Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматова Камола Асқаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тимпаносклерозли беморларни замонавий ташхислаш жиҳатлари ва даволашни такомиллаштириш ”, 14.00.04-Оториноларингология(тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3. РhD /Tib1399
Илмий раҳбар : Амонов Шавкат Эргашевич,Тиббиёт фанлари доктори, профессор      Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01
Расмий оппонентлар: Панахиан Вафа Мустафа ўғли, тиббиёт фанлари доктори,  профессор.  (Озарбайжон Республикаси); Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси Давлат таълим муассасаси соғлиқни сақлаш соҳасида дипломдан кейинги таълим институти (Тожикистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: клиник-аудиологик ва иммунологик тадқиқотлар асосида тимпаносклерозни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тимпаносклерознинг турли шакиллари билан оғриган беморларнинг касаллик сабабларини, этиологик омилларини  ҳамда ушбу касалликни ривожланишида қатнашучи цитокинларни ўрганиш ва иммунологик ташхислашга асосланган.
ноғора бўшлиғи таркибидаги патологик жараён ҳолатларига қараб беморларни гуруҳларга ажратилган: чегараланган тимпаносклероз,тарқоқ тимпаносклероз, тимпаносклерознинг холестеатомали шакли ва шунга мос равишда беморларни иммун ҳолатини ўрганиш, жарроҳлик усулини танлаш ва жарроҳликдан сўнг реабилитация даво чора тадбирларни ўтқазишнинг самрали усули исботланган;
тимпаносклерозга олиб келивчи етакчи сабаб қилиб сурункали йирингли отит, эксудатив отит, ўткир ўрта отит, ноғора парда травмаси ва бошқа омиллар олиб келиши изоҳлаб берилган ва жарроҳликдан кейинги даврларда ушбу касалликнинг қайталаниш кўрсатгичи юқорилиги, беморларнинг эштишни турли даражада пасайиши ҳисобига ижтимоий сотсиал фаолиятини чекланишига бу эса қайта жарроҳлик амалиётини талаб қилишига ва яна иқтисодий маблағларни кўп сарифланишига сабаб бўлиши изоҳлаб берилган.
тимпаносклерозга олиб келивчи етакчи сабаб қилиб сурункали йирингли ўрта отит, эксудатив ўрта отит, ўткир ўрта отит ва  бошқа омиллар олиб келиши изохлаб берилган ва шу асосида  жарроҳлик амалиётидан кейинги даврларда касалликнинг қайталаниши, жарроҳликдан кейинги патогенетик асосланган даво реабилитатсион чора тадбирларинг етарли эмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 3 майдаги 03/872-сон хулосасига кўра:
тимпаносклерозли беморларини, қон зардоби ва қулоқ ювинди сувларида яллиғланиш олди (ИЛ-1β, ИФН-γ) ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинлар таркибини ўрганиш бўйича ўтказилган иммунологик тадқиқотларда ТСК ни ривожланиши айнан иккиламчи иммун танқислиги бўлган беморларда ушбу касалликнинг ривожланиши мумкинлиги аниқланилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тимпаносклерозли беморларнинг иммун холати ва фиброзланиш жараёнини аниқлаш учун жорий қилинган ИФА текшириш усулини Тошкент вилояти Қибрай тумани кўп тармоқли поликлиникасида буйруқ билан (15.06.2022 й.; №12)   ҳамда хусусий МЧЖ  “Nuri LOR MED “ тиббиёт клиникасида   (30.06.2022 й.; № 31)    буйруқ билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: таклиф этилган иммунологик(ИФА) усулни қўллаш ёрдамида ТСК ли беморларни иммун ҳолатини баҳолашга ёрдам беради, •тимпаносклероз бўйича жарроҳлик амалиётидан сўнг ноғора бўшлиғи ва унинг таркибий қисимларида юзага келиши мумкин бўлган эрта фиброзланиш жараёни маниторинг қилишга имкон беради; •жаррохлик амалиётидан кейинги даво реабилитацияни кечишини динамикада кузатиш имконини беради ва асоратлар сонини минималлаштиради;• такрорий жаррохлик аралашувлар частотасини 20% дан 7,5% гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемордан ТСК жарроҳлик амлиётидан сўнг рецидив берган ҳолатларда ўртача жарроҳлик амалиётини бажаришда фақат диагностик текширувлари учун; қайта  кўрик – 100.000 сўм; қайта аудиометрия текшируви – 100.000 сўм; тимпанометрия – 100 000 сўм; Чакка суяги МСКТ си 300.000 сўм ва ИФА( қон зардобида яллиғланиш олди (ИЛ-1β, ИФН-γ) ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинлар текшириш) 200.000 ташкил қилди. Умумий иқтисодий самарадорлик 1нафар бемор учун 1000 000 сўмни ташкил қилди, 1000 000 сўм иқтисод қилинса йилига 40 та бемордан касаллик қайталаниши 8 нафар бемордан 3 та беморгача, иккиламчи жарроҳлик амалиётини ўтқазиш камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1000.000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 5.000000 сўмни (5 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: Тимпаносклерозли беморларда ИФА(қон зардобида яллиғланиш олди (ИЛ-1β, ИФН-γ) ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинлар текшириш) текширувини жорий қилиниши  бир нафа бемор хисобидан бюжет маблағларини  4000000 сўмга ва бюужетдан ташқари 1000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимпаносклерознинг замонавий имммунологик  масалалари » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил  8 сентябрдаги 03/1709-сонли хат юборилган.
тимпаносклерозли беморларини клиник шакилларга ажратиб ва шу асосида жарроҳлик усулларини танлаш, бажариш ва жарроҳликдан сўнг ребилитация даво чораларини бемор иммун ҳолатига қараб ўтқазиш, жаррохлик амалиёти натижаларини прогнозлаш ва давлош имконини яхшилайди, жарроҳликдан сўнг жарроҳликдан кейинги даврини силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, касалликнинг қайталанишини камайтириб,шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Тимпаносклерозли беморларнинг иммун холати ва фиброзланиш жараёнини аниқлаш учун жорий қилинган ИФА текшириш усулини Тошкент вилояти Қибрай тумани кўп тармоқли поликлиникасида буйруқ билан (15.06.2022 й.; №12)   ҳамда хусусий МЧЖ  “Nuri LOR MED “ тиббиёт клиникасида   (30.06.2022 й.; № 31)    буйруқ билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тимпаносклерозли беморларни жарроҳлик аралашувидан олдин беморларда яллиғланиш олди (ИЛ-1β, ИФН-γ) ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинларни қондаги ва қулоқ ювинди сувларида миқдори аниқлаш орақали ТСК ни қайси шакли билан касалланганини; • жарроҳлик амалиётидан сўнг иммун ҳолатини ўрганиш имконини беради; •жаррохлик амалиётидан сўнг беморларда яллиғланиш олди (ИЛ-1β, ИФН-γ) ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинларни қондаги миқдорига қараб ушбу касалликни қайталаниши эҳтимоли бор ёки йўқлигини аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТСК қайта ривожланишига тасир қилувчи цитокинларни миқдорини аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 2875000 сўм иқтисод қилинди (хар хил турдаги жаррохлик амалиётлари сўнг қайта фиброзланишни ривожланишини назорат қилади, бу эса йилига умумий беморларнинг 20% (40 дан 8 беморлар) ТСК ли беморлар госпитализациясини ва қайта жаррохликни ва беморлар умумий харажатларини  23000000 (8 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади. Хулоса: ТСКни турли хил шакиллари билан касалланган беморларни жарроҳлик амалиётидан сўнг  яллиғланиш олди (ИЛ-1β, ИФН-γ) ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинларни қондаги миқдорини аниқлаш, касалликни қайталаниш частотаси камайтириб, беморлани қайта операция қилиш миқдори камайтирилишга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимпаносклерознинг замонавий имммунологик  масалалари » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги №03/1709 сонли хат юборилган.
тимпаносклерозли беморларни жарроҳлик амалиётидан аввал диагностик текширувларини тўлиқ ва тўғри бажариш, жарроҳлик амалиётида сўнг патогенетик асосланган реабилитатсион давони қўлаш орқали қайта операциялар сонини камайтиради, эштиш фаолиятини тиклаш орқали беморлар ижтимоий социал фаолияти яхшиланади, ушбу касалликни қайталанишини камайтирилиб,иқтисодий маблағлар тежашга эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар  Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига буйруқ  асосида (20.06.2022 й.; № 22/9) хамда Самарқанд давлат тиббиёт универстетининг №1 клиникаларига буйруқ билан (29.06.2022 № 21/1) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Яллиғланиш олди цитокинларини(ИЛ-1β, ИФН-γ) қондаги миқдорини нормаллаштиради,бу эса ноғора бўшлиғи ва унинг таркибий қисимларида эрта фиброз жараёнини шакилланмаслигини олдини олади. •  Ушбу дори воситасининг жарроҳликдан кейинги эрта даврда қўллаш, ўрта қулоқ ва унинг таркибий қисимларида фиброз жараёнини ва тимпаносклероз пилакчаларини эрта ривожланишини олдини олади ва бу ўз навбатида қайта жарроҳлик ўтқазилишини камайтиришга олиб келади, беморлари ижтимоий социал муҳитга қўшилишига ёрдам беради, ногиронликни камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Жарроҳлик амалиётидан сўнг беморларга реабилитация даво учун анъанавий даво усули қўлланилганда самарадрлик 71,0% ни ташкил қилган. Жарроҳлик амлиётидан сўнг беморларда Лонгидаза дори воситасини қўллаш ТСК ни қайталаниш сони камайди ва бу қайта жарроҳлик амалиётини бўлиш сарф харажатларини камайтиради (ТошПТИ клиник базаси “Бахтли ҳаёт” клиникаси МЧЖ прескуранти бўйича 1 нафар беморга диагностик текширувларсиз фақат қайта жарроҳлик амалиёти учун 2875000 сўм) ва самарадорликни 94,0% га оширишга хизмат қилган. 1 нафар бемор учун 2875000  сўм иқтисод қилинди.Қайта жарроҳлик амалиёти (иккинчи жарроҳликни ўтқазиш)даражасини 28 фоиздан 6% фоизга камайтирган, 1 нафар бемордан 2875000сўм иқтисод қилинса, йилига 18 нафар бемордан касалликнинг қайталаниши 5 нафар бемордан 1 та беморгача иккиламчи жарроҳлик амалиётини ўтқазиш камайтиришга эришилди, демак бир нафар бемордан 2875000  сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 11500.000 сўмни (4 нафар бемор учун) ташкил этади; 11500.000  сўм ( 4 нафар бемор учун) қайта жаррохлик амалиётини камайтириш орқали самарадорликка эришилди. Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 11500.000  сўм сўмни ташкил этади. Хулоса: ТСК ли беморларда жарроҳлик амалиётидан сўнг реабилитация даво мақсадида ноғора бўшлиғи ва унинг таркибий қисимларида эрта фиброзланиш жараёнини олдини олиш мақсадида Лонгидаза дори воситаси қўллаш даво самарадорлигини 94,0% га оширишга хизмат қилган (28 фоиздан 6% фоизга камайтирган )ва қайта жарроҳлик амалиёти  сонини қисқартирган, бу эса беморларни социал ҳаётга қайтариб ҳаёт сифатини яхшилайди, тимпаносклероз касаллиги туфайли ҳар хил даражада эштишида нуқсони бор беморларни камайтириб, жамиятга қўшилишга ёрдам берган ҳамда буджет маблағларини тежалишига ва ногиронликни камайтиришга олиб келган.   Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимпаносклерозни жарроҳликдан кейинги даврда даволашни такомиллаштириш » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги №03/1709 сонли хат юборилган.

 

тимпаносклерозли беморларда ноғора бўшлиғи ва унинг таркибий қисимларида  турли  жарроҳлик амалиётидан сўнг ушбу касалликни қайталанишига сабаб бўлувчи омиллар ўрганилди, патогенетик асосланган реабилитация давосини қўлаш орқали қайта операциялар сонини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради, ушбу касалликни қайталанишини камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар  Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига буйруқ  асосида (20.06.2022 й.; № 22/9) хамда Самарқанд давлат тиббиёт универстетининг №1 клиникаларига буйруқ билан (29.06.2022 № 21/1) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тимпаносклерозли беморларни жарроҳлик аралашувидан сунг, беморларга 3 суткадан кейин 880 кГз тебранишли, ўрта ва паст частотада ултрафонофорез Лонгидаза дори воситаси билан бирга қўлланилиши самарадорликни оширади; • Ўрта ва паст чатотада УФФ ни қўллаш,дори воситасини 5-6 см чуқурликкача сингишига яни кўзланган соҳага етиб боришига ёрдам беради. •  УФФ ёрдамида дори воситасини қўллаш, дори воситасини керакли жойга яний ноғора бўшлиғи ва унинг таркибий қисимларига етиб боришини таминлайди; • ўша ерда яллиғланиш ўчоқларини ривожланишини олдини олади, бу эса жарроҳликдан кейинги ноғора бўшлиғи ва унинг таркибий қисимларида эрта фиброз жараёнини ривожланишини камайтиради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:•  1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8 кундан 5 кунгача қисқартирилиб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 600.000 минг сўмга камайтирди ва унга кетадиган дори дармон миқдори ҳам 3 кунга кам сарфланган 3*120.000=360.000 ( 1киши учун 120.000 сўм). •  шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 90 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 30 000 сўм боғланмалар сарфланади). Бу эса 1нафар  бемор учун стационар шифохонада қолоши ва дори дармони учун1050000 сўмгача иқтисод қилинишига ёрдам берган (600.000+360.000+90.000=1050000). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 18900.000 сўмни ташкил этади.(18 та беморни жаррохлик  амалиётида кейин фақат шифохонада қолиши ва дори дармон харажатини ўзи). Хулоса: ТСК ли беморларда жарроҳликдан сўнг Лонгидаза дори воситаси билан УФФ ни бирга қўллаш даво самарадорлигини 94,0% га оширишга хизмат қилган ва бу эса қайта жарроҳлик амалиёти бўлиш сарф ҳаражатларини камайтиради, жарроҳликдан кейинги реабилитация сифатини оширади ва беморларнинг ҳаёт сифатини(80%) яхшилайди, беморларни ижтимоий -социал муҳитга қайтишига кўмаклашиб, эштиш фаолитани тикланишига ёрдам берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимпаносклерозни жарроҳликдан кейинги даврда даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги №03/1709 сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish