Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Анвархон Джамшидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ суяк-қон томир қўшма жароҳатларини ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib595.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, бош илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Махкамо Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мурод Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: “Н.М. Склифосовский номидаги тез тиббий ёрдам илмий тадқиқот институти” Федерал давлат бюджет муассасаси, Моссква шахри (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади такомиллаштирилган терапевтик, диагностик ва тактик алгоритмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатлари (СТЖ) билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш, ампутация частотасини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магистрал томирларига зарар етган беморларга ёрдам кўрастишда ташхислаш ва даволаш тактик тадбирларнинг самарадорлиги исботланган;
оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларининг оғирлигини клиник ва анатомик текшириш хусусиятлари, бўлакларнинг силжиши табиати, юмшоқ тўқималарнинг шикастланиш даражаси, томир нерв тўплам (ТНТ) ва аноксия (ишемия) рухсат этилган вақтдан ошмаслиги билан боғлиқлиги исботланган, бу бизга остеосинтез тактикаси ва усулини танлашга ҳар бир ҳолатда томирларда, нервларда реконструктив операция ўтказиш асосланган;
оёқлар жароҳатларининг оғирлигига қараб (тўлиқ ампутациялар; тўлиқ бўлмаган ампутациялар; қон айланишининг бузилиши билан очиқ синишлар (чиқишлар); қон айланишининг бузилиши билан ёпиқ синишлар (чиқишлар) бўлган беморларнинг тоифалари аниқланди бу бизга шахсийлаштирилган травматик касаллик ва унинг асоратлари учун терапевтик ва тактик жарроҳлик алгоритмини ишлаб чиқишга имкон берди, буни клиник амалиётга жорий этиш суяк ва қон томирлари билан биргаликда шикастланган жабрланганларга ёрдам сифатини оширди ва даволаш натижаларини яхшиланиши асосланган;
оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатлари минимал инвазив стабилизация учун ишлаб чиқилган стерженли ташқи фиксация мосламаси, мавжуд аналоглардан кўп қирралилиги ва универсаллиги билан ажралиб турадиган кўрсатмалар ва уни қўллаш усуллари оёқларнинг шикастланган катта сегментларини шошилинч стабиллашттириш тактикаси самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 1 июндаги 3-сон хулосасига кўра:
тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти олинган хулосалар ва таклифларнинг назарий аҳамиятга эга эканлиги билан белгиланади, бу эса оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни ташхислаш ва даволашга катта ҳисса қўшади. Оёқларнинг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни босқичма-босқич даволаш учун фойдали моделни клиник амалиётга жорий этиш даволаш натижаларини яхшилашга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоятли филиали бўйича 20.02.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Джиззах вилояти филиали бўйича 15.03.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замонавий юқори информацион диагностика усулларини текшириш мажмуасига киритиш (рангли дуплекс сканерлаш, тўғридан-тўғри ангиография, МСКТ ангиографияси) оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатлари мавжудлиги ва табиатини ўз вақтида аниқлаш ва мақбул даволаш тактикасини ишлаб чиқиш имконини беради, бу эса жабрланганларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини яхшилайди суяк ва қон томир жароҳатлари билан ва ўзига хос асоратларнинг частотасини 34,0% дан 8,7% гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилаётган ташқи фиксация мосламаси кўп ва қўшма жароҳатлари бор 1 нафар беморга жарроҳлик аралашув вақтини қисқартириш хисобига 9 357 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 34,0 фоиз беморларда кайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) операцияси амалга оширилади), операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, шунингдек, ушбу тоифадаги беморларда ногиронлик фоизини камайтириш имконини берди. Демак бир нафар бемордан 9 357 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 18 714 000 сўмни (2 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: Олинган натижалар томир-нерв тутамлари ва оёқ суякларининг синишларини даволаш тактикаси ва усулларини танлашда аниқ тузатишлар киритиш, асоратлар сонини камайтириш ва касалхонада қолиш муддати ва реабилитация вақтини қисқартириши бюджет маблағларини 7 734 030 сўмга ва бюджетдан ташкари мағларларини 9 357 000 сўмга иқтисод қилинишини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларида ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2020 йил 4 ноябрьдаги 03-02/1753-сонли хат юборилган.
суяк ва қон томир жароҳатлари билан жабрланганларни тўлиқ ампутация тоифаларига бўлиш; тўлиқ бўлмаган ампутациялар; қон айланишининг бузилиши билан очиқ синишлар (чиқишлар); қон айланишининг бузилиши билан ёпиқ синишлар (чиқишлар) терапевтик ва диагностика тадбирларининг кўлами ва вақтини тизимлаштириш ва стандартлаштиришга, ишлаб чиқилган терапевтик ва тактик тадбирларни жорий этишга имкон беради, клиник амалиётга ишлаб чиқилган алгоритмни киритиш жабрланганларга ёрдам бериш сифатини бир неча маротабага яхшилайди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоятли филиали бўйича 20.02.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Джиззах вилояти филиали бўйича 15.03.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ишнинг алоҳида натижаларидан магистрлар, клиник ординаторлар ва курсантлар учун оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича ўқув дастурининг мазмуни ва тузилишини яхшилаш учун фойдаланиш мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилган тавсиялар оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларида терапевтик ва диагностика тактикасини оптималлаштиришга кўра 1 нафар бемор учун 9 357 000 сўм иқтисод қилинди ( интраоперационн тактик хатолар келиб чиқишини олдини олади, бу эса йилига умумий бемораларнинг 12% (10 дан 5 беморалар) беморлар жаррохлик амалётидан кейнги асоратлар сонини ва ногиронликни камайтиради бу билан беморларнинг умумий харажатларини 46 785 000 (5 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилинади). Хулоса: Оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатлари ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш дастури жорий қилиниши бир нафар бемор хисобидан бюджет маблағларини 38 670 150 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 19 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  «Оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларида ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2020 йил 4 ноябрьдаги 03-02/1753-сонли хат юборилган.
ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, шикастланишнинг клиник белгиларини, суяк синиши ва юмшоқ тўқималарнинг шикастланишининг табиатини ҳисобга олган ҳолда мақбул даволаш усулини танлашнинг тактик алгоритми таклиф этилади. Оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш усулини танлаш учун тавсия етилган алгоритм даволашнинг анатомик ва функционал натижаларини яхшилашга, стационар ва реабилитация даврини қисқартиришга ва умуман, узоқ муддатли натижаларни яхшилашга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоятли филиали бўйича 20.02.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Джиззах вилояти филиали бўйича 15.03.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диагностиканинг ишлаб чиқилган кетма-кетлиги, суяк, қон томирлари, нервлар ва юмшоқ тўқималарнинг яхлитлигини тиклаш босқичлари ва оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларининг тактик алгоритми ушбу тоифадаги беморларда яқин ва узоқ муддатли даврларда яхши ва қониқарли натижаларга эришишга ёрдам берди. клиник амалиётга жорий этиш суяк ва қон томирлари билан биргаликда шикастланган беморларга ёрдам сифатини оширди ва даволаш натижаларини яхшилади; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилган тавсиялар оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларида терапевтик ва диагностика тактикасини оптималлаштириш, операциядан кейинги асоратлар частотасини, даволаниш муддатини ва ногиронлик даражасини камайтириш имконини берди; беморларнинг амалиётдан кйинги касалхонадан кейиинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди, қуйидагича: қайта кўрик – 110 000 сўм; қайта Р- графия – 75 000 сўм; жарохатнинг боғлов харажатлари – 39 000 сум; дори-дармонлар харажати – 25 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 249 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморалар сони 2, умумий иқтисодий самарадорлик эса 498 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 498 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 249 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  «Оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларида ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2020 йил 4 ноябрьдаги 03-02/1753-сонли хат юборилган.
таклиф этилаётган ташқи фиксация мосламаси кўп ва қўшма жароҳатлари бор беморларга жарроҳлик аралашув вақтини қисқартириш, операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, шунингдек, ушбу тоифадаги беморларда ногиронлик фоизини камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоятли филиали бўйича 20.02.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Джиззах вилояти филиали бўйича 15.03.2023 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Синишларни даволаш учун стержен асосидаги ташқи фиксация мосламасини ишлаб чиқиш натижасида Россия Федерациясининг интеллектуал мулк агентлигидан “Политравма билан жабрланганларда мушак-скелет тизимининг шикастланишлари остеосинтези учун универсал стержен ташқи фиксация қурилмаси” ихтиросига патент олинди (2021 йил 28 сентябрь, патент № 2758023). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,2 кундан 5,2 кунга (5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 3 876 000 минг сўмга камайтирди (РШТЁИМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 773 403.15 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 3 876 000 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 168 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 98 000 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 31 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик  сўмни ташкил этади (10 та операция бўйича 6 600 000*10= 66 000 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 36 165 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 18 435 000 сўм); 333 600 000 - иккинчи операция нархини камайтириш орқали самарадорликка эришилади. 2 та беморда жаррохликдан кейин асоратлар частотасини камайтириш хисобига  816 000 сум иқтисод қилинди. Жами: 78 129 000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 78 129 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  21 436 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оёқ суяклари ва қон томирларининг қўшма жароҳатларида ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2020 йил 4 ноябрьдаги 03-02/1753-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish