Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Нуриддин Мухаммаджоновичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пенсия таъминотида меҳнат фаолиятини ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1896.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
        Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Давронов Шухрат Зухурович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
        Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон пенсия таъминоти тизимида меҳнат фаолиятини ҳисобга олиш механизмини янада такомиллаштиришга доир илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
          фуқароларга давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи ҳамда олий таълим муассасаларидаги ўқиш даври тўғрисидаги ҳужжатларни “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан электрон шаклда олиш таклиф этилган;
          ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшга қадар парваришлаш билан банд бўлган муддатларини ота-оналари (яқин қариндошлари)га иш стажига олиш бўйича таклиф этилган;
          жисмоний шахсларнинг ишламайдиган эр (хотин) учун иш стажини яратиш мақсадида ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган давр меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши, бунинг натижасида эса оиланинг иш билан банд бўлмаган эр (хотин)дан бири келгусида пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган иш стажини бажариш имкониятини яратиш таклиф этилган;
          пенсияларни ҳисоблаб чиқариш меъёрий талабларини соддалаштиришда, солиқ ставкаларини унификатсия қилиш, бунда иш стажларини бажариш учун йилига камида 1(бир) баробар пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори қийматида ижтимоий солиқ тўлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пенсия таъминотида меҳнат фаолиятини ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
        фуқароларга давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи ҳамда олий таълим муассасаларидаги ўқиш даври тўғрисидаги ҳужжатларни “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан электрон шаклда олиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 4-майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини содлаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5102-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2023-йил 17-мартдаги 30/2-00575-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-йил 1-январдан пенсияларини тайинлаш учун пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган фуқаролардан пенсия чиқишлари учун зарур бўладиган иш стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш даври тўғрисидаги шунингдек, ҳарбий хизматни ўтаган даври тўғрисидаги меъёрий-ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди ҳамда ахборот тизимидаги тегишли маълумотлар асосида пенсиялар тайинланиши ва ҳисоблаб чиқарилиши белгиланди;
          ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2023-йил 17-мартдаги 30/2-00575-сон маълумотномаси). Натижада, 2022-йил 1-февралдан ногирон фарзандларининг ўзларини ҳаракатланиши чекланганлиги ва ўзгалар парваришига муҳтож эканлиги туфайли, фарзандига қараб, ишлаш имконияти бўлмаган унинг ота-оналари (яқин қариндошлари) келгусида пенсия олишлари учун талаб этилдиган иш стажини бажариш имкониятини яратилган;
         жисмоний шахсларнинг ишламайдиган эр (хотин) учун иш стажини яратиш мақсадида ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган давр меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши, бунинг натижасида эса оиланинг иш билан банд бўлмаган эр (хотин)дан бири келгусида пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган иш стажини бажариш имкониятини яратиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил                    29-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-726-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2023-йил 17-мартдаги 30/2-00575-сон маълумотномаси). Натижада, 2021-йил 1-июндан кейинги ишланмаган давр учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган давр меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши жорий этилган;    
         пенсияларни ҳисоблаб чиқариш меъёрий талабларини соддалаштиришда, солиқ ставкаларини унификатсия қилиш, бунда иш стажларини бажариш учун йилига камида 1(бир) баробар пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори қийматида ижтимоий солиқ тўлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 5-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-767-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2023-йил 17-мартдаги 30/2-00575-сон маълумотномаси). Натижада,                   2022-йил 1-июндан ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, хусусан “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари – улар 25 ёшга тўлгунга қадар ишлаган даври, деҳқон хўжаликлари, шунингдек меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек савдо уйларида, ваколатхоналарда (хусусан, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа идоралар томонидан хорижий мамлакатларда ташкил этилган (очилган) идораларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига пенсия ёшига етгунга қадар талаб этиладиган иш стажини бажариш мумкинлигини кўрсатиб ўтилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish