Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулов Вали Норкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида ўрта тиббиёт ходимларини фаолиятини такомиллаштириш ва малакасини ошириш», 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1778.
Илмий раҳбар: Нармухамедова Назира Азизовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019. Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирлaмчи тиббий сaнитaрия ёрдaми муaссaсaлaридa фаолият олиб борувчи ўртa тиббий xoдимлaрнинг ижтимoий, тиббий вa кaсбий xусусиятлaрини аниқлаш вa ушбу хусусиятларни аҳолига кўрсатилаётган ҳамширалик парвариши самарадорлигига тaъсирини бaҳoлaш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ўрта тиббиёт ходимларнинг стреcсга чалиниш ҳодисалари меъёрий даражаларини  баҳолаш орқали “касбий чарчоқ” синдромининг таранглик, резистентлик, чарчоқ фазалари аниқланган;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматини модернизация қилиш ва патронаж хизматининг янги  универсал-прогрессив моделига ўтиш орқали ўрта тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги сифатининг ошиши  ва хизмат кўрсатишда ушбу модел тиббий-ижтимоий йўналишларда дифференсирлашган ёндашувни таъминлаши исботланган;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўрта тиббиёт ходимларнинг гибрид усулда (масофавий, анъанавий) узлуксиз касбий малакасини ошириш ва малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартириш самарали эканлиги асосланган;
илк бор бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида  ўрта тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини оширишда ноананавий бўлган қулай ва замонавий кенг миқиёсда қамраб олишнинг умумий ҳажмини белгиловчи, узлуксизликни таъминловчи  таълим платформасининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 4-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 21 январдаги 08/01-121-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ўрта тиббиёт ходимларнинг стресга чалиниш ҳодисалари меъёрий даражаларини  баҳолаш орқали “касбий чарчоқ” синдромининг таранглик, резистентлик, чарчоқ фазалари аниқланиб, бу ўз навбатида ўрта тиббиёт ходимларнинг самарали касбий  фаолиятига ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи ижтимоий-гигиеник ва тиббий-биологик омилларни, ҳамшираларнинг саломатлик ҳолати ва бевосита касби билан боғлиқ бўлган эмоционал зўриқиш аломатларини аниқлашни талаб қилиши Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил 7 февралдаги 19-сонли буйруғи билан Навоий шаҳар ва Кармана туман тиббиёт бирлашмалари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрта тиббиёт ходимининг ҳар бир ечилмай қолган муаммолари вақт ўтган сари психологик ўзгаришлар (асабийлик, диққатнинг йўқлиги, атрофда бўладиган ишларга бепарволик ва лоқайдлик)ни юзага келтиради. Бунга ўз вақтида эътибор берилмаса, ходим соғлиғида жиддий ўзгаришларга дуч келади. Ўрта тиббиёт ходимлари, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ва аҳолига  кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини яхшилашдан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрта тиббиёт ходимларининг ишдан ажралмаган ҳолда узлуксиз  кредит  модулли тизим асосида масофадан туриб малака оширишни ташкил этиш орқали иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаб чиқилган. Хулоса: ходимнинг ишлаш қобилияти пасайиши натижасида ўриндош ходимга 30% устама тўлаш харажатлари 480 315 сўм тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматини модернизация қилиш ва патронаж хизматининг янги универсал-прогрессив моделига ўтиш орқали ўрта тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги сифатини ошиши ва хизмат кўрсатишда ушбу модел тиббий-ижтимоий йўналишларда дифференсирлашган ёндашувни таъминлаши муассасаларида «муаммони аниқлаш ва йўналтириш» тамойилидан «муаммога олиб келиши мумкин бўлган хавфни ўз вақтида аниқлаш ва йўқ қилиш ёки сезиларли даражада камайтириш» тамойилига ўтиш асосида ўрта тиббиёт ходимлар иш фаолияти такомиллаштириш ва меҳнат самарадорлигини оширишда ижтимоий-иқтисодий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда турли беморлар билан мулоқот вақтида тўпланадиган негатив омилни камайтириш ва назорат қилиш самарали эканлиги Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил 7 февралдаги 19-сонли буйруғи билан Навоий шаҳар ва Кармана туман тиббиёт бирлашмалари (1-илова), шунингдек, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказининг 2022 йил 10 февралдаги 9-сонли буйруғи билан Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг Жиззах филиали (2-илова) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ходимнинг портрети (прототипи) яратилиб, ўрта тиббиёт ходимларнинг самарали касбий фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ижтимоий-гигиеник ва тиббий-биологик омилларни камайтириш орқали ўрта тиббиёт ходимларининг жисмоний саломатлик ҳолати яхшиланиб, касби билан боғлиқ бўлган руҳий-эмоционал зўриқиш ҳолатлари камайгани, маълум миқдорда ҳаёт сифатлари кўтарилгани билан асосланган;
ўрта тиббиёт ходимнинг оиладаги ижтимоий ҳолати ва иш принципларининг мураккаблиги ҳамда саломатлигини инобатга олган ҳолда ходим компетенциясининг трансформацияси иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида ижтимоий-психологик муҳитни яхшилаш, ўрта тиббиёт ходимларининг иш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда уларнинг ишига салбий таъсир этадиган омилларни бартараф этиш имконини берган. Қуйи бўғин ўрта тиббиёт ходимлари ишидаги муҳит ва ишнинг тўғри ташкил этилганлигини аниқлаш, тиббий хизмат самарадорлиги ва ходимлар ишини мониторинг қилиш, муаммолар ечимига йўналтирилган харажатлар (хизмат сафари - 43 200 сўм, ўриндош ходимга устама кунлик 23 000 сўм)ни иқтисод қилишга имконини берган.
учинчи илмий янгилик: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўрта тиббиёт ходимларнинг гибрид усулда (масофавий, анъанавий) узлуксиз касбий малакасини ошириш ва малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартириш самарали эканлиги асосланиб, тоифасиз ҳамширалар 50,3% ни ташкил қилади, тоифали ҳамширалар 49% да, фақат 22,4% ҳамшира олий тоифага эга. Ўрта тиббий ходимларнинг касбий малакасини ошириш ва малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартириш тоифа олиш жараёнини соддалаштиради ва тоифали ходимлар улуши ошиши, малака тоифасини олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-102-сон фармоннинг 4-бандига асосан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижалари бўйича мазкур таклифнинг жорий қилиниши бирламчи тизимдаги ўрта тиббиёт ходимлари ўз ишига маъсулиятини ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, касбий билимларини ривожлантириш ҳамда тиббий хизмат самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 2020 йилнинг апрел, май, июн ойларида пандемия сабабли марказ ва филиалда малака ошириш ишлари гибрид шаклда (масофадан туриб онлайн ва анъанавий) тарзда ташкил этилди. Бу жараёнда замонавий коммуникацион технологиялар, ижтимоий тармоқлар ва телеконференция тизимлари ҳамда hamshiramalaka.uz онлайн таълим платформасидан кенг фойдаланилди. Натижада тингловчиларнинг вақтлари ва харажатлари сезиларли даражада камайди. Энди тиббий ходим ишига ва оиласига кўп вақт ажратадиган бўлибгина қолмай, унинг иш самарадорлиги ҳам анча кўтарилди. Дистанцион гуруҳ тингловчиларнинг анъанавий гуруҳдаги тингловчиларга нисбатан ўзлаштириши сезиларли даражада 77,5% дан 91% га ошган. Харажатлар 523 515 сўмдан     65 000 сўмгача пасайган, яъни 458 515 сўм маблағ иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўрта тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини оширишда ноананавий бўлган қулай ва замонавий кенг миқиёсда қамраб олишнинг умумий ҳажмини белгиловчи, узлуксизликни таъминловчи таълим платформасининг самарадорлиги Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: -ўрта тиббиёт ходимларининг малака ошириш тизимига замонавий электрон таълим усулларини қўллаш натижасида, бирламчи тизимда ўрта тиббиёт ходимларининг узлуксиз касбий малакасини оширишда юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш имкониятидан кенг фойдаланиш ҳамда аттестация жараёнларининг автоматлаштирилиши ва шаффоф ўтказилишини таъминлаб онлайн тартибда назорат остида ташкил этиш имконини берган; уни самарадорлиги ҳамда соҳада янги инновацион технологиялар бозорини ривожлантириши тасдикланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги:  Республикa ўртa тиббиёт вa фaрмaцевтикa xoдимлaри мaлaкaсини oшириш вa улaрни иxтисoслaштириш мaркaзи Нaвoий филиaли мaркетинг вa мoнитoринг бўлимининг йиллик иш режaсигa aсoсaн 1 йилда 450 нaфaр пaтрoнaж ҳaмширaлари мaлaкa oшириши керaк. Малака ошириш курслари бир йилда сентябрь-июнь ойларида 10 ой давомида ташкил этилади ва ҳар ойда 45 нафар яъни 3 та гуруҳ малака ошириш курслари ташкил этилишини кўрсатади. Ушбу пaтрoнaж ҳaмширaлaри дистaнциoн тaълим тизимидa мaлaкa oширишини ҳисoбгa oлсaк, бир йилдa 458 515*450=206 331 750 сўмни тежаш ва иқтисодий самарадорликни 88%га етқазиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish