев Шухрат Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Визуаллашган кластерли таълим муҳитида талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Ped4214.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат Педагогика университети.
Илмий раҳбар: Джумабаев Давлатбой Халиллаевич, физика-математика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат Педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03  
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, профессор; Якуббоева Нафиса Сахобиддиновна, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади визуаллаштирилган кластерли таълим муҳитида талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Педагогика олий таълим муассасаларида талабаларга визуаллашган кластерли таълим муҳитидан фойдаланиб дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг ахборий-дидактик таъминоти компетентли ёндашувнинг назария ва амалиёт бирлигига йўналтирилган горизонтал ва вертикал интегратсияси тамойилига мувофиқлаштириш, ташкилий-Педагогик, ташкилий-функсионал, Педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитларни барқарор мувофиқликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларига дастурлаш тилларини визуаллашган кластерли таълим муҳитида ўқитишнинг консептуал-дидактик моделига асосланган методик модели мақсадли, ташкилий-мазмуний, технологик-жараёний ва баҳоловчи-натижавий компонентлар узвийлигида дастурий аппаратни методик аппаратга академик-ахборотли дизайнда мослаштириш орқали ўқитишнинг Педагогик стратегиясини ишлаб чиқишга кўра такомиллаштирилган;
Педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тиллари фанини ўқитиш орқали талабаларда касбий компетенсияларнинг мотиватсион-қадриятли, ташкилий-мазмуний, когнитив-операцион ва шахсий-рефлексив компонентларини шакллантириш методикаси (Euristic, Verbal, Visual) Visual Studio ва Android Studio дастурлаш контентида визуаллашган кластерли таълимни (Visual Cluster) дифференциал адаптивликда ташкиллаштириш асосида такомиллаштирилган;
Педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак информатика фани ўқитувчиларининг касбий фаолият компетенсия компонентларини шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари императив ва функсионал дастурлашни Педагогик аппаратга йўналтиришда таълимий дастурлашга устуворлик берувчи иерархик парадигмани индивидуал вариатсияли комбинатсиялаш натижасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Визуаллашган кластерли таълим муҳитида талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитиш методикаси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Педагогика олий таълим муассасаларида талабаларга визуаллашган кластерли таълим муҳитидан фойдаланиб дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг ахборий-дидактик таъминоти компетентли ёндашувнинг назария ва амалиёт бирлигига йўналтирилган горизонтал ва вертикал интегратсияси тамойилига мувофиқлаштириш, ташкилий-Педагогик, ташкилий-функсионал, Педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитларни барқарор мувофиқликда таъминлашга оид таклифлар “Электрон таълим ресурсларини яратиш технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар визирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш Марказининг 2023 йил 13 январдаги 02/01-01-128 сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришда предметли-дидактик шарт-шароитларни таъминлашга имкон яратилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларига дастурлаш тилларини визуаллашган кластерли таълим муҳитида ўқитишнинг консептуал-дидактик моделига асосланган методик модели мақсадли, ташкилий-мазмуний, технологик-жараёний ва баҳоловчи-натижавий компонентлар узвийлигида дастурий аппаратни методик аппаратга академик-ахборотли дизайнда мослаштириш орқали ўқитишнинг Педагогик стратегиясини ишлаб чиқишгага доир таклифлардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган 2021-2022 йилларда мўлжалланган А-ОТ-2021-419 рақамли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Pre-schol PDP)” мавзусидаги иннаватсион лойиҳани амалга оширишда ҳамда платформани, унинг мобил иловасини яратишда кенг фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 12 январдаги 04/11-137-сон маълумотнома). Натижада мазкур модел талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг Педагогик стратегиясини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тиллари фанини ўқитиш орқали талабаларда касбий компетенсияларнинг мотиватсион-қадриятли, ташкилий-мазмуний, когнитив-операцион ва шахсий-рефлексив компонентларини шакллантириш методикаси (Euristic, Verbal, Visual) Visual Studio ва Android Studio дастурлаш контентида визуаллашган кластерли таълимни (Visual Cluster) дифференциал адаптивликда ташкиллаштиришга оид таклифлардан Нукус давлат Педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2014-2015 йилларга мўлжалланган ЁА5-ХТ-1-31884-сон Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат Педагогика институтининг 2023 йил 10 январдаги 01-20-09/21-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак информатика фани ўқитувчиларининг касбий фаолият компетенсияларини шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонларидан амалий фойдаланиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish