Sayt test rejimida ishlamoqda

Окилжонова Нигорахон Абдулазизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Штрюмпел спастик параплегиясининг клиник-параклиник тавсифи, ташхислашни такомиллаштириш масалалари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1335.
Илмий раҳбар: Омонова Умида Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Штрюмпел спастик параплегиясининг клиник-параклиник хусусиятларини аниқлаш ва эрта ташхислаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор наслий спастик параплегияли болаларда харакат фаолияти, мушаклар спастиклиги ва кучи билан, беморларни ёши орасида корреляцион боғлиқлик бўлиб, БЦФ ли болаларда тескари корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор  SPG генида  экзом клиник секвенирлаш орқали SPG4 генининг 15 хромосомаси интрон соҳасида патоген аутосом-доминант мутациялар (chr2:32369901CAT>C ва c.1617-105 Т>С) наслий спастик параплегия билан касалланган болаларда аниқланган;                           илк бор бош мия қадоқсимон танаси аномалияси бўлган беморда SUPT16H (SUPT16H_с. G931Т/р. Е311Х) ген мутацияси наслий спастик параплегиянинг асоратли  шакллари (руҳий, ақлий ривожланиш бузилиши) билан кечиши  исботланган;            илк бор қариндош никоҳдан туғилган болаларда Next Gen Sequencing секвенирлаш усулини қўллаш орқали наслий спастик параплегиянинг аутосом рецессив делеция/дупликацияларини эрта аниқлаш асосида такомиллаштирилган;            
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:               Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 25 майдаги 03-620-сон хулосасига кўра:
Штрюмпел спастик параплегияси  билан оғриган беморларда ҳаракат фаоллигини қиёсий баҳолашда Эшворт, MRS, GMFSC шкалаларининг клиник самарадорлиги исботланган; ҳаракат фаолияти чегараланган, мушаклар тонуси спастик равишда ошган беморларга юқорида келтирилган шкалалар асосида қиёсий ва эрта ташхисни амалга оширилган ва керакли реабилитация муолажаларни кўрсата оладиган муассасаларга юборилган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 01.03.2022 йилдаги 31-сонли буйруқ ҳамда У.К. Қурбонов номли Республика болалар руҳий асаб шифохонаси бўйича 11.03.2022 йилдаги 55-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, спастик параплегия белгиси кузатилган беморларни эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Штрюмпел наслий спастик параплегиясининг эрта клиник ташхиси шкалалар ёрдамида харакат фаолияти, мушаклар спастиклиги ва кучи билан, беморларни ёши орасида корреляцион боғлиқлик мавжудлигини, болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тескари корреляцион боғлиқлик аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик  ҳисобига иқтисод қилинган. 2) Наслий спастик параплегияни эрта ташхислаш учун нафақат невролог, балки генетик ва ортопедлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: спастик параплегия белгили болаларда Штрюмпел наслий спастик параплегиясини тасдиқлаш  ёки истисно қилиш учун эрта болалик даврида қиёсий ташхисини талаб қилиши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 54 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 18 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Штрюмпел спастик параплегиясининг клиник-параклиник тавсифи, ташхислашни такомиллаштириш масалалари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил18 мартдаги 03/552-сонли хат юборилган.
беморларда SPG4 генидаги полиморфизмлар диапазонини баҳолаш, SPG генида клиник секвенирлаш орқали мутацияларни аниқлашдан иборат бўлиб, SPG4 генини молекуляр генетик тадқиқ қилиш наслий спастик параплегиялар билан оғриган беморларни бошқариш ва даволаш тактикасини олиб боришни яхшилаган, тавсиялар ушбу касалликдан азият чекадиган оилалар учун тиббий генетик маслаҳат тизимини ягона тизимга айлантиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 01.03.2022 йилдаги 31-сонли буйруқ ҳамда У.К. Қурбонов номли Республика болалар руҳий асаб шифохонаси бўйича 11.03.2022 йилдаги 55-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: наслий спастик параплегия билан оғриган қариндош никоҳдан туғилган беморларда касалликнинг аутосом рецессив турида мультиплекс лигазага боғлиқ амплификация усулини қўллаш самара бермаслиги исботланиб, тўғридан тўғри   SPG генида секвенирлаш усулини қўллаш 72% ҳолатларда ташхислаш самарадорлигини ошириши исботланган, босқичма-босқич ташхислашда таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш наслий спастик параплегия билан оғриган беморларда эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморлар орасида наслий спастик параплегиянинг клиник ва молекуляр-генетик хусусиятларини таҳлил қилиш касалликни эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқишга ёрдам берди, бу эса касалликни эрта босқичда аниқлаш имконини беради. Болаларда Штрюмпел наслий спастик параплегиясини ташхислаш алгоритмининг самарадорлиги мезонларига кўра, асосий гуруҳда ташхис қўйиш вақти 2,8 мартага сезиларли даражада қисқаргани кузатилди (Р<0,05), шунинг учун асосий гуруҳда ташхислаш учун сарф қилинган кунларнинг ўртача сони 10,6±0, 39 кун бўлса, таққослаш гуруҳида ташхис қўйиш муддатлари ўртача 29,3±0,88 кунни ташкил этган;  Хулоса: Штрюмпел спастик параплегияси билан оғриган беморларни бошқариш тактикасида ташхислаш  тадбирларини босқичма босқич тўғри ташкиллаштириш полиневропатиялар -  3.15%, талваса ҳуружлари - 5.2%, кичик чаноқ аъзолари фаолиятини бошқара олмаслик - 4.4%, шунингдек 64% беморларда товон деформациялари каби кузатилиши мумкин бўлган асоратларни эрта аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 78 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 43 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Штрюмпел спастик параплегиясининг клиник-параклиник тавсифи, ташхислашнинг такомиллаштириш масалалари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил18 мартдаги 03/552-сонли хат юборилган.
Штрюмпел наслий спастикпараплегиясида SUPT16H (SUPT16H_с. G931Т/р. Е311Х) ген мутацияси эрта аниқлаш касалликнинг асоратли  шаклларида кузатилувчи руҳий, ақлий ривожланиш бузилиши ҳолатларини эрта аниқлаш ва ақли заифлик даражасини зўраймаслигини бартараф этиш учун ўз вақтида адекват даво чораларини бошлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 01.03.2022 йилдаги 31-сонли буйруқ ҳамда У.К. Қурбонов номли Республика болалар руҳий асаб шифохонаси бўйича 11.03.2022 йилдаги 55-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Штрюмпел наслий спастикпараплегиясида SUPT16H (SUPT16H_с. G931Т/р. Е311Х) ген мутацияси эрта аниқлаш касалликнинг асоратли  шаклларида кузатилувчи руҳий, ақлий ривожланиш бузилиши ҳолатларини эрта аниқлаш имконини берган,  ақли заифлик даражасини зўраймаслигини бартараф этиш учун ўз вақтида адекват даво чораларини бошлаш қўпол асоратлар кузатилишини олдини олган. Наслий спастик параплегиянинг асоратли шаклларида ақли заифликни эрта ва тўғри аниқлаш, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) болаларда Штрюмпел наслий спастик параплегиясининг асоратли шаклларида  руҳий бузилишлар ва ақли заифликни эрта ташхислаш ўз вақтида реабилитация муолажаларини амалга ошириш ва ногиронликни олдини олиш чораларини кўриш таъминланган. 2) беморлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий-реабилитация ёрдамини кўрсатиш доирасида Штрюмпел наслий спастик параплегияси билан оғриган беморлар яшаш сифати ошишида ифодаланадиган ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Хулоса: болаларда Штрюмпел наслий спастик параплегиясининг асоратли шаклларида  руҳий бузилишлар ва ақли заифликни эрта ташхислаш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 72 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 27 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Штрюмпел спастик параплегиясининг клиник-параклиник тавсифи, ташхислашнинг такомиллаштириш масалалари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил18 мартдаги 03/552-сонли хат юборилган.
клиник-генетик корреляцияни аниқлаш, SPG4 генини молекуляр генетик тадқиқ қилиш наслий спастик параплегиялар билан оғриган беморларни бошқариш ва даволаш тактикасини олиб боришни яхшилаган, тавсиялар ушбу касалликдан азият чекадиган оилалар учун яна қайта ногирон бола туғилишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 01.03.2022 йилдаги 31-сонли буйруқ ҳамда У.К. Қурбонов номли Республика болалар руҳий асаб шифохонаси бўйича 11.03.2022 йилдаги 55-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қариндош никоҳдан туғилган болаларда Next Gen Sequencing секвенирлаш усулини қўллаш орқали наслий спастик параплегиянинг аутосом рецессив делеция/дупликацияларини эрта аниқлаш орқали олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши беморлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий-реабилитация ёрдамини кўрсатиш доирасида наслий спастик параплегия билан оғриган беморлар яшаш сифати ошишида ифодаланадиган ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Олинган маълумотлар натижасида Штрюмпел спастик параплегияси ва БЦФнинг эрта дифференциал диагностик алгоритми ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган ташхислаш алгоритми адекват терапияни ўтказиш мақсадида Штрумпел спастик параплегияси ва болалар церебрал фалажининг дифференциал диагностика сифатини яхшилашга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) болаларда Штрюмпел спастик параплегиясини эрта ташхислаш алгоритмининг қўллаш самарадорлиги мезонларига мувофиқ ташхислаш муддатларининг 2,8 баравар қисқариши кузатилди,  асосий гуруҳда ташхислаш учун кетган кунларнинг ўртача сони 10,6±0,39 кунни ташкил қилган бўлса,  таққослаш гуруҳида ташхислаш муддати ўртача  29,3±0,88 кунни ташкил этди. 2) Ишлаб чиқилган ташхислаш алгоритми адекват терапияни ўтказиш мақсадида Штрумпел наслий спастик параплегияси ва болалар церебрал фалажининг қиёсий ташхис ва эрта ташхис самарадорлигини 44% га оширган. Хулоса: Штрюмпел наслий спастик параплегияси билан оғриган беморларда  алгоритм ва қиёсий ташхислаш мезонларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 24 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Штрюмпел спастик параплегиясининг клиник-параклиник тавсифи, ташхислашнинг такомиллаштириш масалалари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил18 мартдаги 03/552-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish